Озод Шарафиддинов. ХХ асрнинг энг яхши асарлари

http://ziyouz.uz/wp-content/uploads/2016/01/22_ozod_sharafiddinov.jpg

Озод Шарафиддинов (1929-2005) — адабиётшунос олим, профессор.

1. ХХ аср жаҳон адабиётининг 10 энг яхши асари деб қайси асарларни тилга оласиз?

1. Мухтор Авезов. «Абай» (роман), «Абай йўли» (роман).
2. Жон Голсуорси. «Форсайтлар ҳақида қисса» (туркум романлар).
3. Максим Горький. «Клим Самгиннинг ҳаёти» (роман).
4. Теодор Драйзер. «Америка фожиаси» (роман).
5. Томас Манн. «Иосиф ва унинг акалари» (роман).
6. Рабиндранат Тагор. «Ҳалокат» (роман).
7. Александр Твардовский. «Василий Тёркин» (достон).
8. Эрнест Хемингуэй. «Алвидо, қурол» (роман).
9. Михаил Шолохов. «Тинч Дон» (роман).
10. Габриэл Гарсиа Маркес. «Бузрукнинг кузи» (роман).

Яна ХХ асрда яратилган энг яхши асарлар сирасига Александр Соженициннинг «ГУЛАГ архипелаги» асарини, Азиз Несиннинг ҳажвий ҳикояларини, Чингиз Айтматовнинг «Асрга татигулик кун» романини киритиш мумкин.

2. ХХ аср ўзбек адабиётидаги энг яхши 10 асарни тилга олинг.

1. Абдулла Қодирий. «Ўткан кунлар» (роман).
2. Чўлпон. «Кеча ва кундуз» (роман).
3. Абдулла Қаҳҳор. «Сароб» (роман).
4. Ойбек. «Навоий» (роман).
5. Одил Ёқубов. «Улуғбек хазинаси» (роман).
6. Пиримқул Қодиров. «Юлдузли тунлар» (роман).
7. Тоғай Мурод. «Отамдан қолган далалар» (роман).
8. Ўткир Ҳошимов. «Дунёнинг ишлари» (роман).
9. Абдулла Орипов шеърлари.
10. Эркин Воҳидов шеърлари.

Манба: “Ҳуррият” газетаси, 1999 йил, 12-18 май сони.