Савдогар ва унинг олтин қасри

Бир савдогар олтин билан ишланган ажойиб сарой қурди. Саройи қурилиб битгач, халойиққа тўй бермоқчи бўлиб, ҳаммани саройга чақира бошлади. Одамларни юз ғурур ва мақтанчоқлик билан уйига даъват қиларди, саройини кўрсатиб, мақтанишни истарди. Тўй куни савдогар ўзида йўқ хурсанд, кўчаларда от чоптириб юрарди, тўсатдан бир девона уни кўриб қолди.
Девона деди:
– Эй бетамиз, ҳозир югуриб бориб, саройинг ичига бавл қилмоқчи эдим, аммо ҳозир бир иш билан машғулман, мени кечир.
Шундай деб ўтиб кетди, одамлар унинг сўзига қотиб-қотиб кулдилар.

Фаридуддин Атторнинг “Мантиқут-тайр”идан.