Бир девонанинг саволи

Бир киши девонадан:
— Бу икки олам ўйлаб кўрсанг, нимадир, — дея сўради.
Девона деди:
— Икки оламнинг бири юқорида, бири пастда, аммо маънода гўёки бир қатра сувдай, уни ё бор деб, ёки йўқ деб ўйла*.
Энг аввал сув оламни ошкор қилди. Бу жаҳон бир қатра сув ва у юз минг рангу суратдадир. Сув юзига қурилган ҳар бир иморат, агарчи темирдан бўлса ҳам, бир кун қулаб, хароб бўлади. Ҳолбуки, темирдан қаттиқ нарса йўқ, боқсанг — у иморатни сув устида тик тутади. Нимаики сув устига бунёд этилган бўлса, у темирдан бўлса ҳам, туш каби ўткинчи ва хаёлдир. Ҳеч ким сувнинг бир жойда мустаҳкам турганини кўрган эмас, сув юзасида тикланган нарса устивор бўладими, ахир!

Фаридуддин Атторнинг «Мантиқут-тайр»идан.