Абдулла Қодирий адабиёт ҳақида

Сўз сўйлашда ва улардан жумла тузишда узоқ андиша керак. Тузилган жумлани ёзувчининг ўзигина тушуниб, бошқаларнинг тушунмаслиги катта айб. Асли ёзувчилик айтмоқчи бўлган фикрни ҳаммага баробар англата билишда, орага англашилмовчилик солмасликдадир. Қалам — ўқлоғи, адабиёт — кетмон бозори эмас. Йўсинсиз равишда давоми…

Берунийнинг ақл машъаласи

Ҳар бир кун учун Ҳақ ва ҳақиқат ҳозирдир.Беруний Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний (973, 4 сентябр — 1048, 11 декабр) ўз замонасидаги мавжуд фанларни пухта эгаллаб, дунё­да унгача ҳеч ким забт этолмаган юксак чўққиларга кўтарилди. Астрономия, астрология, фалсафа, математика, давоми…

Эзоп масаллари

ТУЛКИ ВА ЭЧКИ Бахтсиз тасодиф туфайли бир Тулки ўрага тушиб кетибди. У ҳеч ўрадан чиқишнинг иложини қилолмабди. Бир пайт тепадан Эчки ўтиб қолибди. У Тулкидан пастда нима қилаётганини сўрабди.— Эй, ҳали эшитмадингми? — дебди Тулки. — Яқинда қурғоқчилик бўлармиш, шунинг давоми…

Конфуций сабоқлари

БEБАҲО САХОВАТ Қадим замонда содда, раҳмдил бир деҳқон бўлган экан.Бир куни у ер ҳайдаётган чоғ омочи қандайдир қаттиқ нарсага текканлигини сезибди. Деҳқон дарҳол кетмонини қўлга олиб ер кавлашга тушибди, ниҳоят бир бўлак тошга ўхшаш нарсани қазиб олибди. Топилдиқни қўлига олиб давоми…

Мохандас Карамчанд Ганди ҳикматлари

Барча масалаларда ҳар қандай одамнинг ваъдасига ишонса бўлади, аммо пул масаласи бундан мус­тасно. * * * Модомики мен жамоат хизматига бошим билан шўнғиб кетган эканман, бунинг сабаби менинг ўзимни англашга бўлган интилишимдан иборат эди.

Нутқ зийнати ва ибратли ҳикматлар

Ҳақиқат — юрак баҳори ҳамда ҳар қандай маҳлуқдан ундириб олинадиган солиқ. У виждон ёритиб турадиган шон-шавкат ва зиё мевасидир. Ҳақиқат чинакам қудратнинг улуғворлигини, асл онгнинг вазминлигини ифодалайди. Унинг гувоҳлиги баҳсларни ечади ва ҳукмларни мустаҳкамлайди.

Мотуридий пандномаси

БИРИНЧИ БОБ — Худога такя қилмоқ керак. Нимани хоҳласанг У беради.— Уни асра, У ҳам сени асрайди.— У берганни ҳеч ким тортиб ололмайди.— Унга ким итоат этса, ҳамма унга фармонбардор бўлади.— Кимдаким Ундан қўрқса, бошқалар сендан қўрқишади.

Жуброн Халил. Ҳикматли ҳикоятлар

Ўзликни англаш Бир киши сўради:— Инсон ўзини қандай англайди?Донишманд жавоб берди:— Кундузлар ва кечаларнинг сирларини қалбингиз ёлғизликда, осудаликда англайди.Қулоқларингиз эса, қалбингиз билиб олган нарсани эшитишни хоҳлайди.Чунки сиз хаёлан билган нарсаларингизни сўзлар воситасида ҳам билишни истайсиз.

Эй, сокин ва жўшқин қалб…

Қалб кишиси бўлмиш Румий нигоҳида кўнгил олами қандай жилваланади?!.. Буни фақат Мавлоно ёзиб қолдирган шеърий байтлардан билиб олсак бўлади. Доктор Жалолиддин Бакир Чалабийнинг “Ҳазрат Мавлононинг асарларида кўнгил” мақоласида “Девони кабир”дан қалбга оид бир қанча сатрлар берилган. Имкон қадар ўзбек тилига давоми…

Ҳикматли латифалар ва нишонга урилган сўзлар

Мавлоно Жалолиддин Румий уйларида ейдиган ҳеч вақо қолмаганини хабар берган аёлларидан қайта-қайта сўрайверибдилар: -Ҳеч нарса қолмадими? -Йўқ. -Оғизга оладиган ҳеч вақо йўқми? -Йўқ. -Ҳеч нарса-я? -Ҳеч нарса… -Ростданми?! Хазрати Мавлоно шодликларидан юзлари гул-гул ёниб, қўлларини дуога очдилар: -Аллоҳим, сенга ҳамду давоми…