Саҳрода дарвешга етиб олган одам ҳикояти

Бир одам саҳро йўлидан чаққон юриб, бир дарвешга етиб олди ва унга қараб деди:
– Эй дарвеш, аҳволинг қалай?
Дарвеш деди:
– Кўриб турибсан-ку, уялмайсанми, нимани сўрайсан тағин. Бу дунёнинг тор дарасида қолибман, ҳозир бу жаҳон менга ҳаддан зиёд тангу тор кўринмоққа.
Чаққон одам деди:
– Айтганларинг тўғри эмас, бу кенг биёбонда торлик йўқ.
Дарвеш деди:
– Агар бу ерда торлик бўлмаганда, сен каби бир аблаҳ ҳечам менга тўқнашмаган бўларди.
Сенга юз ёқимли ваъдалар берсалар ҳам, охир-оқибат у оловнинг нариги ёғидан нишона беради. Сенинголовинг нима? – Дунё. Ундан воз кеч, шерлар каби бу оловдан ҳазар қил. Ҳазар қилсанг, кўнглинг жойига тушади, шундан кейин эса дилҳушлик саройи сенинг олдингда пайдо бўлади. Олов олдиндаю йўл жуда узоқ, танинг заиф, дилинг асирликда, жон эса нафратланган. Сен эса ҳаммасидан қутулиб, ишни якунлагансан, ўртада шундай бир иш ҳосил қилгансан. Жаҳонни кўп (синаб) кўрдинг, энди жонни нисор эт. Шунда жаҳондан сенда на ном қолади, на нишон. Қанча кўрсанг -ҳеч нарса кўрмагандайсен. Неча бор айтаман: бунча ўзингни ғаму андуҳда қийнама деб.

Фаридуддин Атторнинг “Мантиқут-тайр”идан.