Жаҳоннинг энг сара 555 бадиий асарлари (В.И.Новодворская рўйхати)

“Аргументы и факты” газетасининг 2014 йилги сонида Алина Гарбузняк россиялик сиёсий, ҳуқуқшунос, мустақил журналист, бир қанча китоблар муаллифи Валерия Новодворская (1951-2014) ва у тузган рўйхат ҳақида қуйидагиларни сўзлаб, кетидан 555 банддан иборат рўйхатни келтиради.

* * *

Ўн бир саҳифага жо бўлган бу рўйхат, уч йил бурун Валерия Ильинична билан қисқагина танишганимдан кейин қўлимга теккан эди. В.Новодворская ким билан бўлмасин, айниқса, ўзидан анча ёш одамлар билан танишганида биринчи бўлиб, ўзига ёққан бадиий асарлар ҳақида гап очарди. Бу асарлар унинг инсоний хислатларини, ўзига ёзилажак узундан-узоқ биография ва ўзи ёзган мақолаларидан кўра кўпроқ акс эттириб турарди, назаримда.

У билан биринчи марта учрашганимда нима сабабдан шу рўйхат ҳақида гап очилганини эслолмайман, лекин унга қизиқиш билдириб, янаги учрашувимизга олиб келишини илтимос қилдим. У исмимни эслаб қолдими, йўқми, билмайман, лекин ваъдасини унутмади. Бир ҳафта ўтиб, жадвал кўринишида машинкаланган, баъзи жойларига қўл билан ёзилган рўйхатдан нусха кўчиртириб, аслиятни Валерия Ильиничнага қайтарар эканман, у : “Ўзини ўқимишли, деб ҳисоблаган ҳар бир одам ўқиб чиқиши лозим бўлган асарлар. Бу – энг ками! Ҳаммага тавсия этаман”, — деди.

Валерия Ильинична билан “The New Times” журнали муҳарририятида танишганман. Университетни битиргач, шу ерга келиб ишга жойлашиш ниятим бор эди. В.Новодворская бу журналнинг доимий муаллифларидан бири бўлиб, ўзига тегишли саҳифаси ҳам бор экан. Бу ерга ҳафтасига бир ё икки марта келарди. Ишга келгандек эмас, ўз уйидек ҳам эмас, аниқроғи, меҳмондек келарди. Ҳар гал ёш ходимларга манзур бўладиган бир нималар кўтариб келарди. Журналда кўпдан бери ишлайдиганлар айтишича, қўли бўш келмас экан.

Журнал ходимлари ҳам В.Новодворскаяни меҳмон сифатида кутиб олишарди. У келган пайтда овозларини баландлатмай гаплашишар, жанжаллашмасликка ҳаракат қилишар, ҳатто камроқ чекишарди. Мен бу ерда бор-йўғи икки ҳафта бўлдим. Валерия Ильинична билан бўлган қисқа учрашувларим менда яхши таассуротлар қолдирди. У ҳеч қачон сиёсатдан гап очмасди, ёш журналистларга ақл ўргатиб, ўзига эргаштириш ҳақида ҳам ўйламасди. Мабодо, шундай нияти бўлса, сара асарлар рўйхатини тавсия этишдан нари ўтмасди.

Рўйхатга киритилган китоблар “муҳим” ва “муҳимроқ” деган турларга ажратилмаган, шунинг учун алифбо тартибида ёзиб чиқилган. В.Новодворская учун ҳамма китоблар бирдек муҳим. Масалан, япониялик ёзувчи Акутагава Рюноскэни билиш Антон Чеховни билишга қараганда “камроқ муҳим” эмас. Шекспирнинг ҳамма асарини ўқиб туширган одам Стивен Кингнинг асарларига қўл урмаган бўлса, ўзини ўқимишли, деб ҳисоблаши мумкин эмас.

Рўйхат 555 банддан иборат, лекин бу, шунча муаллиф, дегани эмас. Баъзи ёзувчилар рўйхатда бир бандга сиғдирилган ва “все” (яъни, ҳамма асари) деб битилган. Кўп ҳолларда муаллифнинг ҳар бир асарини, эринмасдан, алоҳида банд билан кўрсатган. Масалан, Куприн асарлари 58 бандни, Мопассан – 19 бандни, А.Н.Толстой – 15 бандни эгаллайди.

