Девона ва Хизр ҳикояти

Бир олий мақом девона бор эди. Хизр унга қараб деди:
— Эй комил мард, менга дўст бўлишни хоҳлайсанми?
Девона деди:
— …Сен билан менинг ишим йўқ. Негаки, сен жонингни узоқ сақлаш, яъни абадий умр кўриш учун тириклик сувини ичгансан. Мен эса жонни тарк этишни истаб турибман, чунки жононсиз жонимдан ҳаловат тополмаяпман. Сен каби жонни сақлашга тиришмайман, балки ҳар кун жонни фидо қилишга тайёрман. Яхшиси шуки, қушлар тузоқдан қочгандай, мен ва сен бир-биримиздан узоқпашайлик, вассалом.

Фаридуддин Атторнинг «Мантиқут-тайр»идан.