Тенг тенги билан

Ям яшил адирда шилдираб ирмоқ оқарди. Бир кун ирмоқ четидаги тошлар орасида сичқон билан қурбақа учрашиб дўстлашиб қолди. Бу дўстлик кун сайин кучайди. Шу даражага етдики, оқшом чўкиб, кун ботгач сичқон қоянинг ковагига, қурбақа эса сув тубига тушар, тонг отишини интиқ бўлиб кутишарди. Сичқон ўйлай-ўйлай, ниҳоят бир чора топди. Қурбақага: “севикли қурбақа, қадрли дўстим, сени соғиниб, тунларим уйқусиз кечмоқда. Ҳар ҳолда сен ҳам мени ўйлаб беоромдирсан. мен чора топдим. Мана бу ипни олиб, бир учини думимга боғлайман. Кеч кирди дегунча сен сувга шўнғийсан, мен ҳам уямга кириб кетаман. Агар тунлари кўришишни истасак, ипни тортамиз ва кўришамиз”, деди.
Қурбақа бу таклифга олдин бироз эътироз билдирди, кейин рози бўдди. Улар бир ипга боғландилар. Орадан бир неча кун ўтди. Бир кун қарға  сичқонни кўрди ва қоянинг ковагига кириб бекиниб олди. Кеч киргач, қарға сичқонни чангаллаб осмонга кўтарилди. Табиийки, қурбақа ҳам бирга эди. Сичқон думига боғланганча ҳавога солланиб шундай деб бақнрарди:
“Ҳайҳот! ҳар ким ўз тенги билан дўст бўлсин!”

Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан