Озод Шарафиддинов. Сўнгги жадид қиссаси (2006)

Ўртоқлари ҳазиллашиб уни шундай деб аташарди. Дарҳақиқат, Бегали Қосимов илмий фаолиятининг ҳаммасини тўлалигича жадидлар мавзуига бағишлаган, уларнинг маърифатпарварлик соҳасидаги, миллатни уйғотиб ҳозирги замон цивилизациясига эш қилиш йўлидаги ҳаракатларини давом эттирган эди. Деярли ярим аср давом этган бу иш жараёнида Бегалининг давоми…

Фурқат Мели (1972)

Фурқат Мели 1972 йил 15 декабрда Жиззах шаҳрида туғилган.1997 йили Ўзбекистон Миллий университетнинг Ўзбек тили ва адабиёти факултетини тугатган. “Ватавпарвар” газетасида хизмат қилади. УЙҒОҚ КУТИБ ОЛГИН ТОНГНИ * * * Кўзингда бир денгиз чайқалиб ётар, Тубига зўр тўлқин айқириб ботар. давоми…

Абдусаид Норов (1971)

Норов Абдусаид Муродович, 1971 йил 2 февралда Қашқадарё вилояти Косон туманидаги Қорабайир қишлоғида туғилган. 1989-94 йиллар Бухоро Давлат университети физика-математика факултетида таҳсил олган. 1994 йилдан бери Қарши Давлат университети физика-математика факултетининг “Амалий математика ва информатика” кафедрасида ўқитувчи, 2006 йилдан шу давоми…

Эрпўлат Бахт (1971)

Эрпўлат Бахт 1971 йилнинг 1 сентябрида Хоразм вилоятининг Боғот туманидаги Қипчоқ қишлоғида дунёга келди. Отаси ўқитувчи бўлган. Онаси жамоа далаларида кўп йиллар меҳнат қилган. Эрпўлат Бахт 1989-1991 йилларда ҳарбий хизматда бўлди. 1992-1998 йилларда ТошДУ (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг журналистика факултетида давоми…

Мунаввара Ойматова (1970)

Мунаввара Ойматова 1970 йил, 9 февралда Душанбе шаҳрида туғилган. 1990-1995 йилларда Хўжанд Давлат университети ўзбек филологиясида таҳсил олган. 1995-98 йиллар шу университет аспирантурасида ўқиб, 1999 йил “Ўзбек адабиётида фард жанри поэтикаси ва тарихи” буйича номзодлик ишини ёқлаган. Ҳозирда Хўжанд Давлат давоми…

Сафар Оллоёр (1969)

Сафар Оллоёр 1969 йил 25 апрелда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Оқработ қишлоғида туғилган. 1996 йилда ЎзМУнинг журналистика факультетини битирган. Дастлаб Деҳқонобод туман газетасида адабий ходим, сўнгра Республика Радиосида муҳаррир, катта муҳаррир ва Ўзбекистон телевидениесида муҳаррир, катта муҳаррир, бўлим бошлиғи; кейинчалик давоми…

Бобур Бобомурод (1968)

Бобур Бобомурод 1968 йилда Бухоро шаҳрида туғилган, 1995 – 2008 йилларда «Кўзгудаги одам», «Ёлғиз қолган аёл», «Муҳаббат ёлғонлари», «Элим бўлди давлатли», «Бухородан куёв қилинг», «Эсиз одам», «Чимён тароналари», «Сукутдаги гўзал», «Умр баҳори», “Бир кун келиб”, “Юрагим”, “Худо берган ўзбекка” номли давоми…

Жаъфар Муҳаммад (1968)

Ўзбек ва форс-тожик тилларида ижод қилувчи зуллисонайн шоир, Жаъфар Холмўминов 1968 йилнинг 20 центябрида Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида туғилган. 1993 йили Тожикистон Давлат университети (Тожикистон Миллий университети) филология факултети форс-тожик классик адабиёти йилда ўз таҳсилини тугатди. У фалсафа фанлари номзоди. Жаъфар давоми…

Даврон Ражаб (1967)

Даврон Ражаб (Раджапов Давронбек Джаббарович) 1967 йилда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида туғилган. Меҳнат фаолиятини 1984 йилда безакчи рассом сифатида бошлаган. Шу йиллар ичида вилоят марказий кутубхонасида безакчи рассом, “Бадиий дизайн” тўгараги раҳбари ва тасвирий санъат ўқитувчиси ва республика газеталарида мухбир давоми…

Азизуллоҳ Форёбий (1965)

Азизуллоҳ Абдуллоҳ ўғли Форёбий 1965 йили Жанубий Туркистон (Афғонистон)нинг Форёб вилояти, Алмор тумани Охундбобо қишлоғида дунёга келган. Тошкент давлат тиббиёт институтини тугатган (1994). 2005 йилдан Канаданинг Ванкувер шаҳрида истиқомат қилади. У ўзбек ва форс тилларида ижод қилади. ТУРКИСТОНИМ Бобом юрти давоми…