Эшқобил Шукур. Она тилимиз «ҳужайралари» ёхуд сўз математикаси (2006)

Она ўз боласини меҳр билан қандай етаклаб юрса, Она Тил ҳам бизни, аниқроғи ҳар биримизнинг тафаккуримизни шундай етаклаб юради. Биз дунёни, ҳаётни, борингки, ҳамма нарсанинг моҳиятини унинг ҳиммати билан англаймиз. Тилнинг тириклигини ҳар ким аввало ўз қалбида ҳис этиши керак. давоми…

Суйима Ғаниева. Эътиқод ва ирфоний қарашлар (2006)

Заҳириддин Муҳаммад Бобур воқеликни ниҳоятда нозик идрок этувчи, ҳис-ҳаяжон билан яшовчи, инсон руҳиятининг барча ҳолатларини илғаб олувчи, хотираси ўткир, мулоҳазалари чуқур, меҳри қайноқ, қаҳри қавий, таважжуҳ доираси бениҳоя кенг, виждонияти, орияти ғоят мустаҳкам сиймо бўлган. Бобурнинг Осиёдаги бошқа ҳукмдорлардан ижобий давоми…

Соатни нега чап қўлга тақамиз?

Соатни нега чап қўлга тақишингиз сабабини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Албатта, кўпчилик шундай таққани учун, деб мантиқий жавоб беришингиз мумкин. Ёки бўлмасам, соат чап қўлга тақишга мослаб ишлаб чиқарилади, дейишингиз ҳам мумкин. Унда яна ўринли савол туғилади? Ўша кўпчилик нима учун давоми…

Носир Муҳаммад (1946-2017)

Носир Муҳаммад (Насриддин Муҳаммадиев) 1946 йилнинг 2 декабрида Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ қўрғонида туғилган. 1968 йили Тошкент давлат университетининг филология факультетини битирган. “Тошкент оқшоми” газетасида кичик адабий ходим, бўлим мудири, 1976-79 йиллари Эронда таржимон, “Ёшлик” журналида масъул котиб (1985-1993), Ўзбекистон Миллий давоми…

Муҳтарама Улуғ (1952)

Муҳтарама Улуғова 1952 йилда Марғилон шаҳрида туғилган. Фарғона Давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тамомлаган (1972). “Бойчечакнинг тушлари” номли биринчи шеърий тўплами 1983 йилда босилиб чиққан. “Муҳаббатга тўймасман сира” (1985), “Кунларнинг бағри кенг” (1987), “Эй дилим!” (2008) номли давоми…

Чоршамъ (1955)

Чоршамъ 1955 йилда туғилган. Тошкент Давлат университетининг жуналистика факультетини тамомлаган. “Шарқий қутб”, “Маҳак тош”, “Афанди алдамайди”, “Айро йўллар”, “Севгини соғиндим”, “Ошиқлик”, “Сайланма” китоблари чоп этилган. ЯШАШ ФАЛСАФАСИ Яшаш фалсафаси жуда ҳам содда, Кўзингда порласин ҳамиша учқун. Ёшинг еттидами ёки етмишда давоми…

Асад Асил (1941)

Асад Асил 1941 йилнинг 14 июлида Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги Хондайлиқ қишлоғида таваллуд топган. 1966 йил Тошкент Давлат педагогика институтининг педагогика факултетини, 1972 йил Тошкент Давлат университетининг филология факултетини тамомлаган. Бўстонлиқ, Қибрай тумани газеталари таҳририятларида, кейинчалик “Шарқ юлдузи” ва “Гулистон” давоми…

Султонмурод Олим (1954)

Адабиётшунос олим Султонмурод Олимов 1954 йили Бухоро вилоятининг Вобкент туманидаги Қирғизон қишлоғида туғилган. Тошкент давлат университетини имтиёзли диплом билан тугатган. 1993 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида лаборант, катта лаборант, давоми…

Омон Мухтор (1941-2013)

Омон Мухтор (Мухторов Омон Сулаймонович) 1941 йил 16 июлда Бухорода туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1991). ТошДУ филология факултетининг журналистика бўлимини тугатган (1964). «Чорлар қуёшли йўллар» (1966), «Оҳанг» (1974), «Ёғду» (1979), «Марварид» (1985), «Шиддат» (1990) шеърий тўпламлар, «Нигоҳ» (1968), давоми…

Ёқубжон Хўжамбердиев (1947-2022)

Ёқубжон Хўжамбердиев 1947 йили Ўш вилоятининг Сузоқ қишлоғида туғилган. Тошкент давлат университетининг филология факультетини битирган. Илк китоби 1981 йили “Зарурат” номи билан чоп этилган. Таниқли шоир ва таржимон мустақиллик арафасида кечган қайта қуриш йилларида ўзбек матбуотида пайдо бўлган истеъдодли журналистлардан давоми…