Ўзбекистон ва Туркманистон ҳамкорлигининг янги босқичи

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 19 май куни амалий ташриф билан Туркманистонга борди. Туркманбоши шаҳридаги “Аваза” конгресслар марказида президентларнинг яккама-якка суҳбати бўлди, деб хабар беради Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги. Музокарада мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳаларда давоми…

Ҳусайн Қулиев: Мамлакатларимиз ўртасидаги қардошлик янада мустаҳкамланади

19 май куни Озарбойжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси Республика куни муносабати билан Windham Garden Tashkent меҳмонхонасида тантанали қабул маросими уюштирди. Тадбирда хорижий давлатлар дипломатик корпуси раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари етакчилари, фан ва маданият намояндалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Қабул давоми…

Туркия элчиси Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси билан учрашди

Жорий йил май ойи охирида Туркия Туризм ва маданият вазири Наби Авжи Ўзбекистонга келади. Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Анвар Шаропов ҳамда Туркиянинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмет Башар Шен учрашувида мазкур ташрифга оид масалалар муҳокама этилган. Туркия давоми…

Лочин: 25 йиллик армон

Бугун Озарбойжон Республикасига қарашли Лочин туманининг Арманистон қуролли кучлари томонидан забт этилганига 25 йил тўлди. Аммо орадан чорак аср ўтса-да, Озарбойжон аҳоли пунктларини ўққа тутиш давом этмоқда, деб хабар беради 1news.az сайти. 16 май туни билан Арманистон қуролли кучлари Озарбойжон ҳарбий давоми…

Си Цзинпин: “Тарихни довюраклар яратади”

Пекинда 29 давлат раҳбарлари иштирокида “Бир белбоғ – бир йўл” форуми бўлиб ўтмоқда. Нуфузли анжуманни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпин очиб берди. Хитой етакчиси ҳимоя сиёсатидан мулоқот ва маслаҳатлашувларга ўтиш лозимлигини таъкидларкан, барчани “Бир белбоғ – бир йўл” ҳамжамиятини давоми…

Шавкат Мирзиёев Пекинда Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Пекинда “Бир макон, бир йўл” форуми доирасида Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашди. Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, учрашувда 2016 йил 18 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган музокараларда эришилган келишувлар ижросининг бориши муҳокама давоми…

Бокуда IV Ислом бирдамлиги ўйинлари бошланди

12 май куни Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида IV Ислом бирдамлиги ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали маросимда Озарбойжон Президенти Илҳом Алиев, IV Ислом бирдамлиги ўйинларининг ташкилий қўмитаси раиси Меҳрибон Алиева, Ислом ҳамкорлиги ташкилоти бош котиби Юсуф ал-Усаймин ва бошқа меҳмонлар давоми…

Таниқли ўзбек дипломати ва таржимони Франция Республикаси ордени билан тақдирланди

Таниқли ўзбек дипломати ва таржимони, Тошкентдаги Француз альянси раиси Шоазим Миноваров Франция Республикасининг “Хизматлари учун” ордени билан тақдирланди. Ушбу нуфузли мукофот Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси  Виолен де Вильмор томонидан Тошкентда ўтган қабул маросимида тантанали тарзда топширилди. Элчи хоним давоми…

Шуша оккупациясига 25 йил тўлди

Озарбойжоннинг кўҳна тарихий-маданий маркази – Шуша шаҳри босиб олинганига 25 йил тўлди. 1992 йилнинг 7-8 май кунлари 250 йиллик тарихга эга шаҳар Арманистон қуролли кучлари томонидан оккупация қилинган эди. Озарбойжон матбуотига кўра, Қорабоғдаги Арманистон ҳарбий операцияларида 876 та аҳоли пункти, давоми…

Европа Иттифоқи элчиси Ўзбекистон билан ҳамкорликни қандай баҳолайди?

Европа Иттифоқи Ўзбекистон билан сиёсий жабҳадаги ҳамкорликни жадал ривожлантирмоқда. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари, элчи Эдуардс Стипрайс 4 май куни Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди. Бу борада икки ўртадаги делегациялар алмашуви фаоллашганини қайд этиш лозим. Масалан, 2016 давоми…