Шайхи Ироқийнинг ишқи

Шайхи Ироқий Шомда ҳусн гулининг шамъини кўргач, парвонадек тутагани ва (бу ишқ) шуъласи инкор тиканларини куйдириб, инкор этувчилар бошидан ошиб кетгани

Фано кўйида боқий турган одам замон фахри — Шайхи Ироқий эди. Унинг кўнгли ишқ сирларининг хазинаси бўлиб, унинг гаплари ишқнинг (ёмғир ўрнига) гавҳар ёғдирадиган булутларини эслатарди. Унинг (инсоннинг) табиати ишқ ўти билан йўғрилган, «ишқ» сўзининг ҳарфлари эса унинг, пешонасига ёзиб қўйилгандек эди. Лекин бу ишқ ўтининг давоси унда бўлса ҳам (кишилар кўзига) тақво пардаси билан ёпиб юрарди.
Бир неча вақт у Мисрни ўзига макон қилди. (Кунларнинг бирида эса) эрталаб ўрнидан туриб, Шомга йўл олди. Бу вақтда Шомда бир одам тахтрии эгаллаб, хоким бўлиб турар экан, у тун мамлакатида тўлин ойдек эди.
Ҳоким Шайхнинг бу томонга келаётганининг (маъносини) тушунди ва буни ўз аҳволи, мавқеи учун шараф деб билди. У мамлакатдаги яхшию ёмон — ҳамма келаётганини эшитган замон уни қаршилаш учун чиқсин! — деб буйруқ берди. Ўзи ҳам мамлакат хокими соябони сифатида чиқар экан, қўшинининг оёғидан кўтарилган чанг осмонни тўсиб қўйгандек бўлди.
У тўда Шайхга яқинлаша бошлар экан, барчалари отларидан тушишди. Улар у келаётган йўлга бошларини қўяр эканлар, кўз ёшлари билан эса кўтарилган чангни ёпмоқчи бўлган эдилар.
Ҳокимнинг бир ўғли ҳам бўлиб, у шундай чиройли эдики, унга юзта Миср шоҳлари қул бўлиб хизмат қилишга тайёр эди. У лутфу малоҳатда жаҳомофати, жаҳон офати ҳам эмас -жон офати эди.
У Шорн мамлакати қоронғиликда қолганда уни ёритиб турувчи нурли Ой бўлиб, Миср халқи (Ёқуб) пайғамбарнинг (ўғли) — Юсуфдек эди. Араб мамлакатлари ичида ажойибнинг ажойиби бўлиб, унга ажам ҳам, араб ҳам шайдо эди. Миср диёри учун мисли қўғирчоа бўлса, Шомда қоронғиликда қолганларга оби ҳаётдек эди.
У гўзал Шайх кўзига кўриниши билан юзини унинг оёғига қўйиб, оҳ чека бошлади. Иршодлик хирқасини чок-чок этиб дуо тасбеҳини узиб ташлади.
Шоҳ ва унинг қўшинлари Шайхга тупроқдек бўлиб, у эса шоҳ ўғли йўлидаги тупроқдек эди.
Ишқда Шайх шундай бир холга тушган эдики, ҳайратдан келган одамларнинг ҳаммаси лол эди. Аммо бу ишқ ҳар қандай нуқсон-дан пок бўлиб, у нима қилса, ажабланадиган ери йўқ эди. Шайхни ишқ ўти халок қилар экан, унинг шуъласи ўша тўдани ўртантириб юборди.
Ўти бошқа кўнгулларга хабар берган бўлса, оҳи бағирларга таъсир кўрсатди. Титрашидан, ўртанишидан унинг поклиги Қуёш сингари фош бўлди. Ҳокимнинг ичидан ўт аланга кўрсатиб, ўзи ва унинг ўғли Шайхга мурид бўлдилар.
Ким ишқда бу хилда пок бўлса, бу сифат оқибатда хосиятли бўлади. Ҳақиқий ҳуснни агар рўпарангда кўрсанг, хоҳ уни кўзгуда кўр, хоҳ сувда — мақсад уни кўриш бўлганидан кейин кўзгу ва сувда вужуд йўқ-ку! Бунда одам қаэрдаю ҳаёсизлик қаэрда? Ишқда покликдан бошқаси мумкин эмас.

Алишер Навоийнинг «Ҳайрат ул-аброр» достонидан