Нўширавоннинг ҳаё боғи

Нўширвоннинг ҳаё боғида наргис кўзидан кўзининг наргиси уялиб, наргис кўзлик гулрух ёрини қучоқлашни истамай, ўзини четга олишни истагани Нўширвон валиаҳдлиги чоғида бир қизнинг ишқи билан нотавон аҳволга тушиб қолди. Кўнгли ғунча сингари тўла қон эди, лекин ғам сирларини пинхон тутарди. давоми…

Қаноатли жувонмард ва тамагир

Қаноатли жувонмард билан тамагир жаҳонгаштанинг ҳамроҳ бўлгани, бирининг қаноат азобини чекиш туфайли фароғат бойлигига эришгани, иккинчисининг фароғат бойлигига берилганидан хорлик азобига қолгани Форс ўлкасидан икки ўртоқ Чин мамлакати томон йўл олдилар. Бири азалдан берилганига қаноат қиларди; иккинчиси эса ундан ортиқни давоми…

Икки вафоли ёр

Икки вафодор ёр бир-бирига вафо қилиб, бошларидан кечгани, уларнинг шарофати билан юз минг бош қиличдан ва қилич қиндан қутулгани, ҳатто қайта қингага киргани Эшиттимким, бахтли подшоҳ, тўрт улуснинг хони Темур Кўрагон иқлимларни фатҳ этишга киришганда, Ҳиндистонда қаттиқ жанг бўлди. Унга давоми…

Шайхи Ироқийнинг ишқи

Шайхи Ироқий Шомда ҳусн гулининг шамъини кўргач, парвонадек тутагани ва (бу ишқ) шуъласи инкор тиканларини куйдириб, инкор этувчилар бошидан ошиб кетгани Фано кўйида боқий турган одам замон фахри — Шайхи Ироқий эди. Унинг кўнгли ишқ сирларининг хазинаси бўлиб, унинг гаплари давоми…

Қирғовул ва шер

Қирғовулнинг чин гапириш ўрнига ёлғон гапириб, бир фалокат тузоғига илингани, чин сўзни шер ёлғон деб ойлаб, овозини эшитиб, етиб келмагани ва уни бало тузоғидан халос этмагани Тўқайда бир йиртқич шер бор эди. Вахшатда осмон шеридек қўрқмас эди. У болалари билан давоми…

Имом Фахр Розий ва Султон Муҳаммад

Имом Фахр Розий билан султон Муҳаммад Хоразмшоҳнинг ҳаммомда дўстлик шамъини ёққанлари ва имомнинг сўзи билан султоннинг такаббурликдан воз кечгани Сирдонлар даврасининг подшоси, дунёдаги барча диндорларнинг имоми Фахриддин Хоразмни ўзига оромгоҳ қилганда, уни кўришга Хоразмшоҳ келмади. У сўраб, бунинг олдига келмагандан давоми…

Ёқутнинг ҳуснихат

Ёқутнинг ҳуснихат туфайли подшоҳлар олдида ҳам, дарвешлар олдида хам ҳурмати ортгани ва мамлакат ёзувига ҳурмат аҳллари ўз белгисини унинг битган саҳифаси бўйича тортгани Фано боғининг гул тупида ўлтириб шуҳрат қозонган кишининг гулшани Сухравард эди . У нафсу ҳаво девига йўл давоми…

Марҳаматли Айюб ва ўғри

Марҳаматли Айюбнинг безори ўғри эгрилигини тузатгани…Бир кеча ҳурматли Айюб Илоҳий сирлар кайфидан маст бўлиб, тоат-ибодат қилиб, шамъдек кўзидан ёшлар тўкиб ўлтирар эди. У дурдек кўз ёши денгизига ғарқ бўлиб, куйиб-ёнишда шамъга қўлдош эди. Хилватда бир бурчакни ўзига маскан қилган, гўё давоми…

Искандарнинг бўш кетган қўли

Искандарнинг етти иқлим мамлакатларини ўз қўлига киритгани ва бўш қўл билан бу дунёдан кетиш отини илгари сурганиҲамма иқлимларни қўлга киритган шоҳ Искандар жаҳон мамлакатининг тахтига эга бўлди. У бориб олмаган бирон ер қолмади. Бирон ер қолмадики, у бормаган бўлсин. Дунёдаги давоми…

Майхўр Ринднинг тавбаси

Бани Исроили Ринднинг манманликдан тавбаси туфайли хонадоннинг юксалиши, қасамнинг қоф тошларидан фалакка чиққани ва май сели у бинони йиқитганиРинди Бани Исроили деган бўлиб, май деб майхоналарда тиланчилик қиларди. Май унинг ҳаётининг озиғи бўлиб, халқ орасида Маймана исми билан танилган эди. давоми…