Зиёлилар: ким нима ўқияпти?

«Янги китоб» нашриёти ва ziyouz.uz портали ҳамкорликда кичик тадқиқот ўтказди. Юртимиз зиёлиларидан айни кунларда қандай китоб ўқиётгани сўралди ва 120 дан зиёд жавоб олинди. Шу тариқа ўзига хос маълумотлар захираси жамланди. Атоқли олимлар, ёзувчи-шоирлар, адабиёт ва бошқа соҳа вакиллари – давоми…

Ziyouz порталида энг кўп ўқилган китоблар 20 талиги

Ўзбек тилидаги энг катта электрон кутубхона — Ziyouz.com кутубхонасида ҳозирда 7959 та китоб мавжуд. Ушбу рўйхатда 2016 йил давомида порталимиз ўқувчилари томонидан энг кўп мутолаа қилинган китоблар 20 талиги ўрин олган: 1. Фёдор Достоевский. Жиноят ва жазо (роман). Иброҳим Ғафуров давоми…

2016 йилда Ziyouz порталида энг кўп ўқилган ҳикоялар

Ўзбек тилидаги энг катта адабий-маърифий портал — www.ziyouz.com ва www.ziyouz.uz сайтларида айни пайтда ўзбек адабиётидан 2724 та, жаҳон адабиётидан 1103 та ҳикоя ўрин олган. Ушбу рўйхатлар 2016 йилда порталда энг кўп ўқилган ҳикоялар таҳлили асосида тузилди. Рўйхатнинг аввалида энг кўп давоми…

Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи энг яхши 100 китоб номини эълон қилди

Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан 2009-2016 йиллар давомида нашр этилган 100 та энг яхши китоблар номи эълон қилинди. 2009 йил 1. Усмон Азим. “Юрак”. 2. Алишер Навоий. “Вафо қилсанг”. 3. Худойберди Тўхтабоев. “Беш болали йигитча”. 4. Бобораҳим Машраб. давоми…

“Озод Ватан саодати” антологиясига киритилган насрий асарлар

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан тайёрланиб, 2013 йили “Адиб” нашриётида чоп этилган 5 жилдли “Озод Ватан саодати” антологиясининг 2-жилдига ўзбек адабиётида Мустақиллик даврида ёзилган қуйидаги насрий асарлар киритилган: 1. Саид Аҳмад. Қоракўз мажнун (ҳикоя) 2. Асқад Мухтор. Фано ва бақо (ҳикоя) давоми…

Жаббор Эшонқул. Жаҳон ва ўзбек адабиётидаги энг сара асарлар

Жаббор Эшонқул Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) нинг журналистика факультетини тугатган (1991). 1996 йили «Ўзбек фольклорида дев образининг мифологик асослари ва бадиий талқини» мавзуида номзодлик, 2010 йилда «Ўзбек фольклорида туш ва унинг бадиий талқини» докторлик диссертациясини ёқлаган. «Асрларга тенгдош қўшиқлар» давоми…

«Le Monde» газетасига кўра, ХХ асрнинг энг яхши 100 та китоби

Франциянинг энг оммабоп «Le Monde» газетаси 1999 йили XX асрнинг энг яхши китобларини аниқлаш учун сўров ўтказади. Аввалига журналистлар ва кутубхоначилар энг яхши китобларнинг 200 талик рўйхатини тузиб чиқадилар. Ушбу рўйхат асосида газета ўз ўқувчиларига «Ушбу китоблардан қайси бири хотирангизда давоми…

Daily Telegraph: Дунёни ўзгартирган 10 та мумтоз китоб

Буюк Британиянинг “Daily Telegraph” газетаси энг яхши 10 та мумтоз асарлар рўйхатини эълон қилди. Газета экспертларининг маълум қилишича, айнан шу китоблар дунёни ўзгартирган, вақт чиғириғидан ўтган асарлардир. Рўйхатга инглиз адабиётидан 7 та, қадимги юнон, француз ва рус адабиётидан биттадан китоб давоми…

Жаҳоннинг энг сара 555 бадиий асарлари (В.И.Новодворская рўйхати)

“Аргументы и факты” газетасининг 2014 йилги сонида Алина Гарбузняк россиялик сиёсий, ҳуқуқшунос, мустақил журналист, бир қанча китоблар муаллифи Валерия Новодворская (1951-2014) ва у тузган рўйхат ҳақида қуйидагиларни сўзлаб, кетидан 555 банддан иборат рўйхатни келтиради. * * * Ўн бир саҳифага давоми…

Абдуқаюм Йўлдошев. Жаҳон ва ўзбек адабиётидаги энг сара асарлар

Абдуқаюм Йўлдошев 1962 йили Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида туғилган. Тошкент Политехника институтини тугатган (1985).  “Сунбуланинг илк шанбаси” (1998), “Тимсоҳнинг кўз ёшлари” (2003), “Парвоз” (2004), “Бир тун ва бир умр” (2007), “Алвидо, гўзаллик” (2011), “Банкир” (2012), “Катта ўйин” (2013), “Пуанкаре” (2014), давоми…