В.Новодворскаяга маъқул келмаган китобларни “ҳаммаси, …дан ташқари” деган сўзлардан билса бўлади. Достоевскийга тегишли бандда шундай сўзлар бор. Унда муаллифнинг ҳатлари, кундаликлари ва “Фуқаро” деган асари айтилган. Экзюперидан эса, “Қўрғон” романидан бошқа ҳамма асари тавсия этилган. А.Н.Островскийдан тавсия этилган асарлар ичида мактаб ўқувчиларига яхши таниш бўлган “Момақалдироқ” йўқ, Н.В.Гоголдан эса, анчагина таниш қиссалар, жумладан, “Бурун”, “Диканька хутори оқшомлари” тилга олинмаган. Тургеневдан “Оталар ва болалар”, Лермонтовдан “Замонамиз қаҳрамони” йўқ. Дантедан “Илоҳий комедия”нинг “Дўзах”қисми тавсия этилган. Маяковскийнинг бор-йўғи учта поэмаси: “Владимир Маяковский”, “Умуртқа-флейта” ва “Одам” эътиборга тушган.

Ҳамма асарларини ўқиш тавсия этилган муаллифлар: Ҳанс Христиан Андерсен, Акутагава Рюноскэ, Шарль Бодлер, Бродский, Булгаков, Лямпо Хьюберт, Мандельштам, антик давр драматурглари – Софокл, Тит Ливий, Плутарх, Эсхил.

Россиялик замонавий ёзувчилардан рўйхатга киритилганлари нисбатан оз: Маканин, Сорокин, Эдвард Радзинский.

Рўйхатда “ҳаммаси, айниқса…” дейилган асарлар ҳам бор. Шундай тоифага Булгаковнинг “Машъум тухумлар”, “Ит юраги” асарлари, Дм. Балашовнинг “Буюк стол”, “Ҳокимиятнинг оғир юки” асарлари, Ахматованинг “Реквием”и сазовор бўлган.

Ўзини китобсевар, деб ҳисоблаган ҳар бир киши рўйхатдаги ҳамма асарларни ўқиб чиқиши керак, деб айтолмайман, лекин ҳар бир асарнинг ичига шундай кириб бориши керакки, кейин Валерия Ильиничнага ўхшаб: “Бу муаллифнинг ҳамма асари ажойиб” ёки “Фалон асаридан бошқаларини ўқишни тавсия этаман” каби сўзларни айта олсин…

