Саид Аҳмад. Танланган асарлар. 3 жилдлик (2000)

Саид Аҳмад. Танланган асарлар: 3 жилдлик. 1-жилд. Ҳикоялар. Т.: Шарқ, 2000

Халқ ёзувчиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Саид Аҳмаднинг ушбу «Танланган асарлар»ига кирган ҳикоя, ҳажвлар, хотира ва адабий ўйлари сизга манзур бўлар деган умиддамиз.

Саид Аҳмад. Танланган асарлар: 3 жилдлик. 2-жилд. Ҳажвиялар. Пьесалар Т.: Шарқ, 2000

Саид Аҳмаднинг ушбу «Танланган асарлар»и 2-жилдига адибнинг ҳажвиялари ва пьесалари киритилган.

Саид Аҳмад. Танланган асарлар: 3 жилдлик. 3-жилд. Хотиралар адабий ўйлар. Т.: Шарқ, 2000

Ушбу китоб муаллифи — Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Саид Аҳмад ҳозирги кунда унутилмас хотираларга айланган атоқли адабиёт арбоблари билан узоқ вақт бирга бўлган. Уларга сафарларда ҳамроҳлик қилган. Халкимиз ардоғидаги бу беназир инсонларнинг нурли кунлари-да ҳам, алам-изтироб чеккан онларида ҳам ёнларида бўлган. Хотираларда адабий тўқималар йўқ. Тасвирланган воқеалар синчковлик билан кузатилган, ёзувчининг ўткир нигоҳидан ўтган соф ҳақиқатдир.
Китобнинг биринчи бобида тилга олинган ва ажиб меҳр билан тасвирланган устозлар энди йўқ. Улар халққа, ватанимиз бадиий хазинасига қимматбаҳо гавҳарлар қолдириб йўқлик сари кетганлар.
Китобнинг иккинчи бобида ҳозирги кунда ижод килаётган ва бугунги кунда етук ёзувчи бўлган, халқ ҳурматига сазовар бўлган ёзувчилар, китоб муаллифи шогирдлари тўғрисида қайноқ фикрлар баён қилинади.
Учинчи бобда гоҳ нурли, гоҳ нурсиз кунларни бошидан кечирган муаллифнинг нзтироблари, кўп машаққатлар билан топган иқболи тўғрисида таъсирли фикрлар баён қилинади.
Ўйлаймизки, бу асар ўқувчиларни бефарқ колдирмайди. Уларни ўйлашга чорлаб, бу ёруғ кунларда яшаш бахти қанчалар машақкатлар ҳисобига келганини баён қилади.


Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!