Мажлисий (XV-XVI аср)

Мажлисий (15-аср охири, Хоразм -16-аср 1-ярми, Бухоро) — шоир. Ҳаёти ва ижоди ҳақида айрим маълумотлар Нисорийнит «Музаккир ул-аҳбоб» тазкирасида учрайди. Унинг 4000 мисралик «Қиссаи Сайфулмулук» ишқий-саргузашт достони бизгача етиб келган. Асар маснавийда, ҳазаж баҳрида, қисса ичида қисса шаклида ёзилган бўлиб, давоми…

Убайдий (1486-1540)

Убайдуллахон, Убайдулла Султон, Убайдий (тўлиқ исми: Абулғозий Убайдуллоҳ Баҳодирхон ибн Маҳмуд Султон ибн Шоҳ Будоғ Султон ибн Абулхайрхон) (1486, Хоразмнинг Вазир шаҳри яқинидаги Тирсак мавзеси — 1540.17.3, Бухоро) — Бухоро хони (1533—40), шоир. Шайбонийлар сулоласидан. Муҳаммад Шайбонийхоннинг жияни, Маҳмуд Султоннинг давоми…

Муҳаммад Солиҳ (1455-1535)

Муҳаммад Солиҳ (1455, Хоразм — 1535, Бухоро) — шоир. Хоразм ҳокими амир Нурсаидбек оиласида туғилган. Бобоси Шоҳмалик Улуғбек саройида, отаси Нурсаидбек эса Улуғбек, Жўги Мирзо, Абу Саид саройларида эътиборли арбоблардан бўлган. Муҳаммад Солиҳ Хоразмда савод чиқаргач, Ҳиротга бориб, Абураҳмон Жомийдан давоми…

Юсуф Амирий (XV аср)

Юсуф Амирий (15-аср, Ҳирот) — шоир. Бойсунқур Мирзо ҳимоясида яшаган. Туркий ва форсийда ижод қилган. Алишер Навоий «турк эрди ва туркча шеъри яхши воқе бўлибтур» («Мажолис ун-нафоис») деб ёзса, Давлатшоҳ Самарқандий «Шоҳрух даврида катта шуҳрат қозонди» («Тазкират уш-шуаро») деб таърифлайди. давоми…

Саккокий (XV аср)

Саккокий (15-аср)нинг исми, туғилган ва вафот этган йиллари номаълум. Самарқандда Халил Султон (1405-09) ва Улуғбек ҳукмронлиги даврида яшаб, ижод этган. Алишер Навоий Саккокий ижодига юксак баҳо берган: «Туркий алфозининг булағосиндин Мавлоно Саккокий ҳам Лутфийларким, бирининг ширин абётининг иштиҳори Туркистонда бағоят давоми…

Атоий (XV аср)

Атоий (15-аср, Балх) — шоир. Яссавий авлодидан. Самарқанд, Бухоро ва Балхда яшаган. Туркий, форс ва араб адабиётларини чуқур ўрганган. Туркий ва форс тилларида ижод қилган. Навоий («Мажолис ун-нафоис») Атоий ҳаёти ва ижоди ҳақида тўхталиб, «Мавлоно Атоий Балхда бўлур эрди. Исмоил давоми…

Камол Хўжандий (1321-1401)

Камол Хўжандий (тахаллуси; исми Камолиддин Масъуд, 1321, Хўжанд — 1401, Табриз) — Ўзбек ва форс-тожик шоири. Тошкент, Туркистон, Самарқандда маълум муддат яшаб, таҳсил кўрган. Мўғул истилоси туфайли ўз ватанини тарк этган.Хоразм, Шероз араб мамлакатларига борган, Маккада бўлган. Қайтишда Табризда яшаб давоми…

Лутфий (1366-1465)

Лутфий (1366- Ҳирот – 1465), Мавлоно Лутфий — ўзбек шоири, ориф ва мутафаккир. Ўз замонининг «малик ул-каломи». Яқин вақтларгача Лутфийнинг таваллуд топган ва вафот этган жойи Ҳиротнинг Деқиканор мавзеи деб кўрсатиб келинган. Шайх Аҳмад Тарозийнинг Мирзо Улуғбекка бағишлаб ёзилган «Фунун давоми…

Дурбек (XIV-XV аср)

Дурбек (14-аср охири — Балх — 15-аср боши) — ўзбек шоири. Унинг «Юсуф ва Зулайҳо» достонигина етиб келган. Дурбекнинг «Юсуф ва Зулайҳо» достони 1409 йили ёзилган. Достон асосини Шарқда машҳур Юсуф ва Зулайҳо ҳақидаги ривоят ташкил этган. Шарқ адабиётида сайёр давоми…

Ҳофиз Хоразмий (XIV-XV аср)

Ҳофиз Хоразмий (тахаллуси; исми Абдураҳим) (14-асрнинг 2-ярми, Хоразм — 15-асрнинг 30—40-йиллари, Шероз) — шоир. Эски ўзбек тили ривожига катта ҳисса қўшган. Ёшлиги Хоразмда кечган. Бу ердаги нотинчликлар туфайли 14-аср охирларида ўз ватанини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Самарқанд, Бухоро, Хўжанд, Ироқ, давоми…