Ўзбекистон – Россия: узилмас ришта, мустаҳкам робита

14 ноябрь куни Ўзбекистон ва Россия ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилганига 10 йил тўлди. Шу муносабат билан Россия Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга табрик йўллади. Россия етакчиси ўз мактубида 2005 йил 14 ноябрда имзоланган “Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида”ги шартнома икки давоми…

Ўзбекистонда олмон тилининг ёш билимдонлари аниқланди

9 ноябрь куни Ўзбекистонда олмон тилини ўрганувчи ўқувчилар ўртасида ифодали ўқиш танлови бўлиб ўтди. Анъанавий танлов саккизинчи бор Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси томонидан ташкил этилди. Элчихонанинг Маданият ва матбуот бўлими маълум қилишича, ижодий мусобақада Германиянинг 20 нафар ҳамкор мактаби ўқувчилари ҳамда давоми…

Аҳмет Довудўғли: “Парламент сайловида демократия ғалаба қозонди”

Туркияда 1 ноябрь куни ўтган муддатдан олдинги сайлов натижалари эълон қилинди. Hurriyet Daily News хабарига кўра, сайловда ҳокимиятдаги Адолат ва тараққиёт партиясининг қўли баланд келган. Туркиянинг айни пайтдаги бош вазири Аҳмет Довудўғли бошчилигидаги партия парламентдаги 550 та ўриндан 317 таси давоми…

Туркманистонда мустақилликнинг 24 йиллиги нишонланди

27 октябрь куни Туркманистон Республикасида Мустақиллик куни байрам қилинди. Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, ушбу сана муносабати билан мамлакат раҳбари Гурбангули Бердимуҳаммедов ўз халқига табрик йўллади. Табрикда мустақиллик туркман халқи асрлар бўйи орзу қилган неъмат экани, мазкур байрам жамият давоми…

Ульрих Спек: “Германия Европа билан бир тану бир жон бўлиб яшашни истайди”

Европа Иттифоқи инсоният тарихида мисли йўқ сиёсий-иқтисодий тузилма саналади. Дунё ялпи ички маҳсулотининг салкам чорак улуши Иттифоққа тегишли. Мазкур ҳудуд жаҳоншумул илмий кашфиётлар, фан-техника мўъжизалари ватани ҳамдир. Аммо кейинги йилларда ЕИ бир қатор сиёсий зиддиятлар, иқтисодий муаммолар билан рўбарў келганидан давоми…

Нижний Новгород – икки дарё туташган замин

Мовароуннаҳр тужжорлари бу шаҳар билан ўрта асрлардаёқ савдо-сотиқни йўлга қўйган. Русия давлатининг энг йирик савдо кўргазмаси шу ерда ўтказилган. Ушбу гўшада меҳмон бўлган улуғ шоир Александр Пушкин у ҳақдаги илиқ таассуротларини “Евгений Онегин” шеърий романида ёзиб қолдирган. Саккиз юз ёшли давоми…

Юрий Штерк: “Асл кино халқларни ҳаммаслакка айлантиради”

22 май куни Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги киносаройда Европа киноси фестивали бошланди. Мазкур маданий тадбир учинчи бор Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси томонидан “Ўзбеккино” миллий агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. Кинофестивални Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Юрий Штерк очиб берди. – давоми…

Устаси фаранглар Тошкентда томоша кўрсатди

21 май куни Тошкентнинг Хадра майдонида Франция, Германия ва Ўзбекистон цирк усталарининг ҳамкорликдаги дастури намойиш этилди. Тадбир Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари Фотиҳ Жалолов ҳамда Франция ва Германиянинг Ўзбекистондаги элчилари Жак-Анри Эльс ва Найтхарт Ҳёфер-Виссинг томонидан очиб берилди. давоми…

Аҳмет Довутўғли: “Оқсаройда оқ саҳифа очилди”

Туркия ва Ўзбекистон ўзаро муносабатларни ривожлантириш борасида янги йўл харитасига келишиб олди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмет Довутўғли 10 июл куни Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. 13 йиллик танаффусдан кейин Ўзбекистонга илк расмий ташриф билан келган давоми…

Тошкентда чиний оҳанглар янгради

21 октябрь куни Тошкентдаги “Туркистон” санъат саройида Хитой санъат усталари томонидан театрлаштирилган мусиқий дастур намойиш этилди. Санъат кечасида Ўзбекистонда Хитой маданияти кунлари бошлангани тантанали маълум қилинди.