В. Новодворская тузган асарлар рўйхати

1. “Тристан ва Изольда ҳақида роман”.
2. Аббат Прево. Манон Леско.
3. Аверченко А. Ҳамма асари.
4. Авторханов. Сталин ўлимининг жумбоғи.
5. Авторханов. Партократиянинг асоси.
6. Авторханов. Ҳокимият технологияси.
7. Агата Кристи. 10-12та роман, аслиятда.
8. Адамович Алесь. Блокада китоби.
9. Адамович Алесь. Сўнгги пастораль.
10. Адамович Алесь. Мен алангали қишлоқданман.
11. Азимов Айзек. Мангуликнинг тугаши.
12. Аксенов Василий. Куйиш.
13. Аксенов Василий. Қрим ороли.
14. Акутагава Рюноскэ. Ҳамма асари. —
15. Алдан-Семенов. Қоядаги барельеф.
16. Алексин Анатолий. Ҳамма асари.
17. Альфред де Виньи. Сен Мар.
18. Андерсен Ҳанс Христиан. Ҳамма асари.
19. Андерсон Пол. Ҳамма асари.
20. Андреев Леонид. Ҳамма ҳикояси ва 5-6та пьесаси.
21. Антонов. Васька.
22. Антонов. Жарлар.
23. Ануй Ж. Антигона.
24. Ануй Ж. Тўрғай.
25. Ануй Ж. Сургун қилинган.
26. Ануй Ж. Медея.
27. Ануй Ж. Юксиз саёҳатчи.
28. Ануй Ж. Ромео ва Жанетта.
29. Ануй Ж. Томас Бекет.
30. Ануй Ж. Санлисда кечки овқат.
31. Ануй Ж. Эвридика.
32. Аристотель. Афинача сиёсат.
33. Ахматова Анна. Ҳамма шеърлари, айниқса, “Реквием”.
34. Бабель А. Қизил армия.
35. Бабель А. Одесса ҳикоялари.
36. Байрон.”Марино Фальеро” ва “Фоскарилик икковлон”.
37. Балашов Дм. Ҳамма асари, айниқса, “Буюк стол”, “Ҳокимиятнинг оғир юки”.
38. Робин Гуд ҳақида балладалар.
39. Бальзак. Ишратбоз хотинларнинг довруғи ва қашшоқлиги.
40. Бальзак. Никоҳ шартномаси.
41. Бальзак. Вендетта.
42. Бальзак. Гобсек.
43. Бальзак. Копток ўйнайдиган мушукнинг уйчаси.
44. Бальзак. Евгения Гранде.
45. Бальзак. Амакивачча Понс.
46. Бальзак. Амакивачча Бетта.
47. Бальзак. Горио ота.
48. Бальзак. Никоҳсиз оила.
49. Бальзак. Ўттиз ёшли аёл.
50. Бальзак. Йўқотилган хомхаёллар.
51. Бальзак. Майин кўн.
52. Бальзак. Шуанлар.
53. Бёлль Г. Ҳамма асари.
54. Белов В. Арафалар.
55. Беранже. Шеърлар.
56. Бёрнс Р. Ҳамма шеърлари, поэмалари.
57. Блок Ал. Ҳамма шеърлари, поэмалари.
58. Бодлер Шарль. Ҳамма асари.
59. Бомарше. Ҳамма пьесалари.
60. Бондарев Ю. Сукунат.
61. Бредбери Рэй. Вельд.
62. Бредбери Рэй. Момақаймоқ.
63. Бредбери Рэй. Ҳамма асари.
64. Бредбери Рэй. Табассум.
65. Брет Гарт. Ҳамма асари.
66. Бродский И. Ҳамма асари.
67. Булгаков. Ҳамма асари (“Машъум тухумлар”, “Ит юраги”).
68. Буль Пьер. Маймунлар сайёраси.
69. Бунин. Ҳамма асари, жумладан “Бадбахт кунлар” (хатлари ва шеърларидан ташқари).
70. Биков Василь. Ҳамма асари, айниқса: “Қопқон”, “Мусибат аломати”, “Карьер”, “Круглянка кўприги”, “Ўликлар оғриқ билмайдилар”, “Қу вур”, “Қизил тунлар”, “Сотников”.
71. Веркор. Ҳамма асари.
72. Верлен Поль. Ҳамма асари.
73. Вийон Ф. Ҳамма асари.
74. Виктор Гюго. 93-йил.
75. Виктор Гюго. Марион Делорм.
76. Виктор Гюго. Париждаги Бибимарям собори.
77. Виктор Гюго. Денгиз заҳматкашлари.
78. Виктор Гюго. Кулаётган одам.
79. Владимов. Содиқ Руслан.
80. Волошин. Ҳамма асари.
81. Висоцкий Вл. Ҳамма асари.
82. Гайдар А. Ҳамма асари.
83. Галич Александр. Ҳамма асари.
84. Гамсун К. Виктория.
85. Гамсун К. Очлик.
86. Гамсун К. Пан.
87. Гарин-Михайловский. Гимназиячилар.
88. Гарин-Михайловский. Тёманинг болалиги.
