Борибай Жексембин: “Қозоғистон ва Ўзбекистон долзарб халқаро масалаларда ҳамфикр”

11 декабрь куни Тошкентда Қозоғистон мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Борибай Жексембин маъруза қилиб, икки давлат ўртасида яқин қўшничилик ва ҳамкорлик тобора мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади. “Қозоғистон ва Ўзбекистон минтақавий давоми…

Саудия Арабистони маҳаллий кенгашига илк бор аёл депутатлар сайланди

Саудия Арабистонида 12 декабрь куни ўтган маҳаллий кенгашларга сайловда камида беш нафар аёл ғалаба қозонди. Бу ҳақда дастлабки ҳисоб-китобларга асосланиб, Associated Press ахборот агентлиги хабар тарқатди. Маҳаллий кенгашлар сайловида илк бор аёллар ўз номзодини қўйди ҳамда овоз берди. Шу боис давоми…

Юрий Штерк: “Европа Иттифоқи таълим бўйича ҳамкорликни ривожлантириш истагида”

11 декабрь куни Тошкентда Европа Иттифоқи таълим кўргазмаси бўлиб ўтди. Тадбир ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси томонидан “2015 йил – Европа  ривожланиш йили” доирасида ўтказилди. ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Юрий Штерк кўргазманинг очилиши маросимида таълим лойиҳалари аҳамиятига тўхталди. “Европа Иттифоқи барча соҳалар давоми…

Константин Жгенти: “Грузин киноси кунлари дўстлигимизни янада мустаҳкамлайди”

Жорий йилнинг 18-20 декабрь кунлари Тошкентда Грузия киноси кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда 11 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Грузиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Константин Жгенти маълум қилди. “Ушбу маданий тадбир икки дўст халқ ўртасидаги маданий робитани янада давоми…

Эдгарс Бондарс: “Латвия ва Ўзбекистон ҳамкорлигини пирамидага ўхшатаман”

Латвия – Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги учинчи иқтисодий ҳамкори. Мамлакатлар ўртасида турли жабҳаларда ҳамкорлик йўлга қўйилган. Латвия Республикасининг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Эдгарс Бондарс биз билан суҳбатда ўзаро робитани янада кенгайтириш истиқболлари ҳақида сўзлаб берди. – XX асрда Латвия икки давоми…

Туркия элчихонаси: Су-24 самолёти уриб туширишдан аввал 10 марта огоҳлантирилган

24 ноябрь куни Туркиянинг Хатай вилояти ҳудудида уриб туширилган Су-24 самолёти ўт очишдан аввал 10 маротаба огоҳлантирилган. Бу ҳақда Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси 27 ноябрь куни тарқатган баёнотида маълум қилди. Аввалроқ ҳалокатдан сўнг тирик қолган Су-24 штурмани Константин Мурахтин Туркия ҳарбийлари давоми…

Владимир Путин: “Терроризмга қарши бир тану бир жон бўлиб курашиш керак”

Дунё ҳамжамияти терроризмга қарши кураш борасида бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилмоғи лозим. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин “Аргументы и факты” газетасининг жорий йил 19 ноябрь кунги сонида чоп этилган интервьюда маълум қилди. “Терроризм ва қўпорувчи ташкилотларга қарши курашда давоми…

Муҳаммад Саид Муҳаммад ал-Лаватий: “Олис Ўмон – Ўзбекистоннинг яқин ҳамкори”

Арабистон яриморолининг жануби-шарқида жойлашган Ўмон давлатида азалдан савдо-сотиқ ва ҳунармандчилик тараққий этган, маданият ва санъат нашъу намо топган. Тарихан Буюк ипак йўлида жойлашган мамлакат XXI асрда дунё давлатлари, шу жумладан, Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиришга интилмоқда. 18 ноябрь – Ўмон Султонлигининг давоми…

Юрий Штерк: “Европа Иттифоқи бюрократик тузилма эмас!”

Дунё оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Буюк Британия 2017 йилга қадар Европа Иттифоқига аъзолик масаласида референдум ўтказади. Гап шундаки, Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Брюсселдан ислоҳотлар талаб этмоқда. Хусусан, инглиз ҳукумати етакчиси Иттифоққа аъзо 28 давлатга миллий-давлатчилик бўйича, шу давоми…

G20: Туркия глобал иқтисодий машваратга мезбонлик қилди

15-16 ноябрь кунлари Туркиянинг Анталия провинцияси Белек шаҳрида йилнинг энг муҳим иқтисодий машварати – “Катта йигирмалик” (G20) саммити бўлиб ўтди. Сайёрамизнинг қудратли мамлакатлари раҳбарлари иштирокидаги анжуманда жаҳон иқтисодиёти аҳволи, иқлим ўзгаришлари каби масалалар муҳокама этилди. “Катта йигирмалик”нинг айни пайтдаги раиси давоми…