Муҳаммад Ризо Огаҳий. Асарлар. 6 жилдлик (1971-1980)

Огаҳий. Асарлар. 6 жилдлик. 1-жилд: Девон. Т.: Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1971.

Ўзбек адабиётининг улкан намояндаларидан бири Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий замонасининг пешқадам шоири ва таржимони сифатида ғоят катта адабий мерос қолдирган. Унинг адабий меросини чуқур тадқиқ қилиш ва кенг китобхонларга етказиш нлмий жамоатчилик олдида турган кечиктирилмас
вазифалардан биридир. Бу соҳада талай ишлар ҳам қилинган.
Шоирнинг хаёти ва ижоди ҳақида қатор монографиялар ёзилди, унинг шеърлари ва айрим таржима асарлари бир неча марта нашр этилди.
Бу нашр олти жилддан иборат бўлиб, унга Огаҳийнинг шеърияти, тарихий асарларидан намуналар, қатор йирик таржималари киритилади.
Огаҳий асарларининг олти жилдлик мажмуаси кенг китобхонлар оммаси учун арзирли совга бўлади деган умиддамиз.

Нашрга тайёрловчи: Ғулом Каримов
Масъул муҳаррир: Субутой Долимов

Огаҳий. Асарлар. 6 жилдлик. 2-жилд: Девон (давоми). Т.: Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1972.

Нашрга тайёрловчи: Субутой Долимов
Масъул муҳаррир: Ғулом Каримов

Огаҳий. Асарлар. 6 жилдлик. 3-жилд: Таржималар. Т.: Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1974.

Огаҳий “Асарлар”ининг учинчи жилдига тожик адабиёти классикларидан Абдураҳмон Жомийнинг “Юсуф ва Зулайхо” ва Ҳилдолийнинг “Шоҳ ва Гадо” достонларининг таржималари киритилган. Юсуф ва Зулайхо севгиси ҳақидаги машҳур афсона биринчи достонга асос бўлганидек, севгининг фалсафий талқинига кўра, кейинги достон ҳам аввалгисига муштаракдир.

Нашрга тайёрловчи: Ғулом Каримов
Масъул муҳаррир: Субутой Долимов

Огаҳий. Асарлар. 6 жилдлик. 4-жилд: Таржималар. Т.: Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1977.

Ўзбек адабиётининг улкан намояндаларидан бири Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг олти жилдлик “Асарлар”и навбатдаги 4-жилди шоирнинг бадиий таржималаридан тузилди. Бу ерда сиз Низомийнинг “Ҳафт пайкар”и ва Саъдийнинг “Гулистон”и каби машҳур асарларни ўқийсиз.

Нашрга тайёрловчи: Субутой Долимов
Масъул муҳаррир: Ғулом Каримов

Огаҳий. Асарлар. 6 жилдлик. 5-жилд: Тарихий асарлардан парчалар. Т.: Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1978.

Огаҳий “Асарлар”ининг бешинчи жилдига шоирнинг “Риёзуд-давла” ва “Зубдатут-таворих” тарихий асарларидан парчалар киритилди.

Нашрга тайёрловчи: Субутой Долимов
Масъул муҳаррир: Ғулом Каримов

Огаҳий. Асарлар. 6 жилдлик. 6-жилд: Тарихий асарлардан парчалар. Т.: Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1980.

Огаҳий “Асарлар”ининг олтинчи жилдига унинг “Жомеал-воқеоти султоний” ва “Гулшани давлат” тарихий асарларидан парчалар киритилди. Уларда Хоразм хонлигида XIX аср ўрталарида бўлиб ўтган баъзи тарихий ва ижтимоий воқеалар ўз аксини топган.

Нашрга тайёрловчи: Ғулом Каримов
Масъул муҳаррир: Субутой Долимов