89. Гарин-Михайловский. Инженерлар.
90. Гарин-Михайловский. Талабалар.
91. Гауптман Г. Ҳамма асари. Айниқса: “Ганнеле”, 2-3 та пьесаси, “Чўкиб кетган қўнғироқ”, “Қуёш чиқишидан олдин”.
92. Геббель. Ҳамма пьесалари.
93. Гейне Г. Ҳамма асари.
94. Гектор Мало. Оиласиз.
95. Геродот. Тарих.
96. Гессе Г. Маржон ўйини.
97. Гессе Г. Кнуллар.
98. Гессе Г. Сиддкартха.
99. Гессе Г. Чўл бўриси.
100. Гёте. Фауст.
101. Гинзбург Е. Тик йўналиш.
102. Гоголь. Вий.
103. Гоголь. Жиннининг битиклари.
104. Гоголь. Ўлик жонлар.
105. Гоголь. Тарас Бульба.
106. Гоголь. Шинель.
107. Голдинг Уильям. Ҳамма асари( “Пашшалар ҳукмдори”).
108. Голсуорси. Форсайтлар ҳақида сага.
109. Гончаров. Обломов.
110. Гончаров. Жарлик.
111. Гончаров. Оддий воқеа.
112. Горбаневская Н. Ҳамма асари.
113. Горький М. Собиқ одамлар.
114. Горький М. Клим Сангиннинг ҳаёти.
115. Горький М. Карамора.
116. Горький М. Коновалов.
117. Горький М. Эр-хотин Орловлар.
118. Готорн Н. Етти пештоқли уй.
119. Гриммлар, ака-ука. Эртаклар.
120. Грин Аллександр. Ҳамма асари.
121. Грин Грэм. Қўрқинч маҳкамаси.
122. Грин Грэм. Масхарабозлар.
123. Гроссман В. Ҳамма нарса ўткинчи.
124. Гроссман В. Ҳаёт ва тақдир. 2-жилд.
125. Гумилёв Н. Ҳамма шеърлари, достонлари ва қўшиқлари.
126. Данинос Пьер. Майор Томпсоннинг хати.
127. Данте. Дўзах.
128. Даррел Дж. Ҳайвонот тарихларининг ҳаммаси.
129. Апдайк Дж. Кентавр.
130. Апдайк Дж. Қуён бойиб кетди.
131. Апдайк Дж. Қочиб қол, қуён!
132. Джилас. Янги синф.
133. Дидро Д. Роҳиба.
134. Диккенс. Икки шаҳар.
135. Диккенс. Домби ва унинг ўғли.
136. Диккенс. Дэвид Копперфильд.
137. Диккенс. Оливер Твист.
138. Диккенс. Николас Никкльбининг саргузаштлари.
139. Диккенс. Эдвин Друднинг cири.
140. Дойль Конан. Ҳамма тарихий романлари.
141. Дойль Конан. Шерлок Холмс ҳақида ҳикоялар.
142. Достоевский. Ҳамма асарлари (хатлари, кундаликлари ва “Фуқаро”дан ташқари).
143. Достоевский. Кичкина қаҳрамон.
144. Достоевский. Неточка Незванова.
145. Драйзер. Америка фожеаси.
146. Дрюон М. Франциянинг она-бўриси.
147. Дрюон М. Темир қирол.
148. Дрюон М. Гулсафсарнинг йигириши ярашмайди.
149. Дрюон М. Лаънатланган қироллар (7 та китоб).
150. Дрюон М. Шато-Гайяр асираси.
151. Дрюон М. Захар ва тож.
152. Дюма Александр. 10 йил ўтиб.
153. Дюма Александр. 20 йил ўтиб.
154. Дюма Александр. Граф Монте Кристо.
155. Дюма Александр. Қирқ беш.
156. Дюма Александр. Уч мушкетёр.
157. Дюма Александр. Қора лола.
158. Дюма Александр. Шевалье де Мезон-Руж.
159. Есенин Сергей. Шеърлар, “Лугачёв”, “Анна Снегина”.
160. Ефремов И. Ойкумена чеккасида.
161. Ефремов И. Афиналик Таис.
162. Ефремов И. Андромеда туманлиги.
163. Ефремов И. Буқа вақти.
164. Замятин. Биз.
165. Зиновьев. Чўққиси кўринмайдиган баландликлар.
166. Золя Эмиль. Жерминаль.
167. Золя Эмиль. Қопқон.
168. Золя Эмиль. Аббат Муренинг ножўя иши.
169. Золя Эмиль. Парижнинг ичи.
170. Ибсен Г. Тахт учун кураш.
171. Ибсен Г. Гранд.
172. Ибсен Г. Халқ душмани.
173. Ибсен Г. Викинглар ҳақидаги ҳамма пьесалар (ХII-ХVII аср).
174. Ибсен Г. Ёввойи ўрдак.
175. Ибсен Г. Қайсар ва галилеялик.
176. Ибсен Г. Қўғирчоқ уй.
177. Ибсен Г. Пер Гюнт.
178. Ибсен Г. Кунботардан олдин.
