Годердзи Чохели. Арчаларга хат (ҳикоя)

Жгунаи қўрқиб кўзини очди – уни тушлар қийнаб юборганди.Довдираганича кўрпага ўтирди, тунги арвоҳлар унга тинчлик бермасди. Ўрнидан турди, яланг оёқларини лойлари қуриб қолган этикка тиқди-да, сўқмоқ билан Берининг уйига қараб юрди.Қуёш шарқий уфқнинг чеккасидан анча кўтарилганди. Қўшни аёллар Берининг уйи давоми…

Годердзи Чохели. Қарға можароси (ҳикоя)

– Фамилиянгиз!?– Чохели.– Исмингиз?– Бутула…– Касбингиз?– Қишлоқ руҳонийси.– Кимдан шикоят қилаяпсиз?– Махарэ Шуглиаруи…дан.– Хўш, шикоятингиз нимадан иборат?– Шундан иборатки, сенга айтсам, улар менинг хусусий қарғамни ўзлариники қилиб олишди. Ўзларига оғдириб олишди-ю, қайтариб беришмаяпти, сенга айтсам… У энди бизники бўлди, дейишаяпти, давоми…

Рудольф Сирге. Куй сеҳри (ҳикоя)

Кеч кирганида дераза олдига келиб ўтираман-да, шуъладан тўқ қизил тус олган булутларнинг уфққа чўкишини томоша қиламан. Майсаларга шабнам тушиб сўлғин тус олгандек  сезаман ўзимни, буғдой бошоқчалари эгилгандек бошимни қуйи соламан.Шундай пайтларда доимо деворда осиғлиқ эски скрипкани оламан-да, созлай бошлайман. Билмайман, давоми…

Эрни Курстен. Ширин хотиралар (ҳикоя)

Ўша унутилмас тонгда хотиним кутилмаганда одатдагидан барвақтроқ турди. Мана, яқинда бир ёстиққа бош қўйганимизга ҳам ўттиз йил тўлади, шу ўтган давр ичида лоақал бирор маротаба бўлсин, мени бир он назаридан ҳеч четда қолдирган эмас. Уйда унинг тарақ-туруқ қилиб юришидан айниқса давоми…

Иван Бунин. Корнет Елагин иши (ҳикоя)

1 Бу иш даҳшатли  бўлиш билан бирга ғалати ва жумбоқли, калаванинг учини топиб бўлмайдигандек кўринарди. Бир томондан, у жудаям оддийдек кўринса, иккинчи томондан – жуда мураккаб эди,  бизнинг шаҳар тили билан айтганда, худди тутуруқсиз романларга ўхшарди, айни дамда эса унда давоми…

Ҳерманн Ҳессе. Бўри (ҳикоя)

Фарангистон тоғларида ҳали ҳеч қачон бундай қаҳратон қиш бўлмаган ва бунчалик узоқ чўзилмаган эди. Бир неча ҳафтадирки, ҳаво очиқ, тиниқ, қуруқ совуқ забтига олган. Кундузлари очиқ, тиниқ мовий осмон остида қор босган кенг, қия далалар нурсиз, оқиш йилтираб, поёнсиз ястаниб давоми…

Ҳерманн Ҳессе. Тунги чипор капалак (ҳикоя)

Кеч кириб, қош қораяётган пайт эди. Меҳмоним ва дўстим Ҳайнриҳ Мор кечки сайрдан қайтиб келиб, иш хонамда камина билан бирга ўтирарди. Ўйдим-чуқур деразадан олисдаги қирғоқлар кўл ғира-шира кўриниб турарди. Кичик ўғлим бизга хайрли тун тилаб кетди-ю, суҳбатимиз беихтиёр болалик ва давоми…

Милорад Павич. Тўрт шамол йўлидаги қабристон (ҳикоя)

Тер томчиларининг иккинчи кўриниши ҳақида мулоҳаза юритиш анча қийин. Оиламиз, насл-насабимизнинг туб томирларига бориб туташувчи ёмғирпўшни узоқ изладим. Унда менинг шахсий ҳаётим сирли табассум қилаётганини ҳис қилиб турардим. Аждодларимнинг қилган ишларидан менда қўрқинч туйғуси, тўғрироғи, ваҳимаси кўпроқ эди. Бобомнинг аянчли давоми…

Милорад Павич. Иблис тер томчилари (ҳикоя)

Илк ўрам – ҳаммамизни ўраб турган ёмғирпўш ҳақида тасодифан билиб қолдим. Аввало, уни атрофимдан, серб императорининг ҳалокатига сабаб бўлган, унинг рамзига айланган “Иблис тер томчилари” қишлоғидан изладим. Сибирда қишнинг 40 даража совуғида терга ботган одамни учратгандим. У XVIII асрга оид давоми…

Милорад Павич. Денгиз тўлқинлари рангидаги ёмғирпўш (ҳикоя)

Ҳар бир инсоннинг умри давомида қайта-қайта кўрадиган туши бўлади. Масалан, менинг тенгқурларим етуклик шаҳодатномаси олишга топширилаётган имтиҳон лаҳзаларини тез-тез туш кўрадилар. Мен бу ҳолга тушмаганман. Бу ёшим билан боғлиқ бўлса керак. Мени шу кунгача бир туш таъқиб қилади. Ота-онам 1872 давоми…