Олам парчалари

Абу Али Ибн Сино мадрасада ўқиб юрган вақтида сабоқдош дўстларига:
—    Мен туғилдиму оламни парча-парча ҳолда кўрдим, — дебди.
Ўртоқлари ажабланиб, Абу Алининг онасидан “Шу ростми?” деб сўрашибди. Ситора бону тўғрисини айтибди:
— Мен чақалоқни ҳовлига олиб чиққанимда боши узра ғалвир билан қуёшни тўсиб турган эдим.

Муҳаммад Ибн Сулаймоннинг “Қиссату-л-уламо” асаридан Маҳкам Маҳмуд таржимаси