Подшо, вазир ва бойўғли

Ўтган замонда бир подшо-ю бир вазир бўлган экан. Улар жуда золим, адолатсиз бўлганидан қашшоқ халқ адолатли подшо юртига кўча бошлабди. Бу ҳол подшо билан вазирни ҳам ташвишга солибди.Бир куни вазир бир дарахтнинг ёнидан ўтиб кетаётиб, икки бойўғлининг гапларини эшитиб қолибди. давоми…

Подшо билан вазир

Кунлардан бир куни подшо билан вазир йўлда кетишаётган экан. Йўл четида бир кекса чол жуда қариб, букчайиб қолганига қарамай, қўш ҳайдаб юрган экан.Подшо билан вазир унга яқинлашиб қолганларида отларини тўхтатибдилар. Подшо чолга:— Ҳорманг, бобо, ёшлигингизда ғамингизни емаган экансиз-да, — дебди.— давоми…

Қари билганни пари билмас

Ўтган замонда, Хоразм деган томонда бир подшо яшаган экан. У доим саёҳатга чиққанида ўн тўрт-ўн беш ёшдаги йигитларни ўзи билан бирга олиб кетар экан. Подшо саёҳатдан қайтгунча ҳалиги ёш йигитлар улғайиб қолар экан.Кунлардан бир кун подшо сафарга чиқмоқчи бўлиб, ўз давоми…

Ақл ва бойлик

Бир чолнинг тўрт ўғли бор экан. Бир куни чол: — Ўғилларим, мен қариб-қартайиб қолдим, — дебди. — Орангиздан биттангиз оила бошлиғи бўлишингиз керак. Кимки ақлли ва давлатманд бўлса, у менга меросхўр бўлади. Ҳар қайсингиз менга ақлли ва давлатли эканлигингизни кўрсатинг.Энг давоми…

Подшо билан чўпон

Бир бор экан, бир йўқ экан, ўтган замонда бир подшо бўлган экан. У жуда ҳам отларни яхши кўрар экан. Шунинг учун ҳам юртидаги барча зўр отларни йиғиб, саройида отлар учун махсус отхона ва отбоқарлар тайинлаган экан.Подшо ҳар куни ўзи отлардан давоми…

Золим хон ва зийрак деҳқон

Бор эканда, йўқ экан, қадим замонда бир золим хон бор экан. У ўзининг золимлиги билан донг таратган экан. Хон ўз еридан одам ўтказмаслик учун чегарадаги дарё кўпригига жаллод қўйибди.Кўприкдан ўтган кишидан жаллод:— Йўл бўлсин? — деб сўрар экан. Агар йўловчи давоми…

Ёлғон

Қадим замонда бир ака-ука бор экан. Акаси подшо ҳузурида хизмат қилар экан, укаси эса уйда қолар экан. Акаси гапирганда жуда кўп ёлғон қўшар экан. Ёлғон гапларни ростдек қилиб гапиришга уста экан. Подшо унинг ҳамма ёлғон гапларига ишонар экан. Доим унга давоми…

Тентак подшо

Бир тентакка отасидан подшолик мерос қолибди. У тентак гап-сўзда йўқ экан. Бирор йиғилишда гапирмоқчи бўлса, маза-бемаза гапларни гапириб қўяр экан. Бундан вазирлари кўп ўсал бўлишар экан. Улар бир куни маслаҳат қилишиб, подшога шундай дейишибди:— Тақсир, сиз гап-сўзга йўқсиз, доим ёмон давоми…

Ақлли, идрокли, зеҳнли

Ўтган замонда бир бой яшаган экан. Унинг уч ўғли бўлиб, учаласи ҳам зўр билимдон экан.Кунлардан бир куни мўйсафид ота бетоб бўлиб ётиб қолибди. У учала боласини олдига чақириб, насиҳат қилибди:— Болаларим, агар қазом етиб ўлсам, боғдаги катта узумнинг тагига ҳар давоми…

Бек билан деҳқон

Бир деҳқон қўш ҳайдаб турган экан, подшонинг қушбегиси от миниб катта йўлдан ўтиб қолибдй. Деҳқонга кўзи тушиб:— Ҳорманг! — дебди.Деҳқон эшитса ҳам ўзини эшитмаганга солиб, “хўш, жонивор!” деб ҳўкизларини қайтариб, ерни ҳайдай берибди. Бек “Қулоғи карми бунинг, нега индамайди, ёки давоми…