Робия Адавия ва унинг ҳажи

Робияким, уни «тожул рижол» – эркаклар тожи дер эдилар, Каъба йўлида етти йил ёнбоши билан (судралиб) юрди. Каъбага яқинлашганда, тўлиқ ҳажни топдим, деб ичида гумон қилди. Ҳаж куни Каъба тавофига ният қилганда, хотинларга хос узри воқеъ бўлди (ҳайз кўрди). Шу боис йўлдан қайтди ва Аллоҳга нола қилиб деди:
– Эй Зулжалол, Каъба тавофи умидида етти йил ёнбошлаб йўл босдим. Энди еттим деганда, йўлимга бундай тикан пайдо қилдинг. Ё менга Ўз уйингдан жой бер ёки ўз уйимга қайтишга йўл қўйма — мен Каъбани тавоф қилмай кетмайман.
Робия каби ошиқ бўлмасанг, бу воқеанинг сиррини ҳам, қадрини ҳам билмайсан. Токи сен бу фасллар — суратлар дунёсида экансан, рад ва қабуллар тўлқини бўлиб туради. Гоҳида Каъба олдида юкингни беради, гоҳида дайр ичида ишингни ўнглатади. Агар бу гирдобдан бошингни ташқари чиқара олсанг, ҳар нафасда ҳақиқий жамъият, осойишталик-ларни кўрасан. Бўлмаса шу гирдобда гирифтор бўлиб қоласан. Чархи фалак билан бирга тегирмон тошидай айланаверасан. Бундай ҳолатда бир нафас бўлса-да, хотиржамликдан умид йўқ, сенинг вақтинг бир пашшанинг умричалик қимматга эга эмас.

Фаридуддин Атторнинг “Мантиқут-тайр”идан.