179. Ибсен Г. Росмерсхольм.
180. Ибсен Г. Шаллақи хотин ва Катилина.
181. Иванов Валентин. Ҳамма асари, айниқса: “Қадимги Русь” ва “Буюк Русь”.
182. Ильф ва Петров. 12 стул.
183. Ильф ва Петров. Олтин бузоқ.
184. Ирвинг Стоун. Менинг тоғларимга лойиқлар.
185. Ирвинг Стоун. Ҳаётга ташналик.
186. Калашников Исай. Қаҳрли аср.
187. Камю. Қўзғолончи.
188. Камю. Калигула.
189. Камю. Англашилмовчилик.
190. Камю. Қамал.
191. Камю. Бегона.
192. Камю. Тақводорлар.
193. Камю. Вабо.
194. Карамзин. Россия давлатчилиги тарихи.
195. Катаев В. Менинг олмос гултожим.
196. Катаев В. Бекорчи Эдуард.
197. Катаев В. Оқариб кўринади ёлғиз елкан.
198. Катаев В. Вертер ёзиб тугатилди.
199. Катаев В. Қирдаги қишлоқча.
200. Катаев В. Электр мошина.
201. Кафка. Аҳлоқ тузатиш колониясида.
202. Кафка. Қўрғон.
203. Кафка. Эврилиш.
204. Кафка. Жараён.
205. Кен Кизи. Какку ини тепасидан учиб ўтиш.
206. Керсновская Е. Қоялардаги манзаралар.
207. Кинг Стивен. Ҳамма асари
208. Клавель Бернар. Бўриларнинг куни туққан.
209. Кларк Артур. Ҳамма асари
210. Клейст. Граф Гоббсбургли
211. Ключевский. Россия тарихи ҳақидаги ҳамма маърузаси.
212. Кобо Абэ. Саҳрода қолган аёл.
213. Корчак Януш. Мен яна кичкина бўлиб қолганимда.
214. Корчак Януш. Қирол Матиуш.
215. Ксенофонт. Анабасис.
216. Ксенофонт. Тарих.
217. Ксенофонт. Лаънат.
218. Куприн. Бечора шаҳзода.
219. Куприн. Оқ пудель.
220. Куприн. Қайиқча.
221. Куприн. Алаҳсираш.
222. Куприн. Гамбринус.
223. Куприн. Қирмизи билакузук.
224. Куприн. Груня.
225. Куприн. Капалакқурт.
226. Куприн. Болалар боғчаси.
227. Куприн. Жанета.
228. Куприн. Суюқ қуёш.
229. Куприн. Яҳудий қиз.
230. Куприн. Сулаймоннинг қуёши.
231. Куприн. Васваса.
232. Куприн. Паҳлавонлар.
233. Куприн. Мен қанақа актёр бўлган эдим.
234. Куприн. Канталунлар.
235. Куприн. Капитан.
236. Куприн. Қирол парки.
237. Куприн. Қизамиқ.
238. Куприн. Леночка.
239. Куприн. Листригонлар.
240. Куприн. Мижғов.
241. Куприн. “Қўлбола” одил суд.
242. Куприн. Тинч ҳаёт.
243. Куприн. Денгиз касали.
244. Куприн. Бурилишда (кадетлар).
245. Куприн. Озор.
246. Куприн. Ёлғиз комендант.
247. Куприн. Олеся.
248. Куприн. Биринчи йўлиққан одам.
249. Куприн. Яккама-якка жанг.
250. Куприн. Дикир-дикир ниначи.
251. Куприн. Оила удуми бўйича.
252. Куприн. Армия прапоршчиги.
253. Куприн. Саёҳатчилар.
254. Куприн. Ҳаёт дарёси.
255. Куприн. Сансан.
256. Куприн. Тўй.
257. Куприн. Муқаддас ёлғон.
258. Куприн. Эртакчалар.
259. Куприн. Тушлар.
260. Куприн. Суламифлар.
261. Куприн. Телеграфчи.
262. Куприн. Шогирд.
263. Куприн. Бинафшалар.
264. Куприн. Яхши одамлар.
265. Куприн. Жасур қочоқлар.
266. Куприн. Шоҳ мирзоси.
267. Куприн. Қора чақмоқ.
268. Куприн. Қора туман.
269. Куприн. Тўрт қашшоқ.
270. Куприн. Ажойиб дўхтир.
271. Куприн. Штабс-капитан Рибников.
272. Куприн. Юнкерлар.
273. Куприн. Ю-ю.
274. Куприн. Ўра.
275. Кэндзабуро Оэ. Сувлар қалбимгача қамраб олди.
276. Лагерквист Пер. Ҳамма асари.
277. Лем Станислав. Юлдузлардан қайтиш.
278. Лем Станислав. Ион Тихийнинг юлдузлар кундалиги.
279. Лем Станислав. Солярис.
280. Лем Станислав. Жаннатмакон.
281. Лермонтов. Ҳамма шеърлари.
282. Лермонтов. Демон.
283. Лермонтов. Испанияликлар.
