Хўжайинининг қулоғини чўзган қул

Ҳазрати Умар (р.а.) халифалиги даврида Шом шаҳрига бориш зарурияти туғилиб қолди. Саодат ва иззат билан саҳобаи киромлардан иборат бир жамоани ёнларига олиб, Мадинаи Мунавварадан йўлга чиқдилар. Ҳазрати Умарнинг (р.а.) бир туядан бошқа уловлари йўқ эди. Муғира номли бир қуллари бўлиб, халифа Умар (р.а.) у билан галма-гал туяга минар эдилар.
Бир соат ҳазрати Умар (р.а.) туяга минсардилар, Муғира яёв ҳолда туяни етаклаб борарди; бир соат туяга Муғира минарди, ва ҳазрати Умар (р.а.) пиёда борардилар. Аллоҳ таолонинг ҳикматини қарангки, Шом шаҳрига кирадиган вақтда туяга миниш навбати Муғирага келганди. Саҳобалар ҳазрати Умарнинг (р.а.) ёнига келиб дедилар:
— Жанобим, марҳаматингизни дариғ тутмай, бу соатда ҳам туяга ўзингиз минишингизни илтимос қиламиз. Ҳазрати Умар (р.а.) айтдилар:
— Бия менинг навбатим эди. Бу соатда туяга миниш гали Муғираникидир. Нега энди мен минишим керак? Саҳоби киромлар жавоб бердилар:
— Бугун Шом шаҳрига кириб борамиз. Шаҳарнинг барча кўзга кўринган вакиллари Сизни кутиб олгани чиқадилар. Улар отлиқ, сиз эса халифа бўла туриб яёв бўлсангиз, одобдан бўлмас… Марҳаматингиздан умидвормизки, илтимосимизни мақбул кўргасиз ва илтимосимизни рад этмагайсиз. Ҳазрати Умар (р.а.) норози бўлиб дедилар:
— Сизлар ҳалиям шубҳадан халос болмадингизми? Ислом динининг қадрини шу билан белгилладингизми?Бизга исломий шараф кифоя эмасми? Ислом динидан кўра мукаррам ва шарфлироқ бирор дин борми? Шундай буюк саодат, бу қадар улуғ давлат ва иззатни Аллоҳ таоло бизга эҳсон қилди. Дини ислом тожини бошга кийишдай ҳар кимга ҳам муяссар бўлавермайдиган улкан туҳфани берди. Расулуллоҳ (с.а.в.) олиб келган ислом дуини либосини эгнимизга кийишни насиб қилди. калимаи шаҳодатни дилимизни ёритгувчи чироққа айлантирди. Қуръони Карим билан қалбимизни чароғон қилди. Воажаб нега Сизлар ислом дининг қадрини англаб етмай ўзингизни халққа от билан, зар тўнлар билан кўрсатмоқчи бўласизлар? Булар орасидаги тафовут тенглаштириб боларлими ахир? Биргина Расули Акрам (с.а.в.) нинг умматлари бўлиш шарафи сизларга етарли эмасми,— деб жавоб бергач, барчалари бир сўз айтолмай ҳижолатда қолишди.
Ҳамма сукутга чўмган шундай бир оғир вазиятда Муғира туяни ҳозирлаб, ҳазрати Умарнинг (р.а.) ҳузурларига келтирди ва оёқлари остига чўктириб:
— Эй ҳалифа, оламларнинг ёлғиз Раббиси бўлмиш Аллоҳ таоло ҳаққи, қулоқ солинг, саҳобаларнинг хоҳиши билан эмас, Аллоҳ Ўзи кўнглимга солди. Чин қалбимдан бу соатда туяга минишингизни ҳалол қилдим. эҳсон айлаб менинг истагимни қабул қилсангиз. Бу соатда туяга Сиз минишингизни ўтиниб сўрайман,— деди. Амирул мўминун олдига эгилиб:
— Эй халифа, лутфан оёғинизни устимга қўйиб. савлат билан туяга чиқсангиз,— деб илтимос қилди. Ҳазрати Умар(р.а.) Муғиранинг дилларни эритгувчи ўтинчини рад этолмай, барчани хушнуд туяга миндилар.
