Олийжаноб шоҳ ва қул

Оёғи-тойиб кетиб косадаги ошни шоҳнинг косадек бошига тўкиб юборган ва олижаноб шоҳ олдида ўз ошини пиширган бир қул ҳикояси

Сахий бир подшоҳ бор эди. Сахийлигидан халқи уни ҳурмат қилар эди. Унинг бир қули бор эди, хизмат даражаси баковуллик эди.
Кунлардан бир куни унинг базмида овқат вақтида, подшоҳнинг ҳам иштахаси яхши бўлиб турганда, фалокат босиб, фалокат унинг оёғига тош урди: иссиқ ошни подшоҳнинг бошига тўкиб юборди. Одамлар:
— Подшоҳ энди уни ўлдиради. Гуноҳига лойиқ жазо шудир! — дейишди.
Шоҳ эса қулнинг хафалигини кўриб, кечирди ҳам озод қилиб юборди. Вазир деди:
— Эй сахийликда беғараз шоҳ, унга тиғдан бошқа нарса лойиқ эмас эди-ку? Шоҳ эса завқ қилиб, лутф билан деди:
— Хижолат ўзи уни ўлдириб бўлди. Ҳеч ким ўлган ўликни бошқатдан ўлдирмаган; бошига эсажазо тиғин тортмаган. Халқ ичида ким энг гуноҳкор бўлса, ўша афв ва инояътга энг кўп сазовордир.

Алишер Навоийнинг «Ҳайрат ул-аброр» достонидан