Ўз канизагини сотиб, кейин пушаймон бўлган киши ҳикояти

Бир савдогар бойнинг кўп мол-мулки билан бйрган гўзал бир канизаги ҳам бор эди. Савдогар канизакни сотиб юборди, бироқ унга кўнгил боғлаганини билиб қаттиқ пушаймон бўлди. Кейин у канизакни сотиб олган одам оддига бориб, канизакни қайта сотиб олишини, қимматини неча марта оширса ҳам рози эканлигини айтди. Бироқ савдогар қанчалик зорланиб, ялинмасин, хожа канизакни унга қайтариб сотмади. Савдогар ўзини йўқотиб, йўлларда бошига тупроқ сочар, оҳу нола чекарди.
Зорланиб дер эди:
— Бу алам доғи мени ўлдиради, менинг жазом шудир, аҳмоқчигим оқибатида дилбаримни динорга алмаштирдим. Жонимни бозорга олиб чиққан эканман, энди билдим, ўзимга ўзим зиён қилдим.
Эй одам, умрингнинг ҳар нафаси — бир гавҳар, вужудинг-даги ҳар бир зарра Ҳақ томонга раҳбардир. Оёғингдан бошинггача Унинг неъматлари — туҳфасидир. Дуст неъматла-рини ўзингга танит, тақдим этгин. Шунда кимдан узоқлашга-нингни англаб етарсан ва жудоликда ҳаддан зиёд сабрли бўлганингни ҳам тушунарсан. Ҳақ сени юз хил неъматлар билан парваришлаб, иззатда тутди. Сен эса нодонликда яна ғайр-бегона билан қолиб кетасан.

Фаридуддин Атторнинг «Мантиқут-тайр»идан.