Аббоса ва унинг кофир нафс ҳақидаги сўзи

Бир кеча Аббоса суҳбатдошларига мурожаат қилиб деди:
-Эй ҳозир бўлганлар, агар бу жаҳон кофирлар билан тўлса ва ўшанда кофирлар сидқу сафо юзидан имонни қабул қилсалар ишонмоқ мумкин. Дарҳақиқат, бунинг тасдиғи шуки, минглаб пайғамбарлар одамларни имонга даъват этдилар, одамлар уларга эргашдилар. Аммо уларнинг кофир нафсни мусулмон қилишга кучлари етмади. Бунга уринмадилар ҳам, зеро юзлаб тафовут ва зиддиятлар, адовату надомат шу нафс туфайли эди.
Биз ҳаммамиз кофир нафс ҳукмидамиз, ўз ичимизда кофирни парваришлаймиз. Бу нафс шундай бўисунмас, баттол кофирки, уни ўлдириш энг катта савоб. Бу нафс ҳар жиҳатдан офат келтиради. Агар у нобуд бўлса, қандай яхши бўларди. Кўнгил вужуд мамлакатининг муқим отлиғидир, аммо кеча-кундуз бу нафс ити унинг надими, суҳбатдоши. Отлиқ отини қанча чоптирса, ит ҳам ов пайтида у билан баробар югуради.
Кўнгил нимаки Жонон ҳузуридан олган бўлса, нафс ҳам кўнгулдан шунча олади. Кимки бу итни мардлик билан банд этса, икки оламда шерни ўз домига туширган бўлади. Кимки бу итни ўзига бўйсундирса, мардликда ҳеч ким у билан тенглашолмайди. Кимки бу итни маҳкам боғласа, унинг оёғининг тупроғи бошқалар қонидан афзалдир.

Фаридуддин Атторнинг “Мантиқут-тайр”идан.