Немис мақоллари (164 та)

• Йиқилмоқ айб эмас, йиқилиб қолмоқ айб.
• Кўзлар ўзларига, қулоқлар бошқаларга ишонадилар.
• Қадаҳ ичига денгизга чўкканлардан кўп киши ғарқ бўлади.
• «Агар» сўзи бўлмаганида отам миллионер бўларди.
• Қимор ва қадаҳ қашшоқлик келтиради.
• Олдингда юлқаб, орқангдан чанг соладиган мушукдан қўрқ.
• Тер тўкмасдан бахтга эришиб бўлмайди.
• Бекорчилик — барча иллатларнинг боши.
• “Раҳмат” дейиш билан оёғинг синиб қолмайди.
• Оғриқ юракка чирмашади.
• Катта таёқдан катта ғурра қолади.
• Катта дарахтнинг меваси эмас, сояси катта бўлади.
• Катталик ҳеч нарсани белгиламайди, акс ҳолда сигир қуённи қувиб ўтарди.
• Қашшоқликда ҳар қандай нон ширин.
• Гапнинг тузи қисқаликда.
• Шошиб уйланиб пушаймон бўлиб юрма.
• Қувноқ меҳмоннинг оғирлиги йўқ.
• Куннинг қандай ўтганини тун кўрсатади.
• Диққатли тингловчи нотиқни илҳомлантиради.
• Бўри ҳар йили пўст ташлайди, лекин феъли ўзгармайди.
• Қарғани ўстирсанг, кўзингни чўқийди.
• Шарқдами, ғарбдами, энг яхшиси — ўз уйинг.
• Вақт пул туради.
• Вақт айиради, тузатади, шошилади.
• Ҳаммаси ўтади, ҳақиқат қолади.
• Жиззакининг ақли калта.
• Мажбурий истак — истак эмас.
• Сичқонлар қайда бўлса, ўша ерда емиш бор.
• Аҳмоқлик ва кибр бир дарахтда ўсади.
• Карга қўшиқ айтиб бериш бефойда.
• Гапирсанг — ҳақиқатни гапир, ичсанг — тоза сув ич, есанг — пишган овқатни е.
• Меҳмон балиқ каби, кўпроқ қолиб кетса — сасийди.
• Икки хўроз бир катакка сиғмайди.
• Иккита бир хил одам бўлмайди.
• Бошингни освуқда қолдирсанг ҳам, оёғингни иссиқда сақла.
• Арзон нарса яхши бўлавермайди.
• Ёмғир йиғилиб дарё бўлади.
• Қарз ташвиш келтиради.
• Ўз уйида ҳамма ақлли.
• Узоқдаги яқин дўстдан яқиндаги ўртоқ афзал.
• Бирдамлик озни кўпайтиради, тарқоқлик кўпни емиради.
• Агар иккинчи марта имкон берилганида кўп ишлар хайрли бўлар эди.
• Агар ерни кавлаб ҳақиқатни тормоқчи бўлсанг, чуқурроқ қази.
• Қорни тўқ одам қутуради.
• Агар тоққа чиқа олсанг, водийда қолиб кетма.
• Отинг бўлмаса, эшакда ҳам юравер.
• Узоқ ва соғлом яшай десанг, мушук каби еб, ит каби ич.
• Дангасалик ортидан касаллик келади.
• Панжара ортида асал ҳам аччиқ.
• Ҳайвонни қийнама, у ҳам сен каби оғриқни ҳис этади.
• Ғам сочни оқартиради.
• Соғлом одам — бой одам.
• Ёмонлик тошга ёзилади, яхшилик — қумга.
• Икки жанжаллашувчидан ақллироғи — айбдор.
• Санъатга ҳомийлик керак.
• Ҳар «нега»нинг «чунки»си бор.
• Чўпонлар аразлашса, подага зиён.
• Омад келганда ақл кетади.
• Мени яхши кўрсанг, итимни ҳам урма.
• Озига қаноат қилмаган кўпига муносиб эмас.
• Оти ва сигирига азоб берган уйда хотини ва боласини ҳам қийнайди.
• Кўришни билмаганга кўзойнак ҳам ёрдам бермайди.
• Бир марта ёлғон гапирган кишига у рост сўзласа ҳам ишонмайдилар.
• Нафратланишни билмаган севишни ҳам билмайди.
• Тулкини думидан биладилар.
• Товуқ каби эрта ухлаб, хўроз каби эрта тур.
• Ёлғон ўтади, ҳақиқат қолади.
• Пасткаш бой бўлгандан ҳалол камбағал бўлган афзал.
• Онани йиғлатгандан болани йиғлатган афзал.
• Эртанги товуқдан бугунги тухум афзал.
• Осмондаги турнадан қўлдаги читтак афзал.
• Тартибни сев, вақт ва кучингни авайла.
• Қўнғироқча кичик бўлса ҳам жаранглайди.
• Кўпчилик маслаҳат беради, камчилик бажаради.
• Болта билан ураверсанг эман ҳам йиқилади.
• Индамас оғиз — тилло оғиз.
• Сукут — санъат, сергаплик кўнгилсизлик келтиради.
• Сукут ва тафаккур билан бировни хафа қилиб бўлмайди.
• Хотинсиз эр — япроқсиз дарахт.
• Аёлсиз эр — бошсиз тана.
• Умид билан ҳаёт гўзал.
• Топиб олиб, яшириш ўғирлаш билан тенг.
• Черковга қатнаган ҳамма ҳам диндор эмас.
• Бугун қилиш мумкин бўлган ишни ҳеч қачон эртага қўйма.
• Бурга кичик бўлса ҳам ухлашга қўймайди.
• Бўрига ошна бўлган чўпонга қўйларингни топширма.
• Севгисиз қиз йўқ, ўғрисиз — бозор.
• Сичқонсиз уй бўлмас.
• Тутунсиз ўт бўлмас, ақлли кишилар ҳам адашадилар.
• Камчиликсиз мулк бўлмас.
• Ҳақсиз эришилган яхшилик тез барбод бўлади.
• Қарғанинг қора патини ҳеч қайси сув оқартиролмайди.
• Бўри ҳам биронта қўйни ётиб олиб тутолмайди.
• Пичоқ, қайчи, гугурт ва олов — ёш болалар учун эмас.
• Йўқчилик чўлоқни ҳам югуртиради.
• Йўқчилик тошни нонга айлантиради.
• Бир ота ўн болани боқади, ўн бола бир отани боқолмайди.
• Меҳнатни биров қилади, роҳатини бошқаси кўради.
• Ярим кечадан олдинги бир соат уйқу кейинги икки соат уйқудан афзал.
• Битта гулдан гулдаста ясаб бўлмайди.
• Бир сигир катта қашшоқликни ёпади.
• Битта «бугун» ўнта «эртага»дан афзал.
• Бир кишига ишониш — яхши, ҳеч кимга ишонмаслик — аҳмоқлик.
• Кутиб ва умид қилиб мақсадга эришилади.
• Маҳорат билимдан афзал.
• Эҳтиёткорлик кўнгилчанликдан афзал.
• Ўткир қилич қаттиқ кесади, ўткир тил ундан ҳам қаттиқ.
• Бир зарба билан эманни йиқитиб бўлмайди.
• Подадан айрилган қўй бўрига ем бўлади.
• Жавоб бермаслик ҳам — жавоб.
• Адашиш — жиноят эмас.
• Бир кунлик меҳмон — ҳақиқий меҳмон, иккинчи кун — мезбонга оғирлиги тушади, учинчи кун — ундан бадбўй ҳид таралади.
• Денгизга қум ташиб бормайдилар.
• Тутундан қўрқадиган темирчи — энг ёмон темирчи.
