Пок иймон Зайнул-Обидиннинг қизи

Пок имон Зайнул-Обидиннинг кичик қизининг улуғларига хос сўзлари гарчи у кичиклиги туфайли бегуноҳ эди

Осмон-фалакка от сурган улуғ зот хонадон аҳли анжуманининг машъаласи бўлиб, у пайғамбарлик мухрининг кўзидаги нур — валийлик шамъи Али бинни Ҳусайн эди. Ибодатни кўп қилганидан дин арбоблари унинг отини Зайнул-Обидин дер эдилар.
Кунларнинг бирида у ўгиини олдига чақириб, меҳрибон қўли билан унинг бошини силай бошлади. Одатда оталикнинг қонун-қоидаси бўлганидек, бу одамларни болага нисбатан муҳаббатли бўлишга олиб келади.
Унинг феъл-атворида ҳам меҳр белгилари зоҳир бўлиб, ҳар нафасда ўз меҳръ-муҳаббатини изҳор этишга уринарди.
Унинг ягона бир қиз фарзанди ҳам бўлиб, жон ва кўнгул иплари унга боғланган эди. У мисоли поклик пардаси ичидаги порлоқ Қуёш бўлиб, умри вақтидан энди олти ёш ўтган эди.
(Кунларнинг бирида) у отаси бу кичкинани севиб эркалашларини кўриб, кўз ёшларини тўкиб, қошини учириб ҳам қўйди.
Унинг юзларидаги кўз ёшларини кўрган имом қошига қараб эхтиром кўрсатишни истади. Юзидаги кўз ёшларини кўриб, ичида уни кимгадир рашк қилиб йиғламаётибдими? деб ўйлади. Раҳми келиб, очиқ меҳр-муҳаббат изҳор қилиб:
— У хали онасининг сути оғзидан кетмаган бола-ку! — деди. — Бешикдаги кийимда тургандек унинг тани ҳам заифона. Мен унга раҳм қилганимдан меҳр кўрсаттим. Унинг менга -бўлган меҳри гарчи бу даражада ошкўра бўлса ҳам, бу шунинг учунки, у хали ёш! Мехрингнинг тафти ичимни ўртаган бўлса-да, менга кўра сен кўпроқ маҳфийсен. Сен билан нима юз берган бўлса, мен узрлимен. Рашк қилиш одатини унутишга ҳаракат қил! — дедим.
Бу сўзларни айтар экан, унинг ўзи ҳам хафа бўлиб, пок дур дарё олдида шундай деди.
— Менинг ташвишим бу жиҳатдангина эмас эди. Бошқа бир ғам туфайли ҳам мотамда эдим.
Сўз орасида бир куни эшиттимки, ўз оғзинг билан сен бу можаро ҳақида:
— «Менга Ҳақ (Аллоҳ) бўлгани етарлидир, бошқа ҳеч кимга майл билдириб, уни ҳавас қилмасмен!» — дебсен. Бу дамда бошқани севганингни кўриб қолдим. Бу ғам менинг руҳимни ўзгартириб юборди. У бегона билан шериклик қилганидан сўнг унинг рашки жонимга ўт солди. Унга сажда қилишнинг нима кераги бор, қачонки у Ҳақ ва бутнинг қошига топинса. Агар санам (бут) қатъият билан жилва қилган тақдирда ҳам қибла томонга қараб намоз ўқиш раво бўла оладими?
Бу сўзларнинг ҳаммасини эшитар экан, имом кўз ёшларини тўхтатолмай қолди. Аллоҳга шукр қилишни вожиб деб билиб, бошини ўпиб, яхши ниятлар билдирди. Болага Аллоҳ ўзи тўғри йўлни кўрсатар экан, у нима қилса тақво ва тоатга ўтгусидир.

Алишер Навоийнинг «Ҳайрат ул-аброр» достонидан