Кабардин мақоллари (75 та)

• Бешик ясалган инсонга тобут ҳам ясалади.
• Озғин сигирни боқсанг, лабинг мой бўлади, оч одамни боқсанг, тўйгач, лабингга уради.
• Олтин гўнгда ҳам зангламайди.
• Итни егани учун ҳам, емагани учун ҳам урадилар.
• Гўнгқарға ҳам болаларини чиройли дейди.
• Қаерга йиқилишингни билганимда гилам тўшаб қўярдим.
• Агар бодрингга яхши бўлиш ёзилмаган бўлса, у тиришиб ўсади.
• Дарёда оққан тиканга ҳам ёпишади.
• Чивин зўрға юради, лекин шернинг қонини ичади.
• Сени бошинг ёққанга оёғинг ҳам ёқади.
• Тикандан тиканак туғилади.
• Ҳўкизни ангишвонага ўтқазмоқчи бўладилар.
• Мискиннинг тўрваси тўлмайди.
• Сенинг азанг ― менинг азам, сенинг нажотинг ― менинг нажотим.
• Чўпонсиз пода ҳам йўқ.
• Касаллик осон келиб, қийин кетади.
• Қардошнинг ортиқчаси бўлмайди.
• Бир жойда тухум қўйиб, бошқа жойда очади.
• Ўрмонга ўтин олиб бормайдилар.
• Бировнинг отаридаги қўйни санама.
• Дарвозаси темирдан, лекин игнаси ҳам йўқ.
• Ҳар ишнинг охири бор.
• Ҳатто игнаям одамга яхшилик ҳам келтириши мумкин, ёмонлик ҳам.
• Одамнинг иккита кўзи бор. Улар ҳам бир хил эмас.
• Бир қинга икки ҳанжар сиғмайди.
• Тутун катта ― ўчоқ кичкина.
• Ўнта мушук бирлашса пишлоқ турган идиш ҳам очилади.
• Итнинг думига тегсанг сени тишлайди.
• Агар сўзни оёққа қўйсанг у буқага ўхшайди.
• Ёш бўлсанг ёшнинг қилиғини қил, қари бўлсанг қарилардек бўл.
• Ошқозон бўш бўлса, оёқ ҳаракат қилмай қўяди.
• Қопқон ҳам алдамаса тутолмайди.
• Кичкина қушча ҳам қор кўчкисига сабаб бўлиши мумкин.
• Ўз кўзинг ҳам баъзида алдаши мумкин.
• Битта боласи борга ҳам, юзта боласи борга ҳам улар бирдек азиз.
• Ўғрининг қалпоғидан тутун чиқади.
• Ҳаммага ўз жойи чиройли.
• Қандай бошласанг, шундай тугатасан.
• Мўйлов қанча узун бўлмасин, соқолни тўсолмайди.
• Кимни севсанг, ўша чиройли.
• Сенинг йўлингни ўғирлаган отингни ҳам ўғирлайди.
• Акаси йўқ ёғочни қучоқлайди.
• Мушукнинг боши сиққан жойга танаси ҳам сиғади.
• Қисқа, лекин узоқ йўлдан, узун, лекин яхши йўл афзал.
• Шер ва йўлбарс ҳам чумолидан қўрқади.
• Ўгай она совуқ қорга ўхшайди.
• Тулкининг  мўйнаси ― унинг душмани.
• Ёшлар ― чиройли, қарилар ― улуғ.
• Боши оғримаганга бош оғриғи ҳақида гапирма.
• Менинг қозонимга қошиғингни тиқма.
• Йиғламаган болани ухлатмайдилар.
• Ҳеч қачон адашмайдиган одам йўқ.
• Омадсизни туянинг устида ит қопади.
• Ёлғон ёлғонни туғади.
• Бири шарққа тортади, бири ― ғарбга.
• Битта дарахт билан ўрмон пайдо бўлмайди.
• Қиз болалар қанча бўлса, ўғил болалар ҳам шунча.
• Ёмон хабар тез тарқалади.
• Мени тулки еганидан кўра, майли, бўри есин.
• Ёмонлик қилгандан яхшилик кутма.
• Юрак ҳис қилмаганни кўз ҳам кўрмайди.
• Ота кўрмаган кўп нарсани бола кўради.
• Мушукнинг боласи сичқонлар овчиси бўлиб етишади.
• Яхши сигир бузоқлигидан маълум.
• Илон чаққан арқондан ҳам қўрқади.
• Чўкаётган ўз сочига ҳам осилади.
• Яхши ҳавода тополмаган нарсангни бўрондан қидирма.
• Юракда йўқ нарса тилга ҳам чиқмайди.
• Бир марта оғизга кирган яна юз марта киради.
• Кимгадир дори бўлган нарса кимгадир ― заҳар.
• Кичик тўй ҳам, катта тўй ҳам ― баробар.
• Бир тешикдан ўтган юзта тешикка ҳам сиғади.
• Қилич яралаган жароҳат тузалади, тилники тузалмайди.
• Ҳеч нимадан кўрса, нимадир яхшироқ.
• Тили ширин, аммо юраги аччиқ.

Давронбек Тожиалиев таржима қилди.

Кабардинлар (ўзларини адигелар деб атайдилар) — Шимолий Кавказдаги халқ. Россия Федерацияси таркибидаги Кабарда-Балкария Республикасида (499 минг киши, 2002), Краснодар, Ставрополь ўлкаларида ҳамда Шимолий Осетияда ҳам яшайди. Россия Федерациясида умумий сони 520 минг киши (2002). Кабардин-черкас тилида сўзлашадилар. Диндорлари, асосан, сунний мусулмонлар, православлар ҳам бор.