Сўфий ва Бағдоддаги асалфуруш ҳикояти

Бир сўфий Бағдод қўчаларидан ўтарди, шунда бир одамнинг:
— Асалим бор, арзонга сотаман, — деган овозини эшитди.
Сўфий унинг олдига бориб деди:
— Эй фалон, ҳеч нарсани ҳеч нарсага берасанми?
Асалчи деди:
— Нари тур, сен девонамисан, ҳеч жаҳонда ҳеч нарсага бир нарса берадими?
Ғойибдан овоз келди:
— Эй сўфий, турган жойингдан бир қадам пастга тушиб, хонага кир, мен ҳеч нарса учун истаган нарсангни бераман. Аллоҳнинг раҳмати мунаввар қуёшдир, у барча зарраларни ёритади. Унинг раҳматини кўрким, бир кофир киши учун Пайғамбар билан ҳам эътирозга борди.

Фаридуддин Атторнинг «Мантиқут-тайр»идан.