Тоғай Мурод. Бу дунёда ўлиб бўлмайди (роман)

1 Таги кўрмаганга гилам битмасин. Қодир қулни чевараси, Холмат малайни невараси, Эсон хизматкорни боласи Ботир қўшчи тумандан айниб келди. Қўшчи калондимоғ-калондимоғ қадам босди. Кибор-кибор қулоч отди. Керма қош-керма қош боқди. Колхоз идораси қошида оёқ илди. Идора томига сердимоқ назар солди. давоми…

Тоғай Мурод. Момо Ер қўшиғи (қисса)

“Момо Ер қўшиғи” қиссаси биринчи марта “Қўшиқ” номи билан “Ёшлик” журналида эълон қилинади (“Ёшлик”, 1987, 3-сон). Қиссанинг тўлиқ варианти шу йили китоб шаклида чоп этилади (Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987). Асарнинг ёзувчи томонидан қайта ишланган янги варианти давоми…

Тоғай Мурод. От кишнаган оқшом (қисса)

1 Биродарлар, кўргилик, кўргилик! Бир эрта уйғониб, калламга қўл югуртирдим. Сочларим орасида яра-чақалар уч берди. Пар-войим фалак бўлди, юра бердим. Онамга-да айтмадим. Чақалар кун сайин болалади. Катта-катта бўлди. Қўтир бўлиб қичиди. Шунда, қишлоғимиз дўхтирига бордим. Дўхтир фу, дея афтини буриштирди. давоми…

Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман)

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзоси — Озод Ўзбекистон учун битдим. МУАЛЛИФ. БИРИНЧИ БОБ 1 Мен фарғоначи Жамолиддин кетмон набираси бўламан. 2 Бобомиз ҳовлиси Фарғонада бўлади. Даласи Фарғона адоғида бўлади. Бобомиз даласи олдидан бир ариқ сув оқади. Сув гавҳар зилол-гавҳар зилол сув давоми…