• Турган сув сасий бошлайди.
• Сигир совға қилсанг, унга ем ҳам сўрайди.
• Елкангга ўтиришга имкон берсанг, бошингга ҳам чиқиб олишади.
• Иш бажариб бўлинганидан сўнг маслаҳат сўраш бефойда.
• Қурбақани олтин курсига ўтказсанг ҳам у ботқоғига сакраб кетади.
• Овқат еб бўлгандан сўнг тикка туриш керак ёки минг қадам юриш керак.
• Ўйиндан сўнг ғалаба учун қайдай ўйнаш кераклигини ҳамма билади.
• Тушлик овқатдан сўнг озроқ ўтир, кечки овқатдан сўнг кўпроқ юр.
• Мақол — ҳақ гап.
• Маслаҳат ва ишда шошилиш ҳеч қачон фойда келтирмайди.
• Ўйлаб ва эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилсанг, кўп нарсага эришасан.
• Пулни йўқотсанг — ҳеч нарсани йўқотмайсан, мардликни йўқотсанг ҳамма нарсани йўқотасан.
• Муқаддима хулосани қисқартиради.
• Йўлдаги гўзал гуллар кўп турмайди.
• Эгаси олдида мушук ҳам итни юмдалайди.
• Тиришқоқ қўл эришади, дангаса қўл барбод этади.
• Ичкилик охири чўлоқликка олиб келади.
• Бўлишилган бахт — икки карра бахт, бўлишилган дард — ярим дард.
• Сахар турсанг, кунинг хайрли ўтади.
• Нима билан савдо қилишингни айт, кимлигингни айтиб бераман.
• Куч сабр боғида кўкаради.
• Айтиш осон, бажариш қийин.
• Ғичирлайдиган эшикни бузиш мушкул.
• Кимнингдир ўлими бошқалар учун нон.
• Аввал ўйла, кейин бошла.
• Аввал тотиб кўр, сўнг мақта.
• Ёмон виждон ва ёмон меҳмон билан роҳат ҳам йўқ, хотиржамлик ҳам.
• Ўз уйинг — мустаҳкам қўрғонинг.
• Ўз ўчоғинг — олтин.
• Бойқуш бургут туғмайди.
• Қариларнинг маслаҳати ва ёшларнинг кучи билан қийшиқ тўғриланади.
• Эски зириллайди, янги жаранглайди.
• Ўлимдан олдин рақсга тушилмайди.
• Сабр ва ғайрат ҳар қандай музни ёради.
• Ўйламасдан қилинган савдо — зарар.
• Меҳнат нон келтиради, дангасалик — очлик.
• Кечки овқатни қисқатириш умрни узайтиради.
• Тонгги шафақ нон келтиради.
• Яхши суҳбат йўлни қисқартиради.
• Яхши сўз сигирдан афзал.
• Яхши йўлдош яхши от кабидир.
• Яхши бошланиш — ярим натижа.
• Роҳатланишни хоҳласанг, ташвишлардан юз ўгирма.
• Инсон — ўз бахтининг меъмори.
• Черковга яқин, худодан узоқ.
• Қудуқдан қанча кўп фойдаланилса, у шунча кўп сув беради.
• Тоза виждон — энг яхши ёстиқ.
• Ўқиб тушунмаслик — ярим бекорчилик.
• Ортиқча овқат одамни ланж қилади.
• Бировнинг нони — аччиқ нон.

Давронбек Тожиалиев таржима қилди.

Немислар (ўзларини дойче деб атайдилар) — Германиянинг асосий аҳолиси (80 млн. кишидан ортиқ, 2013) бўлган халқ. Умумий сони 100 млн. кишидан зиёд (2013), жумладан, Россия Федерациясида 394 минг киши, Қозоғистонда 178 минг киши (2009). Немис тилида сўзлашади. Диндорлари — протестантлар (асосан, лютеранлар) ва католиклар.


Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!