Маҳмуд Кошғарий мақолларидан

«Тулку ўз инига урса, ужуз бўлур» («Тулки ўз уясига қараб улиса қўтир бўлади»). Маҳмуд Кошғарий изоҳлашича, «бу мақол ўз элини, уруғини ва мамлакатини ёмонловчиларга қарата айтилади». * * * «Эрик эрпи яғлиғ, эрмагу баши қанлиғ» («Тиришқоқнинг лаби ёғлик, эринчоқнинг боши давоми…

Конфуций ҳикматлари

Устоз айтарди:— Ота-онангизнинг хизматини адо этаётганда, уларга оҳиста сўйланг. Агар улар сизнинг айтганларингизни қилишни истамаётганликларини кўрсангиз, бари бир тавозеда тураверинг ва одоб қоидаларини бузманг. Ҳатто қон ютиб турган бўлсангиз ҳам, койинганингизни билдирманг.

Ёзувчилар адабиёт тўғрисида

Адабиёт — фикр, туйғуларимиздаги тўлқинларни сўзлар, гаплар ёрдами билан тасвир қилиб, бошқаларда ҳам худди шу тўлқинларни яратмоқдир. Бу таъриф адабиётнинг тўғри таърифидир. Шу билан ёзилган асарларга адабий асар дейиладир.ФИТРАТ

Алишер Навоий ҳикматлари

Ҳилм инсон вужудининг хушманзара боғидир ва одамийлик оламининг жавоҳирга бой тоғидир. Юмшоқ кўнгиллик ҳодисалар тўла денгиздаги кишилик кемасининг лангари деса бўлади ва инсоният қадрини ўлчайдиган тарозининг тошига тенглаштирса ҳам бўлади. Ҳилм ахлоқи одамнинг қимматбаҳо либоси ва у кийим турларининг энг давоми…

Қайроқи фикрлар

• Билим томон йўл қисқа эмас. (Япон халқ мақоли)• Кўпчилик ғозни оққуш, деб ўйлайди. (Инглиз халқ мақоли)• Ўйламай гапириш- мўлжалга олмай ўқ узишдир. (Испан халқ мақоли)• Сукут сақлаб ҳам хато қилиш мумкин. (Инглиз халқ мақоли)• Кўпчилик ғозни оққуш, деб ўйлайди. давоми…

“Алхимик”ни варақлаганда

Ҳамма вақт ўзингнинг нимани ҳоҳлаётганингни аниқ бил. Саҳро ичкарисига кирганингдан сўнг тамом орқага йўл йўқ, фақат олдинга юриш керак. Қолгани Оллоҳнинг қўлида.Муҳими ҳеч иш чиқмаслигидан қўрқмаслик зарур. * * * Жамики сир-асрор айнан шу ҳозирги кунда жам бўлган. Айни дамдаги давоми…

Ларошфуко мулоҳазалари

Биз ҳеч қачон ўзимиз кирмаган ва кирмайдиган қиёфада кўринишга ҳаракат қилмай, ҳамиша қандай бўлсак шундайлигимизча кўринадиган бўлсак, борлигимизча намоён бўлсак, одамларнинг назарида кўп нарса ютган бўлардик. * * * Ҳақиқий чечанлик керакли гапнинг ҳаммасини айтиб, керагидан ортиқ ҳеч нарса демаслик давоми…

“Бу дунёда ўлиб бўлмайди!”

Озодлик-озодлик… Яратганнинг ўзи бизни мазкур сўз бағрига топширди. Биз мазкур сўз бағрида… чақалоқ бўлиб ётибмиз! Биз ҳали отамиз ким билмаймиз, онамиз ким билмаймиз. Энг фожиали жой…дўст-душманимиз ким—билмаймиз. * * * Миллатчилик — иблислар паноҳ топажак энг сўнгги паноҳ, демак. Миллатчилик давоми…