Сафо Очил (1942-2009)

Сафо Очил Янгиариқ туманидаги Қўнғирот овулида 1942 йили таваллуд топди. 1963 йили Тошкент давлат чет тиллар педагогика институтининг немис тили факултетини тамомлади. Сўнг узоқ йиллар давомида Хоразм давлат педагогика институтида ўқитувчи, катта ўқитувчи, кафедра мудири лавозимларида фаолият кўрсатди. Шоирнинг болалар давоми…

Ҳабиб Раҳмат (1941)

Таниқли болалар шоири Ҳабиб Раҳмат 1941 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Бўлажак шоирнинг илк асарлари „Ғунча“, „Гулхан“, „Тонг юлдузи“ каби вақтли матбуот нашрларида босилиб чиққан. Қудрат Ҳикматнинг ижодий мактабида маҳоратини оширган Ҳабиб Раҳмат мактабгача ёшдаги кичкинтойларнинг севимли шоирларидан бирига айланди. Ҳабиб давоми…

Қамбар Ота (1941-2016)

Қамбар Ота (Ўтаев) 1941 йили Каттақўрғон шаҳрида туғилган. 1961 йили Самарқанд гидромелиорация техникумини, кейин Самарқанд давлат университетининг филология факултетини тамомлаган. Қамбар Отанинг болалар ва катталар учун мўлжалланган “Китобча ва бузоқча” (1970), “Чинор” (1976), “Бизнинг коинот” (1980), “Ёшлик қувончи” (1974), “Ватан давоми…

Султон Жаббор (1940)

Таниқли болалар шоири Султон Жаббор 1940 йилда Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги Навоий номли қишлоқда туғилган. У Тошкент шаҳридаги пахтачилик бўйича агрономлар тайёрлайдиган қишлоқ хўжалик техникумида ўқиди. 1957 йилда дастлабки шеърлари билан вақтли матбуотда қатнаша бошлади. Кейинчалик Қуддус Муҳаммадий, Қудрат давоми…

Ёдгор Обид (1940)

Ёдгор Обид 1940 йили Тошкентда туғилган. 1981 йили Москвадаги М.Горкий номидаги адабиёт институтини тамомлаган. “Оққуш ҳақида эртак” (1975), “Тақдир” (1975), “Юлдузлар кипригида” (1980), “Суҳбат” (1985), “Бону” китоблари чоп этилган. БОБУР Таним – тупроқ, Юрагим – тош, Руҳ – туғён. Ўкинчларим давоми…

Сафар Барноев (1938-2001)

Болаларнинг севимии шоири ва ёзувчиси Сафар Барноев 1938 йил 6 майда Бухоро шаҳрида Дилкушо маҳалласида туғилган. 1949-59 йилларда ўрта мактабни тугатгач, ҳарбий хизматга кетади. Ҳарбий хизматни ўтаб, 1960-61 йилларда Бухоро вилоятининг Ромитан туманидаги шўро хўжалигида ҳисобчи вазифасида ишлайди. 1961-66 йилларда давоми…

Оллоберган Пўлатов (1935-2023)

Оллоберган Пўлатов 1935 йили Хоразм вилоятининг Хонқа туманидаги Навхос қишлоғида туғилган. Ўрта мактаб таълимидан сўнг Урганч шаҳар Ўқитувчилар институтининг тил ва адабиёт факултетини тамомлаган. О. Пўлатов 1960-1971 йилларда туман газетасида бош муҳаррир ўринбосари болиб ишлаган. 1963 йилда Низомий номидаги Тошкент давоми…

Ёқуб Хўжаев (1935)

Ёқуб Хўжаев 1935 йилда Тошкент шаҳрида хизматчи оиласида туғилган. Ўрта мактабни тугатгандан сўнг Гидрометеорология техникумида таҳсил олган. Сейсмик станцияда ишлаш билан бирга, Тошкент давлат университети филология факултетида ўқишни давом эттирган. Бу даврда унинг болалар ва ўсмирлаига бағишланган илк шеър ва давоми…

Эрназар Рўзиматов (1933)

Таниқли шоир Эрназар Рўзиматов 1933 йилда Туркистон шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатиб, Тошкент шаҳридаги Қишлоқ хўжалигини ирригатсиялаш ва механизациялаш институтида таиим олади. Кейин Чирчиқ тизма ГЭСларида муҳандис бўлиб ишлайди. Шоиминг „Кунгабоқар“ номли биринчи китоби 1963-йилда нашр этилган. Ҳозирга қадар давоми…

Жўра Раҳим (1933)

Таниқли болалар шоири Жўра Раҳим 1933 йилда Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида туғилган. У Самарқанд давлат университетининг филология факултетини битиргач, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларидаги мактабларда ишлади. Жўра Раҳимнинг кичкинтойларга аталган асарлари 1952 йилдан вақтли матбуотларда нашр этиб келинмоқда. Шоирнинг „Қўнғироқ“, „Момақалдироқ“, давоми…