Ғамгинлик сири

Мисрда бир олий ҳимматли киши бўлиб, у маъно оламининг соҳиб давлати эди. Унда айш-ишрат қиҳш учун жаъмики нарса тайёр эди. Бу борада нимани ўйлаган бўлсанг, унда бундан юз марта ортиқ бор эди. У жаннатмакон қаср ичида манзил тутган бўлиб. ҳурлар каби эўзал бир маҳбуба билан улфат эди. Лекин у олий сифатли пок зот буларнинг барчасига беилтифот қарарди. Ҳажр зиндонида қолган Юсуф каби унга ҳам доимо дард ва ғам чекиш ёр эди.
Ундан сўрадилар:
— Эй кўнгли қайғуга шерик бўлган пок зот. Бизга бу яширин сирингни равшан эт! Сенда шунча кўнгил очувчи шодлик асбоблари муҳайё бўла туриб, нечун хотиринг хуррам эмас? Нечун ғамдан ўзга нарсани кўнглинг ҳамдам этмайди.
У шундай деди:
— Йўл аҳли учун бу жаҳон зиндондир, чунки унинг истагани кўздан яширинган. Асосий иш шуки, инсон кўнгил истаганига етишга қадар барча йўлни босиб ўтиши лозлм. Зиндонда ҳам киши хуррам бўладими?! Киши ғамхонада беғам ўтира оладими? Мен ҳақиқий ёримдан айрилиқда армон чекаман, шунинг учун гарчанд Эрам боғида бўлсам-да, ўзимни зиндонда деб ҳисоблайман. Унинг васли гулзорига етишмагунимча ғам ташвишидан халос бўла олмайман.

Алишер Навоийнинг “Лисонут-тайр” асаридан.