Кўрлар ва фил

Нақл қилишларича, бир гуруҳ кўрлар тўдаси бир сабаб билан: мусофирлик ёки асирлик туфайли Ҳиндистонга бориб қолишибди. Сўнгра фалакнинг гардиши билан улар яна ўз юртига қайтиб келишибди. Бу ерда улардан бир киши: “Филни кўрдиларингизми?” — деб сўрабди. Улар “Ҳа”,-деб жавоб берибдилар. “Кўрганбўлсангиз, далил келтиринг”,— дебди бояги киши.
Улар аслида филни кўрмаган, у ҳақда ҳатто яхши сўраб ҳам олмаган эдилар. Ҳар бири филнинг бир аъзосини пайпаслаб, ундан билим ҳосил қилиб олган эди. Шу сабабли филнинг қўлларини ушлаган киши фил сутунга ўхшар экан, деса, қорнини пайпаслаган, йўқ, у бесутун, деди. Хартумини ушлаган, фил аждаҳога ўхшаш бир нарса экан, деса, тишларини баён қилувчи киши эса, фил иккита суякдан иборат, деди. Қуйруғидан хабар берган киши филни осилиб турган илонга қиёс этди. Қўли билан Филнинг бошини пайпаслаган киши уни бир қоянинг тумшуғи деб шарҳ қилди. Филнинг қулоғига қўл тегизган киши уни қимирлатиб турган икки елпуғич экан, деди.
Уларнинг барчаси шу тариқа кўрлик юзасидан турли сўзлар айтдилар. Гарчи улар айтган сўзларнинг барчаси тўғри бўлса-да, уларнинг ҳаммаси нуқсонли эди, уларда тартиб мавжуд эмас эди.
Шунинг учун ҳам филбонлик соҳасида устод ҳисобланган етук файласуф, ўзи ҳинд наслидан бўлган киши улар айтган сўзларни тинглаб, нақл қилганларга таъна сўз айтмади ва шундай деди:
– Ҳар бир киши фил ҳақида ўзи билганини айтиб, у ҳақда нишон берди. Улар бир-бирларига зид фикрларни айтган бўлсалар-да, кечирарлидир. Чунки уламинг ҳар бириўз билганича сўз айтди, аммо улардан ҳеч бирифилни кўрган эмас эди. Лекин улар айтган бу сифатларнинг барчаси бир ерга жам қилинса, улардан фил ҳақида муайян тасаввур ҳосил бўлади.
Узоқни кўрувчи кишига бу аниқ бўлгани учун у ҳеч бир иккиланмасдан кўрлар айтган барча сўзларни чин деб баҳолади.

Алишер Навоийнинг “Лисонут-тайр” асаридан.