Икки латифа

Ёши элликдан ошган, соч соқоли оқарган одам ёш бир қизга уйланибди, сартарошга борибди ва унга:
— Уста, яқинда уйландим. Сенга малол келмаса, шу сочимдаги, соқолимдаги оқларни олсанг,  дебди.
Сартарош пинагини бузмай мижознинг соч соқолини тагидан қиртишлаб олибди. Сўнг олинган сочларни ҳалиги кишинг олдига қўйди.
— Кечирасиз, жуда шошилинч ишим чиқиб қолди.
Сизга малол келмаса, оқларини ажратиб турсангиз, деб чиқиб кетди.

* * *

Бир киши тепакал одамни кўриб қолди ва тоғорага ўхшаган бошига ургиси келди; шарақлатиб бир урди. Шапалоқ еган одам ўқдек жойидан учиб кетди. Уни урган киши:
— Тўхта, ёнимга келма. Сенга дўстона бир саволим бор, жавоб бер, майли кейин мени истаганингча ур. Сенинг бошинга урганимда “қарс” деган бир овоз чиқди. Ажабо, бу шапалоқ овози менинг қўлимдан чиқдими ёки сенинг бошингданми? Шу саволимга жавоб бер.
Шапалоқ эган одам унинг саволига жавоб бермади. Ёнига келди ва бу одамга ҳам бир шапалоқ туширди ва шундай деди:
— Дўстим, оғриқдан мен ҳали қутулолмадим, қандай қилиб ўйлашим мумкин? Энди бу овоз қаердан чиққанини ўйлаш навбати сенда.

Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан