Ўктамой (1960)

Ўктамой (Ўктамхон Холдорова) – 1960 йили Наманган тумани, Шўрқўрғон қишлоғида туғилган. Наманган Дав­лат университетининг филология факультетини тамомлаган. “Соғинч қушлари”, “Сабрга суяниб”, “Оққуш излари” шеърий китоб­лари нашр этилган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Ҳозирда “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” журналида бош муҳаррир ўринбосари лавозимида давоми…

Кенжабий (1959)

Кенжабий (Кенжабий Қўзиев) 1959 йилда Хоразм вилоятининг Гурлан туманида туғилган. Тоғ-металлургия соҳасининг муҳандиси, Тошкент техника университетини битирган. “Қалб дунёси”, “Соғинчларим”, “Сабрим либоси” каби китоблари чоп этилган. СЎЗЛАСАМ Лаб очолмам бирор сўзга, девона дерлар сўзласам, Гап-сўзлари ҳақдан йироқ, афсона дерлар сўзласам. давоми…

Ёқубжон Аҳмаджонов (1947-2016)

Ёқубжон Аҳмаджонов 1947 йилда Наманган шаҳрида туғилган. «Кредо», «Ахсикентдан топилган беш ривоят», «Алданган қуш», «Тегирмон ёнидаги уй», «Лайли ва Мажнун»нинг ХХ аср варианти», «Болалик капалаклари», «Мусаввир», «Хаёл сайёрасидаги фожеа», «Сардоба шотутлари», «Бузилган мақбара деворидаги битиклар» сингари асарлар муаллифи. Ўзбекистон Ёзувчилар давоми…

Гулжамол Асқарова (1978)

Гулжамол Асқарова 1978 йилда Каттақўрғон туманида таваллуд топган. ЎзМУнинг журналистика факультетини тамомлаган. “Дил фасли”, “Уйғотувчи алла”, “Ошиқлар тумори”, “Эркалик имтиёзи” сингари китоблари нашр этилган. Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори. Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитасида фаолият юритади. СОҒИНЧ Жудаям соғиндим хушнуд давоми…

Дилшод Ражаб (1964)

Дилшод Ражаб 1964 йили Бухоро вилоятида туғилган. Филология фанлари номзоди. «Отамнинг боғи», «Дарё кўнгил», «Жилвон ўғлони», «Алифбо», «Саноқ», «Сукут сарҳади», “Таниш  товушлар”, “Ўн  ўртоқ” каби китоблар муаллифи. Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси. «Вазият» газетасида бош муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлайди. БУХОРО  ҚАСИДАСИ давоми…

Энахон Сиддиқова (1954-2023)

Таниқли ёзувчи, публицист, педагог ва шоира  Энахон Сиддиқова 1954 йилда Олтиариқ туманининг Олтиариқ қишлоғида туғилган. Адибанинг “Қоракўз турналар”, “Суманбар насим” шеърий тўпламлари чоп этилган. Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси. 2023 йил 13 январь куни вафот этган. ЭШИК ЧЕРТИЛАДИ… Эшик чертилади… Ҳапқирар давоми…

Ирода Умарова (1987)

Ирода Умарова  1987 йилда, Жиззах вилояти, Фориш тумани, Гараша қишлоғида таваллуд топган. ОТА УЙ Мўъжаз ҳовли, Каттагина боғ, Дарвозаси ҳеч турмайди берк. Бунда кезиб юрар бош-адоғ Тоғ ҳавосин кийиб олган Эрк. Бунда кесмас қуёш қўлини Кўча бўйлаб чўзилган девор. Бунда давоми…

Алишер Нарзулло (1967)

Алишер Нарзулло 1967 йилда туғилган. Олий маълумотли. “Рангин олам”, “Яшил дарахтлар”, “Болаликнинг сўнгги куни” сингари китоблар муаллифи. Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси. * * * Гуллаши мумкин оҳ, бодомлар, Тоғларнинг бошида ҳали қор. Бир енгил шаббода эсади, Қайдадир бир кўнгил йиғлар давоми…

Нилуфар Умарова (1972)

Нилуфар Умарова 1972 йилда Қарши туманида туғилган. Қарши Давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. “Орзулари бир дунё аёлларнинг”, “Кўнгил рози”, “Дуогўй ёмғир”, “Хаёл кўзлари” каби китоблар муаллифи. Ҳозирда Қарши Педагогика коллежи ўқитувчиси. Ўз­бе­кистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси. * * * Бобом айтган давоми…

Икром Искандар (1972)

Икром Искандар 1972 йилда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. “Ойнинг ичидаги олам”, “Баҳорни излайман”, “Яшил хиргойи” шеърий тўпламлари, “Бугунги нақллар” рисоласи эълон қилинган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. БИР САҲАР Бу гулшан не янглиғ боғ эди, қайсики, давоми…