Шундан сўнг бутун ислом аскарига овоза қилдилар:
— Мана бугун Аллоҳнинг инояти билан Шом шаҳрига етиб келдик. бу ердан соғ-омон чиқамизми йўқми, буни ёлғиз Аллоҳ таоло билгувчидир. Агар бирор кишининг бизда ҳаққи бўлса, келиб талаб қилсин.
Бутун ислом аскари ҳазрати Умар (р.а.)ҳаққига дуода бўлдилар. Дедиларки:
— Эй Аллоҳнинг халифаси, Сиздан ҳар биримиз розимиз. Сиздан ҳеч ким норози эмас. Ҳеч биримизнинг Сизда заррача ҳаққимиз йўқдир. Жарчилар баланд овоз билан бутун шаҳарга овоза қилдилар. Бирор кимса келиб ҳақ талаб қилмади. Барчаси бир овоздан рози эканликларини хабар қилдилар. Халқ орасидан ҳеч ким ҳақ талаб қилиб келмагач, ҳазрати Умарнинг (р.а.) Муғира исмли қуллари олдиларига келиб айтди:
— Эй амирул мўминин, бир куни ҳеч айбим бўлмасада, қулоғимни чўқиб ўгритган эдингиз. Кимнинг ҳаққи бўлса, шу дунёда ҳаққини талаб қилмоғини сўрадингиз, билингки, менинг бу ҳаққим ҳамон бўйнингиздадир. Ҳазрати Умар (р.а.) дедилар:
—Эй Муғира, кел, сен ҳам менионг қулоғимни чўз, баробар бўлайлик. Саҳобаларнинг бари такбир айтиб юбордилар ( арабларда шунга ўхшаш ажабтовур ҳол содир бўлса, такбир айтиш одати бор) ва:
— Эй халифа, дунёда Сиз каби одил кўрмаган ва ишонамизки, бундан кейин ҳам бундай адолатли ҳукмдор қайта дунёга келмас. Қулнинг бундай густоҳлик қилишига нега йўл қўйиб бердингиз. Ҳеч замонда қулинг аразига ҳам шу қадар жиддий қаралганми? Қулнинг ҳожасини қулоғини чўзиши жоизми?
Қулга қарата «Нега бундай беодоблик қилдинг» деб ранжидилар. Ҳазрати Умар (р.а.) марҳамат қилдилар:
— Эй саҳобалар, лутфан қулимга озор бермангизлар.Чунки охиратда жазосини тортгандан кўра бу дунёда жазоланиб қутулмоқ афзалдир,— кейин — Эй Муғира, кел, қулоғимни чўз.Бу дунёдаа сен билан ҳисоб-китоб қилиб олайликки, охиратга қолмасин,— дедилар. Муғира ҳам ҳазрати Умарнинг қулоқларини ушлаб, озгина чўзиб қўйди. Ҳазрати Умар (р.а.) сўрадилар:
— Эй Муғира, нега кўпроқ чўзмадинг? Муғира жавоб берди:
— Охиратда қасосидан қорқаман. Қулоғингизни кўпроқ чўзсам, ҳаққингиз менинг устимда қолади.
Ҳазрати Умар (р.а.) шундай бир ҳукмдор эдики, қулининг ҳаққини бу тарзда ўташга истиҳола қилмай, жазосини шу дунёда олди. Қули ҳам шундай ажойиб бир кимса эдики, ҳожани шу тариқа жазолади. Ҳўжайини шак-шубҳасиз бировнинг ҳаққини емайдиган инсонлардан эканлигини билгани ҳолда, унинг муборак қалбига ҳеч бир шубҳа ораламаслигига ишончи комил бўлганлиги учун бундай жасаорат кўрсатган эди. Балки Муғиранинг бу ишидан ҳазрати Умарнинг (р.а.) унга бўлган муҳаббатлари аввалгидан ҳам ортган эди. Ҳазрати Умарнинг ҳаёти давомида кўрсатган (р.а.) бу каби ўрнаклари ҳақида кўп гапириш мумкин. Бу ҳақида биз ортиқ сўзламоқчи эмасмиз, зеро, Жаброил (а.с.) нинг Расулулоллаҳ (с.а.в.) га келтирган оятларида ўн етти ўринда ҳазрати Омарнинг (р.а.) тилга олинганлиги, бундан ташқари турли тафсирларда ва тарихий китобларда қайд қилинганлиги етарлидалилдир.