“Муғом олами” халқаро фестивалида ўзбекистонлик санъаткорлар муносиб иштирок этди

Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида 7-14 март кунлари “Муғом олами” анъанавий V Халқаро мақом фестивали бўлиб ўтди. Ҳайдар Алиев фонди, Маданият ва туризм вазирлиги, Композиторлар уюшмаси, Озарбойжон миллий фанлар академияси ва миллий консерватория томонидан ташкил этилган тадбирда Туркия, Молдова, Польша, Эрон, давоми…

АҚШ Махфий хизмати ва Ўзбекистон Бош прокуратураси жиноятларга қарши ҳамкорликда курашади

Америка Қўшма Штатлари Махфий хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти трансмиллий молиявий жиноятларга қарши ҳамкорликда курашади. Томонлар 15 март куни Тошкентда бу борада ўзаро англашув меморандумини имзолади. Бу давоми…

Turkish Airlines Истанбул–Самарқанд авиақатновини йўлга қўймоқда

Turkish Airlines компанияси парвозлар жуғрофиясини кенгайтириб, 16 мартдан бошлаб Истанбул–Самарқанд йўналишида янги авиақатновни йўлга қўймоқда. Компания матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистоннинг иккинчи йирик шаҳри саналган Самарқандга тўғридан-тўғри парвозлар ҳафтада икки бор амалга оширилади. Истанбул–Самарқанд авиақатновининг йўлга қўйилиши муносабати билан давоми…

Туркия Президенти май ойида Ўзбекистонга келади

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон жорий йил май ойида Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Туркия парламентининг “Туркия – Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси, Буюк Миллат Мажлиси депутати Ҳайдар Али Йилдиз Тошкентда ўтган матбуот анжуманида маълум қилган. Туркия етакчисининг Ўзбекистонга ташрифи давомида давоми…

АҚШ элчихонаси аёлларга эҳтиром рамзи сифатида фильмлар фестивали ўтказмоқда

1 март куни Тошкентдаги “Next Mall” кинотеатрида Аёллар тарихи ойлиги ҳамда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ташкил этилган Америка фильм фестивалининг очилиши маросими бўлиб ўтди. Маросимда АҚШнинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратлен қатнашди. Фестиваль давомида хотин-қизларнинг жамият тараққиётига давоми…

Озарбойжон маданият маркази раҳбари TÜRKSOY медали билан тақдирланди

Озарбойжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузурида фаолият юритиб келаётган Ҳайдар Алиев номидаги маданият маркази раҳбари Самир Аббосов TÜRKSOYнинг махсус медали билан тақдирланди. 2017 йил TÜRKSOY томонидан Мулла Паноҳ Воқиф йили деб эълон қилингани ва атоқли озарбойжон шоирининг 300 йиллиги муносабати билан кўплаб давоми…

АҚШ Ўзбекистон божхона идорасига замонавий жиҳозлар тақдим этди

АҚШ Ўзбекистон давлат божхона қўмитасига 230 та радиация детектори тақдим этди. Шу муносабат билан 23 февраль куни ўтказилган тадбирда АҚШнинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратлен хоним ва Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жасур Арипов иштирок этди. Замонавий давоми…

Тошкентда Хожали фожиасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Тошкентда Озарбойжоннинг Хожали шаҳрида 26 йил аввал рўй берган фожиа ёдга олинди. Озарбойжоннинг юртимиздаги элчихонаси ва Ҳайдар Алиев номидаги маданият маркази ташкил этган тадбирда хорижий давлатлар элчилари, халқаро ташкилотлари вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди. Озарбойжоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва давоми…

Шири Шириев: “Туркманистон ва Ўзбекистон ҳамкорлиги мустаҳкам таянчга эга”

Жорий йил 21 февраль куни Туркманистон Республикасининг Тошкентдаги элчихонасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Туркманистоннинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Шири Шириев расмий Ашхобод ташқи сиёсатининг 2017 йил якунлари ва галдаги режалари хусусида сўзлаб берди. Тадбирда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, давоми…

Аҳмет Башар Шен: “Туркия ўз сарҳадларида террорчи кучлар фаолиятига асло йўл қўймайди”

Туркия Республикаси Суриянинг Африн шаҳрида жорий йил 20 январда бошлаган “Зайтун новдаси” ҳарбий операцияси минтақада терроризм хатарини бартараф этишга қаратилган. Бу ҳақда Туркия Республикасининг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмет Башар Шен оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда маълум қилди. давоми…