Шайх Санъон муридларининг чора тополмай Каъбага қайтишлари

Шайх Санъоннинг муридлари нима қилишларини билмай ҳайрон қолдилар. Шайхнинг шайдо ва ошиқлигини, тарсо қизи учун тарсолар динига кириб, мусулмонликни тарк этганини кўриб, унинг ёнидан кетдилар, ғамгин ва дилтанг бўлиб, аттанг-афсус деб шайхдан юз ўгирдилар. Муридлар орасида шайхга яқин бир киши бор эди, у шайхнинг олдига келиб деди:
—    Эй ишқда инону ихтиёрини қўлдан берган пир, биз энди Каъба томон қайтамиз, нима истагинг бор, айт. Балки бирор кўрсатма берарсан бизга. Ёки ҳаммамиз сен каби тарсолик кўйига кириб, расво бўлишимиз керак, ёхуд бу эрдан кетиб, сенинг бу аҳволингни кўрмай, узоқроқ турганимиз маъқул. Каъбага бориб, хотиржам ибодат билан шуғулланганимиз бу ерда кўраётганимиздан яхшироқ эмасми?
Шайхдеди:
—    Қаерга борсаларинг боринглар, мени тинч қўйинглар. То танимда жоним бор экан, насронийлар дайри менинг жойимдир. Менга шу насронийларнинг руҳоний қизи (роҳиба) бўлса бас. Агар сиз ҳам ошиқ бўлганингизда менга ҳамдаму ҳамроз бўлардингиз. Эй азизлар, қайтиб боринглар, менинг ҳолим нима кечишини Аллоҳ билади. Агар мендан сўрасалар, рост гапни сўзланг, шайх Санъон ошиқу хаста денг, кўзларида қонли ёш, шакар еса заҳарга айланади деб айтинг. Ҳеч бир мусулмон бошига бу савдони солмасин. Агар мени таъна билан тилга олсалар, дард кўрмаган бедардлардир улар.
Шайх Санъон шу гапларни айтиб, юзини ёрларидан ўгирди, видолашмади ҳам улар билан. Таёғини олиб, чўчқала-рига қараш учун далага йўл олди. Муридлар эса унинг орқасидан йиғлаб қолдилар, ҳар қанча «ей шайх, қайтинг», дедилар, аммо шайх эътибор қилмади. Гўё муридларни ҳеч кўрмагандай, улар мутлақо бегона кишилардай эдилар унинг учун. Шайх бепарво чўчқабоқарликни давом эттирар эди.
Шундан кейин муридлар барчаси Маккага қараб йўлга тушдилар, жонлари куяр, юраклари ачир, аммо иложсиз эдилар. Муридлар Маккага бориб етдилар, лекин ҳеч кимга ҳеч бир нарса демадилар. Шайх аҳволидан сўз очмадилар. Пирсиз, раҳбарсиз эдилар, пирлари Румда тарсо бўлиб қолган эди.
Пир йўлини йўқотгандан кейин муридлар нима қилсин, пир каъбадан юз ўгиргач, муридлар Каъбага қараб юзланишлари ажаб.
Эй ишқ, нималар қилдинг сен, эй фалак, одам бошига не кўргиликларни соласан сен?
Шайх Санъоннинг яна бир заковатли муриди бор эди. Шайх Румга кетган вақгда у Маккада эмас эди. Шайх йўкди-гида сафардан қайтиб, Маккага келган ва шайхни кутиб, хилватда ўтирарди. Муридларнинг шайхсиз қайтиб келганини кўриб, кўнгли бузилди ва улардан пирининг аҳволини сўради. Биродарлар унга шайх бошига тушган савдони бир-бир ҳикоя қилиб бердилар. Шайхнинг ошиқ бўлгани, тарсоларга қўшилиб, майхўрлик қилгани, ҳозирги вақтда чўчқабоқар бўлиб юрганини айтиб бердилар.
Заковатли мурид биродарларидан бу қиссани эшитгач, ғамгин қиёфада деди:
–    Эй, ноаҳлу бевафо ёрлар, ёрлик ва дўстликка мувофиқ иш қилмабсизлар, аксинча, номардларнинг ишини қилибсизлар. Садоқатли мурид, жон пайвандли ёр бўлсангиз оғир пайтида қунига яранг эди, бирга бўлиб, дардига малҳам бўлинг эди. Агар ўз шайхингизнинг ёри бўлсангиз, ҳар қандай шароитда унинг ёнида бўлмоғингиз лозим, ахир. Уялинглар, шуми садоқату вафо, пир ҳаққини адо этиш? Агар шайхингиз белига зуннор боғлаган экан, сиз ҳам дарҳол белга зуннор боғланг эди, агар тарсо бўлса, ҳаммангиз унга қўшилиб тарсо бўлинг эди. Сиз қилган иш эса ёрлик ва мувофикдик эмас, балки мунофиқлик ва душманликдир. Ўз ёрининг дўсти бўладиган одам, ёри агар кофир бўлса ҳам ёрликни тарк этмаслиги керак. Шайх денгизга чўкиб, наҳанг комига тушибди, сиз эса қўрқиб, уни ташлаб қочибсиз.
Ҳаммаси ўзларини оқлаш учун: биз шайхни кўп марта огоҳлантирдик, бирга юриб, дардига шерик бўлмоқчи бўлдик. Аммо шайх биздан безор эди, бизни кўришдан оғринарди. Олдидан бизни қувиб ҳайдади. Чунки бизнинг ёрлигимиздан унга ҳеч фойда йўқ эди, бизнинг Маккага қайтишимиз ҳам унинг ҳукми фармонидир, дедилар. Заковатли содиқ мурид эса деди:
—    Сизнинг муридмиз дейишга ҳаққингиз йўқ, номард- ларнинг ишини қилгансизлар. Ҳақ наздида пирингизга зулм қилдингиз. Шу билан ҳақ йўлидан ҳам қайтдингиз.
Муридлар бу сўзни эшитгач, ўз-ўзларини койий бошлади-лар. Нотўғри иш қилганларини англаб етдилар.
—    Биз ҳаммамиз ҳақ даргоҳи деб талабгор бўлиб юрибмиз, шайхга ҳам, ўзимизга ҳам зулм қилибмиз. Энди қоғоздан кўйлак кийиб — қанот чиқариб, Румга учайлик, пирнинг ҳузурига етайлик, – дедилар бариси бир оғиздан.

Фаридуддин Атторнинг “Мантиқут-тайр”идан.