Индонез мақоллари (70 та)

• Ҳуснни ўзгартириш мумкин, хулқни эса гўр тўғрилайди.
• Ўз юртингдаги тош ёмғири ўзга юртдаги олтин ёмғиридлан афзал.
• Пичоқ ҳам, болта ҳам инсон тилидан кўра ўткир эмас.
• Ёлғон ҳалокатга олиб боради.
• Бир марта ёлғон гапирсанг, қайтиб сенга ишонмайдилар.
• Олмос ахлатлар орасида ҳам ярқирайди.
• Оловсиз тутун йўқ.
• Катта дарахт қуёшдан ҳам, селдан ҳам сақлайди.
• Қоронғида ҳамма мушуклар бир хил рангда.
• Сочимиз ранги бир хилдир, лекин юрагимиз ҳар хил.
• Қарғани атиргул суви билан ювсанг ҳам оқариб қолмайди.
• Ёнмасдан олдин оловни ўчир.
• Бургутлар йўқ жойда чумчуқлар бургут.
• Гуллар қаерда бўлса, асалари ҳам ўша ерда.
• Ёввойи товуқни олтин овқат билан боқсанг ҳам барибир ўрмонга қочиб кетади.
• Зўрға чўққига чиқиб қарасам, олдинда яна бир чўққи кўринди.
• Шамол бўлмаса дарахт силкинмайди.
• Сув сокин бўлса ҳам унда тимсоҳ йўқ деб ўйлама.
• Омадинг келмаса, қуруқликда ҳам чўкиб ўласан.
• Тутунни қувсанг оловсиз қоласан.
• Ёмон одам тез қарийди.
• Ҳатто фил суягида ҳаи ёриқлар бор.
• Ҳатто денгизни ҳам челаклаб қуритиш мумкин.
• Олим ҳам адашиши мумкин.
• Ит ҳам ўз кўчасида — шер.
• Битта ловиядан қайла қила олмайсан.
• Ҳамма қурбақа ўз ботқоғини мақтайди.
• Қарқара қанча баланд учмасин, ўз ахлатига қўнади.
• Қисқичбақа ўзининг букри эканлигини билмайди.
• Илондан қўрққан калтакесакдан ҳам чўчийди.
• Ким яхши гапирса, у ғолиб бўлади.
• Балиқ ҳам сув оққан тарафга сузади.
• Учяптими, демак — қуш.
• Ёлғон ҳақиқатдан кўра ширин бўлади.
• Кичик олов — дўст, катта олов — душман.
• Бўрдан оқ, кўмирдан қора из қолади.
• Усти лойқа сувнинг ичи ҳам лойқа бўлади.
• Юмшоқ сўз билан суякни синдирса бўлади.
• Бир кемада икки дарға бўлмайди.
• Ўз жойида ўрдак ҳам ҳукмдор.
• Хунук кўринган ҳар ҳарса ҳам кўрксиз эмас.
• Ҳамма яхши нарсалар ҳам гўзал эмас.
• Ютқизмаган ўйинчи бўлмайди.
• Тўлқинсиз денгиз йўқ.
• Бир қўл билан қарсак чалолмайсан.
• Катта дарахтдан фойда ҳам катта.
• Отдан эшак туғилмайди.
• Кичик ёмғирдан тошқин юзага келмайди.
• Тиззангга ўтказсанг, бошингга чиққиси келади.
• Йўлбарс ўлса териси қолади, одам ўлса — шуҳрати.
• Новдани синдириш осон.
• Кичик балиқлар ғажиб ташлагандан тимсоҳ ютгани афзал.
• Ишда — дангаса, ейишда — ботир.
• Итнинг ҳуришидан тоғ қулармиди?
• Тоза кўлдан кир сув оқармиди?
• Хўроз қичқирмаса, тонг отармиди?
• Яра тузалади, чандиғи қолади.
• Жилға ирмоққа айланади.
• Келбатидан шердек, юраги сичқонники.
• Қурбақа кокос ёнғоғи пўчоғида ўтириб, у ерда бутун дунёни тасаввур қилади.
• Фил кучли бўлиши мумкин, лекин у ҳам қоқинади; йўлбарс абжир бўлиши мумкин, лекин у ҳам чуқурликдан сакраб чиқиб кета олмайди.
• Одамлар қанча бўлса, орзулари ҳам ўшанча.
• Филнинг изини яшириб бўлмайди.
• Таши — ялтироқ, ичи — занглаган.
• Қари кокос кўпроқ мой беради.
• Қуёш юқоридалигида донингни қурит.
• Катта дарахтнинг шохлари ҳам узун бўлади.
• Чўтир отанинг ўғли сепкил босган.
• Хотининг қари бўлгани яхши: ҳам тўқсан, ҳам маслаҳат учун узоққа бормайсан.
• Оёғингни кериб юрсанг чолворинг дарз кетади.

Давронбек Тожиалиев таржима қилди.

Индонезлар — Индонезиянинг аҳолиси; тили, маданияти ва турмуши жихатдан қардош халқлардан ташкил топган. Мамлакат аҳолисининг 96% ни индонез тилида сўзлашувчи индонезлар ташкил қилади. Диндорлари — асосан, мусулмонлар. Кенг маънода «индонезлар» истилоҳи Индонезиянинг барча фуқароларини англатади. Мамлакатдаги халқларнинг умумий сони — 230 млн.га яқин. Улар орасида яванлар, сунданлар, мадурлар, малайялар, режанг-лампонглар, минангкабаулар, батаклар, ачинлар, ма-кассарлар, даяклар ва бошқалар бор.


Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!