Майхўр Ринднинг тавбаси

Бани Исроили Ринднинг манманликдан тавбаси туфайли хонадоннинг юксалиши, қасамнинг қоф тошларидан фалакка чиққани ва май сели у бинони йиқитгани

Ринди Бани Исроили деган бўлиб, май деб майхоналарда тиланчилик қиларди. Май унинг ҳаётининг озиғи бўлиб, халқ орасида Маймана исми билан танилган эди. Гавдаси кўзача яшашга нуқсонсиз бўлганидек, ўзининг Ринд деган исми майга берилганлигини билдиради. Майхонадаги одамларнинг ичаётган идишини тортиб олиб, тагида қолган бир қултумини ичиб юборарди. Тагида қолган май қуйқасидан бир ютум тегмай қолса, ўша заҳоти мусибат юз берарди.
У кўп тавба қилар, лекин тавбасини синдирар, кўнглини тавба қилишдан тиндирган ҳам бўларди.
Тавба қилишда бундай нуқсонларга йўл қўйиши ошкор бўлгач эса, энди тавба қилганидан пушаймон бўларди.
Бир куни эрталаб (кеча) ичганидан беқарор бўлиб турган эди, меҳрибонлик эшигидан кушойиш юз берди. Ҳотиф (ғойибдан) овоз қилиб: «Эй махмадона, энди тавба қил, бунинг вақти келди! Сен сўраганингда бизга (юқоридан) ризолик бўлмаган эди. Розилик бўлмаганидан сўнг қазо ҳукми ҳам бўлмайди. Биз томонимиздан (яна) талаб қўйилган эди. Энди яқинроқ келки, хурсандчилик палласи юз берди».
Ринд ичига шавқ нури тушиб, танасига кўзёшлари шавқ гирдобидек таъсир кўрсатди. Шундан кейин унинг улуши хузур ва сафо бўлиб, тавба эса унинг кўнглига нур ҳамда хурсандчилик сола бошлади.
Йиллар давомида нималарни тилаб, ёлборган бўлса, бир дамда барчасига мушарраф бўлди. Тавбага қараб ўзи юз ўгирган эди, тавбаси шиша каби шикаст топди.
Шу равишда Ҳақ уни тавбага махрам этиб, Искандар деворидек махкам ҳам қилди.
Тавба ўзингдан юзага келган бўлса, анча суст бўлиб, Аллоҳдан келган тавба эса шундай мустахкам бўлгусидир.

Алишер Навоийнинг «Ҳайрат ул-аброр» достонидан