Хожа ва унинг софдил ғуломи ҳикояти

Сирлардан воқиф хожанинг бир софдил ғуломи, хизматкори бор эди. У ярим кечадан то субҳ — эрта тонггача ухламай, намоз ўқиб чиқар эди. Хожа унга дедики:
— Не кор қилурсан, оқшомдан то саҳар ўзингни бедор қилурсан. То қуёш чиққунига қадар намоз ўқурсан?
Ғулом хожасига бундай жавоб берди:
— Мен сенинг дардинг кўгшигини кўриб турибман. Дарди, ғами кўп одам ҳар вақг бедор бўлади, хотиржам ухлолмайди. Сенинг дардинг кўп, эртаю кеч бедор бўларсан. Агар бир одам бедор бўлса, бошқа одамлар ҳам унга бедорлиқда ҳамкор бўлмоғи керак.
Агар кимдаки шу дард ва шу ҳасрат бўлмаса, у мард одам эмас, у билан хок-тупроқнинг фарқи йўқ. Кимки ўзгалар дардини баҳам кўрса, бундай одамда дўзахга тушаманми ёки беҳиштга бораманми, деган ташвиш ҳам бўлмайди.

Фаридуддин Атторнинг “Мантиқут-тайр”идан.