Омон Мухтор. Икки киши (ҳикоя)

Бу касалхона обрўли. Бошқа касалхоналарда аксар тўрт киши, баъзан беш ёки олти киши палатага жойланадиган бўлса, бу ерда хоналар асосан, икки кишилик. Бир кишилик хоналар ҳам бор. Лекин уларда ётиш учун шунга муносиб даражада бўлиш ёки оз-моз ҳаракат қилиш керак. давоми…

Муҳтарама Улуғ. Жаннат нафасли фасл (ҳикоя)

Мунаввар кичкина қизининг ройишлигига яна бир карра тан берди. Аслида, у болани ёзга чиқиб, мевалар пишганда кўкракдан чиқармоқчи эди-ю…Дилини ғашлайдиган туш кўриб, онасининг соғлиқларини билмоқ учун Фарғонага қўнғироқ қилди. «Онам яхшимилар?» — деган саволига «Яхшилар…» — деб жавоб қайтарган синглисининг давоми…

Шукур Холмирзаев. Дарвеш (ҳикоя)

Биз ғор ичида ўтирардик. Аслида бу ғор эмас, ўз номи ўзи билан — Гўрдара, унинг усти яссилик бўлиб, пастда қандайдир бўшлиқ борлигини энсизгина арна кўрсатиб турар, у арнадан бемалол сакраб ўтиш мумкин, агар тўхтаб пастга қулоқ тутилса, сувнинг шилдираши эшитилар, давоми…

Шодмон Отабек. Хавфли ютуқ (ҳажвия)

Олдиндан айтиб қўя қолай — камина шахмат жинниси. Шу ўйин деса ўзимни томдан ташлайман. Маҳоратлари қалай дейсизми? Албатта, ишқибозликка яраша-да! Анча-мунчасига бўш келмаймиз. Ишхонада каминага ютқазавериб аламзада бўлганлар, зимдан тиш қайраб юрганлар оз эмас. Ютқазганлари бир нав, ҳаммасидан менинг гапларим давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Ма, ош (ҳикоя)

Баҳор кечки овқатдан сўнг идиш-товоқларни йиғиб ошхонага келтирди-да, уларни ювишга тутинган жойида қўли ишга бормади. Кўнгли аллақандай нохушликни сезгандай бирдан юраги увишди, чой дамлаб, оила аъзолари жамулжам ўтирган равонга қайтди. Остонага етганида ичкари хона эшигида костюмини кўрсаткич бармоғига илиб осилтириб давоми…

Муҳаммад Очил. Устоз (ҳажвия)

Исфан ишбилармоннинг уддабуронлиги ҳақида шаҳарда турфа тус тешик қулоқ гаплар юради:— Исфан билан мактабда бир партада ўтириб бўй тортганлигимдан фахрланаман! Бўладиган бола бошидан деганларидек, синфдошимиз «Алифбе»дан анқовроқ бўлсаям, аммо «арифметика»нинг авра-астарини ағдариб ташларди. Ишқилиб, икки карра иккидан беш чиқаришни қойиллатарди-да…— давоми…

Муродулла Ғафуров. Тушунди (ҳажвия)

Газета муҳаррири таҳририятга янги ишга келган мухбирга топшириқ берди:— Ҳаётни ўрганинг, ука. Турмушимизда учраб турадиган муаммолар ҳақида ёзинг. Кейинги пайтларда газетамизда танқидий мақолалар камайиб кетди. Тезроқ ҳаракат қилинг. Мухбир хурсанд бўлиб кетди. Тўғри-да, ҳар кимга ҳам бундай муҳим топшириқ берилавермайди. давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. «Дадажонимдан айланай» (ҳикоя)

Иш, иш деб юраверган экан. Нўъмонжон бугун бир яйради. Ҳаммасига янги йил арчасига ишхонасидан берилган чипта сабаб бўлди. Нўъмонжон ўзиям кун бўйи касаба қўмитаси раисаси Салима Абдубакировнани алқаб, унга ғойибона раҳмат айтиб юрди. Бўларкан-ку одамга ўхшаб дам олса. Бунинг устига давоми…

Абдунаби Бойқўзиев. Янги ном (ҳажвия)

Бугун нима кўп, хусусий фирма, қўшма корхоналар кўп. Номланиши турлича — алламбало… Бир танишимиз фирма очди. Номи «Хўп-хўп». Бу нима деганийкин, деб қизиқсиняпсизми? Бу — пулини берсангиз истаган хизматингизни хўп, хўп дея бажарамиз, дегани эмиш. — Нима иш билан шуғулланасизлар? давоми…

Зойир Мамажонов. Эрингизга гап йўқ (ҳажвия)

Ғуломов аввал соатига, сўнг атрофга қаради. Бино ёнидаги майдончада турган яшил «Жигули»ни кўриб: «Шу, ўзи. Мендан олдин келибди-да», деган гап кўнглидан кечди. Машинадан тушиб ланж кайфиятда қўш табақали, ойнаванд эшик ёнига борди. Ичкарига зимдан тикилиб турганида, чиқиб келаётган котибага кўзи давоми…