Рабиндранат Тагор (1861-1941)

Тагор Рабиндранат (Тҳакур Робиндранатҳ; бенг. রবীন্দ্রনাথ ঠাকুর; 1861.7.5 — Калькутта — 1941.7.8) — ҳинд ёзувчиси ва жамоат арбоби. Бенгал тилида ижод қилган. Калькутта ва Лондон университетларида ўқиган (1878—80). Англияда чиқадиган «Гьянанкур» ва «Бҳарати» журналиларида дастлабки шеър, достон ва мақолалари босилган давоми…

Исикава Такубоку (1885-1912)

Исикава Такубоку (石川 啄木) (1885.28.10, Ивате вилояти — 1912.13.4, Токио) — япон ёзувчиси, адабиётшунос. Ижтимоий ва ишқий мавзудаги шеърлари жаҳон шеъриятининг дурдоналари ҳисобланади. Илк шеърий тўплами «Интилиш ва эҳтирос» 1905 йил чоп этилган. «Бир сиқим тупроқ» (1910), «Садо ва ҳуштак» давоми…

Кобаяси Исса (1763-1828)

Япон шеъриятининг энг порлоқ юлдузларидан бири Кобаяси Исса (小林一茶; 15.06.1763 — 5.01.1828) кунчиқар мамлакатининг Синано вилоятидаги Касивабара қишлоғида дунёга келган. Туғилганда Кобаяси Нобуюки исми берилган. 13 ёшида ночор ҳаётдан қутилиш учун иш излаб қишлоқни тарк этади. 25 ёшида шеърият билан давоми…

Отомо Табито (662-731)

Отомо Табито (大伴 旅人 – 662/665 — 731) — япон шоири, шоир Отомо Ясумаронинг ўғли, шоир Отомо Якамотининг отаси. * * * Мана, уйга қайтмоқ Они ҳам етди… Бироқ олис ўша маконда Қолганмикин бир муаттар қўл Бошимни силар. * * давоми…

Яманоуэ Окура (660-733)

Яманоуэ Окура (山上憶良?, 660 — 733) — япон сиёсий арбоби ва шоир. * * * Бойнинг боласида энгил-бош бисёр, Юз йил кийса тугамас, тўзмас, Бойлар сандиғида Чирийди дунё, Не ҳарир либослар топадир абас. Камбағал дағал бўзга зор, Жанда топилмайди илгали. давоми…

Элчин Искандарзода (1964)

Элчин Искандарзода (Elçin İsgəndərzadə) 1964 йил 16 сентябрда Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида туғилган. 1986 йилда Озарбайжон Техника университетининг Механика факультетини имтиёзли тугатган. У Техника фанлари доктори, профессор. Халқаро Эко-энергия академияси (2000), Нью-Йорк фанлар академияси (2002), Кавказ халқлари фанлар академияси (2003), Россия давоми…

Адам Мицкевич (1798-1855)

Адам Мицкевич (Adam Bernard Mickiewicz; 1798.24.12, Новогрудка яқинидаги Заосье қишлоғи — 1855.26.11, Истанбул) — поляк шоири, миллий озодлик ҳаракати арбоби. Поляк романтизмининг асосчиси. Вилен университетини тугатган (1819), поляк ёшларининг «Филоматлар» («Фан дўстлари»), «Филаретлар» («Яхшилик дўстлари») ташкилотларида фаол иштирок этган. Адам давоми…

Қайсар Аминпур (1960-2007)

Қайсар Аминпур (قیصر امین‌پور) 1960 йили Эроннинг Хузистон вилоятидаги Дузфул шаҳристонида таваллуд топган. Қайсар Аминпур Теҳрон университетининг Тиббиёт факультетига ўқишга кирди. Аммо ёшлигидан шеърият ва адабиётга қизиққан йигит шу йилиёқ тиббиёт факультетида таҳсил олишдан воз кечиб, ижтимоий фанлар факультети талабаси давоми…

Белла Ахмадулина (1937-2010)

Белла Ахмадулина рус шеъриятининг ХХ аср иккинчи ярмидаги йирик намояндаларидан бири саналади. Шоира 1937 йили Москвада туғилган. Болалигидан шеър ёза бошлаган. Ўрта мактабни тамомлагач, у М.Горький номидаги Адабиёт институтига ўқишга киради. Талабалик пайтида унинг кўплаб очерклари матбуотда эълон қилинади. Жумладан, давоми…

Иван Бунин (1870-1953)

Бунин Иван Алексеевич [1870.10 (22) 10, Воронеж 1953.8.11, Париж] — рус шоири. Петербург Фанлар академияси фахрий академиги. (1909). 1920 йилдан эмиграцияда. Поэзияда рус мумтоз шеърияти анъаналарининг давомчиси («Хазонрезги», тўплам, 1901). Ҳикоя ва повестларида (кўпинча ўтмишни қўмсаш кайфиятига берилган ҳолда) дворянлар давоми…