Фарзанди ўлган нодон одам ҳикояти

Бир аблаҳ — нодоннинг қалб меваси — фарзанди ўлиб қолди. Бу айрилиқдан сабру тоқати қолмади. Тобут орқасидан мотамзада бўлиб борарди, оҳу нола чекиб, зор йиғлаб, дер эди: «Эй дунё кўрмаган, кун кўрмаганим нима бўлди, бахт кўрмай жаҳондан кетдинг». Бир бедил дарвеш буни эшитиб, ота аҳволини кўргач, деди: «Бу чаман, бу тиканзорни юз марта кўриш мумкин. Агар жаҳонни ўзинг билан олиб кетишни хоҳласанг ҳам, барибир охирида уни кўрмагандай ўлиб кетасан. Сен оламни томоша қилгунча умр ўтиб кетади, қачон дардингга малҳам қўясан? Хасис нафсдан озод бўлмагунча, азиз жонинг нафс нажосати ичида кўмилиб тураверади».

Фаридуддин Атторнинг “Мантиқут-тайр”идан.