284. Лесков. Жангчи аёл.
285. Лесков. Чапақай.
286. Лесков. Мцен уездидан чиққан леди Макбет.
287. Лесков. Қирпичоқ.
288. Лесков. Оролликлар.
289. Лесков. Мафтун бўлганлар. умуртқа.
290. Лесков. Мафтун бўлган саёҳатчи.
291. Лесков. Калтафаҳм рассом.
292. Ливий Тит. Ҳамма асари.
293. Лисий. Ҳамма асари.
294. Лонгфелло Г. Гайавата ҳақида қўшиқ.
295. Лондон Дж. Оқ қозиқ тишли.
296. Лондон Дж. Ҳамма асари.
297. Лондон Дж. Аждодлар чақириғи.
298. Лондон Дж. Джеррининг иниси Майкл.
299. Лопе де Агирро. Озодлик князи.
300. Лорка Ф. Г. Ҳамма шеърлари ва қўшиқлари.
301. Лямпо Хьюберт. Ҳамма асари.
302. Маканин. “Туйнук” ва бошқа ҳикоялари.
303. Мандельштам О. Ҳамма асари.
304. Манн Генрих. Қирол Генрих IV нинг етук йиллари.
305. Манн Генрих. Қирол Генрих IV нинг ёшлик йиллари.
306. Манн Генрих. Сеҳрли тоғ.
307. Манн Генрих. Доктор Фаустус.
308. Манн Генрих. Юсуф ва унинг акалари.
309. Манн Генрих. Фьоренца.
310. Маркес Г. Қабилабошининг шоми.
311. Маркес Г. Полковникка ҳеч ким хат ёзмай қўйди.
312. Маркес Г. Ҳикоялар.
313. Маркес Г. Юз йил танҳолик.
314. Марло Кристофер. Фауст.
315. Маяковский Вл. “Владимир Маяковский.
316. Маяковский Вл. Флейта-
317. Маяковский Вл. Инсон.
318. Мендиола Х. М. Отишга ҳукм қилинган.
319. Мережковский Д. Ҳамма асари.
320. Мериме Проспер. Ҳамма асари.
321. Мерль Роберт. Мальвиль.
322. Мерль Роберт. Ўлим — менинг ҳунарим.
323. Метерлинк Морис. Ҳамма асари (“Кўк қуш”).
324. Мицкевич Адам. Ҳамма асари.
325. Мольер. Дон Жуан.
326. Мольер. Мешчандан чиққан дворян.
327. Мольер. Зиқна.
328. Мольер. Тартюф.
329. Моммзен. Рим тарихи (5 жилдлик).
330. Мопассан. “Худо”ча.
331. Мопассан. Икки ўртоқ.
332. Мопассан. Васият.
333. Мопассан. Мадумуазель Перль.
334. Мопассан. Сованс она.
335. Мопассан. Мисс Гарриет.
336. Мопассан. Амаким Жюль
337. Мопассан. Монт-Ориоль.
338. Мопассан. Бизнинг юрак.
339. Мопассан. Қашшоқ.
340. Мопассан. Маржон.
341. Мопассан. Отахон Милон.
342. Мопассан. Оила удумига кўра.
343. Мопассан. Отда сайр
344. Мопассан. Дўндиқча.
345. Мопассан. Пьерро.
346. Мопассан. Далаларда.
347. Мопассан. Бахт.
348. Мопассан. Стулсоз аёл.
349. Моравиа. Ҳамма асари.
350. Мориак Ф. Ҳамма асари.
351. Музиль Р. Ҳамма асари.
352. О‘Генри. Ҳамма асари.
353. Окуджава Булат. Бечора Амвросиев.
354. Окуджава Булат. Ҳамма шеърлари.
355. Окуджава Булат. Бичиш ва тикиш санъати.
356. Окуджава Булат. Ҳаваскорлар саёҳати.
357. Жорж Оруэлл. “1984”
358. Жорж Оруэлл. Молхона.
359. Островский А. Н. Сепсиз.
360. Островский А. Н. Қутурган пуллар.
361. Островский А. Н. “Ёғлиқ” жой.
362. Пастернак. Ҳамма шеърлари.
363. Пастернак. Доктор Живаго.
364. Петрушевская Л. Ҳамма асари.
365. Писемский. Тўзитилган денгиз.
366. Писемский. Минглаб жонлар.
367. Платон. Ҳамма диалоглари.
368. Платонов Андр. Епиванов сабоқлари.
369. Платонов Андр. Котлован.
370. Платонов Андр. Чевенгур.
371. Плутарх. Ҳамма асари.
372. Посмиш Зофья. Йўловчи аёл.
373. Прус Болислав. Фиръавн.
374. Пушкин А. С. Ҳамма шеърлари ва проза асарлари.
375. Радзинский Э. Сократбилан суҳбатлар.
376. Радзинский Э. Лукин, ёки Исоқнинг Ҳўжайин ҳузурида қайд этилган 377. Радзинский Э. Сенека ва Нерон даври театри.
