Бу мушукми ё гўштми?

Бир одамнинг беодоб хотини бор эди. Уйга келтирилган нарсаларни исроф этарди. Бечора одам жанжал бўлмасин дея индамас, сабр қиларди.
Бир кун икки кило гўшт олиб келди. Кабоб буюрди. Хотин гўштни пишираётиб паққос туширди. Эри кечқурун уйга келиб, хотинидан гўштни сўради.
Хотин:
Эй хўжам, сўраманг… Гўштни мушук олиб қочди. Еганини ўзим кўрдим,  деди.
Одам шубҳаланди. Дарҳол мушукни топди, тарозига тортди. Роппа роса икки кило… Хотинига
Хотин, агар бу мушук бўлса, гўшт каерда? Йўқ, бу гўшт бўлса, гапир  бизнинг мушук қаерда?  дея бақирди.

Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан