Бир кишининг Жунайд Бағдодийдан кўнгил хушлиги тўғрисида сўрагани

Бир киши Жунайд олдига келиб сўради:
– Эй, Аллоҳга яқин одам, кишининг кўнгил хушлиги қачон ҳосил бўлади?
Шайх Жунайд деди:
– Аллоҳга етишган чоғда, токи подшо висолига етишиш муяссар бўлмас экан, киши бахтсизлик водийсида кезаверади. Қуёш шуъласига тоб беролмаган зарра саргардон бўлиб юраверади ва қуёшга етишиш ҳаракатидан тинмайди. Зарра юз карра қонга ботса ҳам, бу сарсону ҳайронликдан халос бўлолмайди. Зарра зарралигида заррадир. Кимки уни йўқолди деса, алданади. Агар уни айлантирсалар, у – у эмас. У заррадир. Хизр чашмаси бўлолмайди. Кимки зарраликдан қўзғолган бўлса, унинг асли ҳам албатга заррадир. Агарчи у Қуёшда йўқолса ҳам, бир заррадан Абадиятгача йўл ҳали узоқ. Зарра агарчи яхшидир ёки ёмондир, умр бўйи яширинса ҳам йўқолмайди.
Эй зарра, Қуёшдай кемадан жой олиш учун бундай маст ва афтодаҳол кетаётирсан. Эй зарра каби беқарор одам, токи сен ўз ожизлигингни кўриб, ўзингни танигунча сабр қилурман.

Фаридуддин Атторнинг “Мантиқут-тайр”идан.