378. Райт Ричард. Америка ўғлони.
379. Распутин В. Француз тили дарслари.
380. Ратушинская И. Ҳамма асари.
381. Ремарк Э. М. Яшамоқ ва ўлмоқнинг ўз вақти бор.
382. Ремарк Э. М. Уч ўртоқ.
383. Ренан. Исо пайғамбар ҳаёти.
384. Рони Ж. -каттаси. Олов учун кураш.
385. Рони Ж. -каттаси. Ғор арслони.
386. Рэмбо. Ҳамма асари.
387. Савинков Б. Ҳамма асари, айниқса, “Оқ от”.
388. Савинков Б. Қора от.
389. Савинков Б. Бўлмағур нарсалар.
390. Саймак К. Ҳамма асари
391. Сакё Комацу. Аждарнинг ўлими.
392. Салтиков-Шчедрин. Ҳамма эртаклари.
393. Салтиков-Шчедрин. Жаноби Головёвлар.
394. Салтиков-Шчедрин. Бир шаҳар тарихи.
395. Сартр Ж. П. Қулфланган.
396. Сартр Ж. П. Шайтон ва Худо.
397. Сартр Ж. П. Альтона бандилари.
398. Сартр Ж. П. Кўмилмаган мурдалар.
399. Сартр Ж. П. Пашшалар.
400. Сартр Ж. П. Кўнгил айниши.
401. Сэлинджер. Ҳамма асари.
402. Сельвинский И. Ҳамма шеърий пьесалари.
403. Сенека. Пьесалар ва ҳикматли сўзлари.
404. Сенкевич Г. Камо Грядеши?
405. Сенкевич Г. Салибчилар.
406. Сенкевич Г. Пан Володиевский.
407. Сенкевич Г. Тошқин.
408. Сент-Экзюпери. Ҳамма асари ( “Қўрғон”дан ташқари).
409. Сент-Экзюпери. Кичкина шаҳзода.
410. Сервантес. Дон Кихот.
411. Сетон-Томпсон. Ҳайвонлар ҳақида ҳикоялар.
412. Сильва Мигель О. Йиғлагим келганда йиғламайман.
413. Сименон Ж. Одам калласи.
414. Сименон Ж. Ифлос қор.
415. Сименон Ж. Президент.
416. Скотт В. Айвенго.
417. Скотт В. Квентин Дорвард.
418. Скотт В. Пуританлар.
419. Скотт В. Роб Рой.
420. Скотт В. Тумор.
421. Снегов С. . Персейга бостириб кириш.
422. Снегов С. Тескари вақт ҳалқаси.
423. Снегов С. Одамлар Худо каби.
424. Солженицин. ГУЛАГ ар-хипелаги.
425. Солженицин. Биринчи даврада.
426. Солженицин. Танклар ҳақиқатни билади.
427. Солженицин. Иван Денисовичнинг бир куни.
428. Солженицин. Ғолиблар базми.
429. Солженицин. Асирлар.
430. Солженицин. Меҳнат республикаси.
431. Солженицин. Россия концлагерь ичида.
432. Сорокин. Золим.
433. Сорокин. Шакар Кремль.
434. Сорокин. Муз.
435. Софокл. Ҳамма асари.
436. Стендаль. Қизил ва қора.
437. Стендаль. Парма ибодатхонаси.
438. Стендаль. Ченчи оиласи.
439. Степняк-Кравчинский. Андрей Кожухов.
440. Стругацкийлар. Ҳамма асарлари.
441. Стругацкийлар. Узоқдаги камалак.
442. Стругацкийлар. “Кичкинтой”, “ХХII аср”.
443. Стругацкийлар. Қипқизилбулутлар мамлакати.
444. Твен Марк. Гекльберри Финнинг саргузаштлари.
445. Твен Марк. Том Сойернинг саргузаштлари.
446. Твен Марк. Шаҳзода ва қашшоқ.
447. Твен Марк. Мистер Стромфильднинг осмонга саёҳати.
448. Твен Марк. Қирол Артур саройидаги янкилар.
449. Толкиен. Ҳамма асари.
450. Толстой А. К. Князь Серебряний.
451. Толстой А. К. Иоанн Грознийнинг ўлими.
452. Толстой А. К. Подшоҳ Фёдор Иоанович.
453. Толстой А. Н. Аэлита.
454. Толстой А. Н. Қора илон.
455. Толстой А. Н. Инженер Гарин гиперболоиди.
456. Толстой А. Н. Граф Калиостро.
457. Толстой А. Н. Авлиё Пётр куни.
458. Толстой А. Н. Никитанинг болалиги.
459. Толстой А. Н. Меҳр кўрсатинг!
460. Толстой А. Н. Шайтон васвасаси.
461. Толстой А. Н. Никита Рошчиннинг ғаройиб саргузаштлари.
462. Толстой А. Н. Пётр 1.
463. Толстой А. Н. Нотинч кунлар қиссаси.
464. Толстой А. Н. Невзоровнинг бошдан кечирганлари, ёки Икибус.
465. Толстой А. Н. Кроват тагидан топилган қўлёзма.
466. Толстой А. Н. Антуан Ривонинг ўлдирилиши.
467. Толстой А. Н. Сарсонлик-саргардонлик.
468. Толстой Л. Н. Анна Каренина.
469. Толстой Л. Н. Уруш ва тинчлик.
470. Толстой Л. Н. Тирилиш.
471. Толстой Л. Н. Кавказ асири.
472. Толстой Л. Н. Крейцер сонатаси.
473. Толстой Л. Н. Иван Ильичнинг ўлими.
474. Толстой Л. Н. Ҳожимурод.
475. Трифонов Ю. Қирғоқдаги уй.
476. Трифонов Ю. Ғойиб бўлиш.
477. Трифонов Ю. Алмашиш.
478. Тургенев. Дворянлар уяси.
479. Тургенев. Тутун.
480. Тургенев. Қўриқ ер.
481. Тютчев. Ҳамма шеърлари.
482. Уиндем Д. Ҳамма асари.
483. Улицкая Л. Яшил чодир.
484. Уоррен Р. П. Қирол лашкарининг ҳаммаси
485. Урсула Ле Гуин. Ҳамма асари.
486. Уэллс Г. Дунёлар уруши.
487. Уэллс Г. Вақт машинаси.
488. Уэллс Г. Доктор Моро ороли.
489. Уэллс Г. Ойга қўнган биринчи одамлар.
490. Уэллс Г. Худолар емиши.
491. Уэллс Г. Кўринмас одам.
492. Фаллада Г. Ҳар ким ёлғиз ўлади.
493. Фейхтвагнер Л. Бадбашара герцогиня.
494. Фейхтвагнер Л. Гойя.
495. Фейхтвагнер Л. Исферайнинг қизи.
496. Фейхтвагнер Л. Испания балладаси.
497. Фейхтвагнер Л. Иудея уруши.
498. Фейхтвагнер Л. Узумзордаги тулкилар.
499. Фейхтвагнер Л. Шундай кунлар келади (трилогия).
500. Фейхтвагнер Л. Ўғиллар.
501. Фенимор Купер. Ҳамма асари.
502. Фитцжералд Скотт. Ҳамма асари.
503. Фланнери о-Коннор. Ҳамма асари.
504. Фланнери о-Коннор. Чўлоқлар биринчи бўлиб чиқадилар.
505. Флобер Г. Ҳиссиётни тарбиялаш.
506. Флобер Г. Бовари хоним.
507. Флобер Г. Саламбо.
508. Фолкнер. Ҳамма асари.
509. Фолкнер. Жасадни булғаган.
510. Франс Ан. Худолар ташна.
511. Франс Ан. Фаришталар исёни.
512. Франс Ан. “Гусланлар” ёнидаги қовоқхона.
513. Франс Ан. Орлеанлик қари қиз.
514. Франс Ан. Пингвинлар ороли.
515. Х. фон Додерер. Ҳамма асари.
516. Хайнлайн Р. Ҳамма асари.
517. Хемингуэй. Ҳамма асари.
518. Хилл Сьюзен. Ҳикоялари.
519. Хилл Сьюзен. Мен қўрғондаман, қирол!
520. Хук Рихард. Граф Федерико Голфалоньернинг ҳаёти.
521. Цветаева М. Ҳамма асари.
522. Честертон Г. Ҳамма асари.
523. Чехов. Ҳамма асари (Сахалинга саёҳат хроникасидан ташқари)
524. Чехов. Каштанка.
525. Чехов. Болалар.
526. Чехов. Уйқу келади.
527. Чехов. Қир.
528. Чуковская Л. Софья Петровна.
529. Шаламов Варлам. Ҳамма асари.
530. Шарль де Костер. Тиль Уленшпигель.
531. Шварц Е. Ҳамма пьесаси.
532. Шекли Р. Ҳамма асари.
533. Шекспир В. Ҳамма тарихий пьесалари.
534. Шекспир В. Гамлет.
535. Шекспир В. Қирол Лир.
536. Шекспир В. Макбет.
537. Шекспир В. Отелло.
538. Шекспир В. Ричард Ш.
539. Шекспир В. Ромео ва Жульетта.
540. Шекспир В. Юлий Цезарь
541. Шиллер Ф. Қароқчилар.
542. Шолом-Алейхем. Мотя исмли бола.
543. Шолом-Алейхем. Менахем-Мендл.
544. Шолом-Алейхем. Сутчи Тевье.
545. Шукшин В. Ҳамма ҳикоялари.
546. Шульгин. 20-йил.
547. Шульгин. Кунлар.
548. Шульц Карл. Тош ва оғриқ
549. Эврипид. Ҳамма асари.
550. Эренбург И. 13 найча.
551. Эренбург И. Бўрон.
552. Эренбург И. “Европа” трести.
553. Эренбург И. Хуло Хуренито.
554. Эсхилл. Ҳамма асари.
555. Япония поэзияси: хокку ва танкалар


Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!