Жалолиддин Мангуберди (видео)

Хоразмшоҳлар давлатининг сўнгги ҳукмдори, моҳир саркарда. Ануштегинийлардан. Хоразмшоҳлардан Муҳаммаднинг катта ўғли. Онаси – Ойчечак туркман канизакларидан бўлган. Жалолиддин бурнида ҳоли (манк) бўлгани учун Манкбурни номи билан аталган. Кейинчалик бу ном талаффузда ўзгариб “Мангуберди” номи билан машҳур бўлиб кетган. Жалолиддин вояга давоми…

Бурҳон Абдулхайров. Яна бир қатағон қурбони (Миён Бузрук ижодига чизгилар)

Ватанимиз истиқлолга эришгандан кейин мустамлакачилик тузуми даврида қурбон бўлган адибларнинг ижоди халққа қайтарилди. Абдулла Қодирий, Фитрат, Чўлпон, Элбек, Боту, Усмон Носир каби ижодкорларнинг ҳаёти ва ижодини таҳлил этишга бағишланган салмоқли тадқиқотлар яратилди. Шубҳасиз, қатағон қурбонлари орасида фақат бадиий ижод эмас, давоми…

Нормат Йўлдошев. Чўлпон ва турк шеърияти

Абдулҳамид Чўлпон бадиий олами, поэтик дунёсининг шаклланишида усмонли турк адабиётининг таъсири катта бўлган. “Чўлпон 19 яшар пайтида уйларида меҳмон бўлганимда, у турк тарихига доир воқеаларни излаб ўқир экан. “Турк юрти” ва шу каби туркчилик матбуотини кузатиб борди”,[1] — деб хотирлайди давоми…

Кун ҳикмати 47: Лев Толстой саломатлик ҳақида

Агар одамлар фақат қоринлари жудаям очган пайтдагина овқатланишганда, шунда ҳам одатдаги, тоза ва тўйимли таомни истеъмол қилишганда эди, улар дард нималигини билишмаган ва ўз таналари билан руҳларини осон идора эта олган бўлишарди. Лев Толстой

Айвар Калве. Харсанг юмалатиш осонми? (ҳикоя)

— Маҳкам ушла! — Пишанг сурилиб, чиқиб кетяпти! — Ушлагин, деяпман! — Мадорим йўқ, сирпаняпти, э-эҳ! — Тўхта, Малвина, мен қўлларим билан… — Эҳтиёт бўл, ҳой, жиннивой, бармоқларим тош тагида қолди! Нам майсага ётмагин… Мисрангни қўйиб юбораман! — Малвина! — давоми…

Ҳабибулла Зайниддин. Битикларда бордир ҳақиқат

“… Салтанати даврон, улуғ ҳақони ҳозиқ Шайбекхон (Шайбонийхон)” ҳазрати олийлари бахтли кунларнинг бирида мен каминаи фақиру ҳақирға … “Ўзбеклар улуси” тарихиндан авлодларға ёдгорлиқ бўлиб қолмоқ истакларинда шундайин бир тарих китобин ёзмоқлиқни ишора этуб эдилар. Ва мен ҳам бундайин шарафли ишни давоми…

Анри Труайя. Осмон фарзанди (ҳикоя)

Анатол Филатр 40 ёшли ғамгин бир одам эди. Унинг рангсиз оппоқ юзи қирра бурни туфайли янаям кўзга яққол ташланар, кўзлари чиройли, қарашлари ёқимли эди. Қирра бурни остида ажабтовур мўйлаби ҳам бор эди. Мана шу мўйлаби туфайли унга «Осмон фарзанди» деб давоми…

Мақсуд Қориев. Абулқосим Фирдавсий ва Султон Маҳмуд Ғазнавий

Кўҳна тарих саҳифаларини варақлар эканмиз, Шарқ оламида қудратли давлат барпо этганлардан Султон Маҳмуд Ғазнавий ҳақида тўқилган турли-туман ҳикоятлар, ривоятларга дуч келамиз. Бизга қадар етиб келган манбаларда у атоқли давлат арбоби, дину диёнат ҳимоячиси, илм-маърифат ҳомийси сифатида улуғланади. Баъзи асарларда эса давоми…

Муҳаммад Исмоил. Қалбимдаги қизил атиргул (ҳикоя)

У пайтда университетнинг сўнгги курсида ўқирдим. Кичик курсда ўқийдиган Зиёда эс – ҳушимни ўғирлаганди. У ётоқхонада турар, ҳар куни эрталаб ўқишга кетаётганимда эшигига бир дона қизил атиргул қистириб ўтардим. Атиргулларнинг ҳаммаси деярли бир хилда чиройли ва муаттар эди. Ҳар тонгда давоми…

Абдулла Улуғов. Замон ва макон мусаввири

Абдулла Қодирий ижоди ўзбек адабиёти тарихида алоҳида ўрин тутади. Бу улуғ адиб асарларисиз ўзбек адабиётини тасаввур қилиб бўлмайди. Абдулла Қодирий “Ўткан кунлар” асари билан ўзбек адабиётида роман жанрига асос солган бўлса, унинг “Меҳробдан чаён” асари миллий адабиётдаги иккинчи романдир. Абдулла давоми…