Хиромий (1796-1891)

Хиромий (тахаллуси; исми Мулло Қурбон) (1796, Китоб вилояти Чармгарон гузари — ?) — шоир. Баъзи манбаларда Мирзо Қурбон, Муҳаммад Қурбон деб ҳам тилга олинган. Кенагас уруғидан. Бухородаги Мир Араб мадрасасида таҳсил кўрган. Иқтисодий танглик туфайли мадрасани тугата олмаган, 25 ёшида давоми…

Амирий (1787-1822)

Умархон, Амир Умархон, Амирий (1787— Қўқон — 1822) — Қўқон хони (1810—1822), зуллисонайн шоир. Норбўтабийнинг ўғли. Ўзбекларнинг минг уруғидан. Бошланғич саводини оилада чикариб, кейин мадрасада таҳсил олган. Ёшлигидан сарой хизматига жалб қилинган: акаси — Қўқон хони Олимхоннннг давлатни бошқариш ишларида давоми…

Шермуҳаммад Мунис (1778-1829)

Мунис Хоразмий (тахаллуси; асл исм-шарифи Шермуҳаммад Амир Авазбий ўғли) (1778— Хива яқинидаги Қиёт қишлоғи — 1829) — шоир, тарихнавис, таржимон, хаттот ва маърифатпарвар. Дастлабки маълумотни туғилган қишлоғида олган, кейинчалик Хива мадрасаларида ўқиган. 1800 йилда отаси вафот этгач, Аваз Муҳаммад Иноқ давоми…

Мужрим Обид (XVIII-XIX аср)

Мужрим-Обид — (тахаллуси; асл исми-шарифи Миракхўжа ўғли, 18-асрнинг 2-ярми — ҳозирги Бухоро вилояти Вобкент тумани Кумушкент қишлоғи — 19-асрнинг 1-чораги) — зуллисонайн шоир. Ўз даври Бухоро адабий муҳитининг забардаст вакили. Таржимаи ҳолига оид маълумотлар етарли эмас. Баъзи манбаларда шоирнинг исми давоми…

Ғозий (XVIII аср – 1818)

Ғозий, Муҳаммадғозий (18-асрнинг 2-ярми — Қўқон — тахминан 1818) — шоир. Бухоро мадрасаларида ўқиган. Қўқондаги Мадрасаи Мирда мударрис, муфти бўлган. Акмал Хўқандийнинг яқин дўсти. Ўзбек ва форс тилларида ижод қилган. Фузулийни ўзига устоз билган. Шеърларининг мазмуни билан ҳам, дунёга, атроф-муҳитга давоми…

Сайқалий (1730-1798)

Сайқалий, Ҳисорий, Собирий (тахаллуслари; исми Собир) (1730— Ҳисор — 1798) — шоир. «Қиссаи Иброҳим», «Рангномаи имом Муҳаммад Ҳанафия», «Аҳтамнома», «Равзат ушшуҳадо» каби диний-дидактик асарлари бор. Уларда Шарқда машҳур айрим сюжетлар қисқа баён этилган. Ғазал, мухаммас, мусаддас, мусамман ва маснавийларида замонасидан, давоми…

Хўжаназар Ҳувайдо (1704-1780/81)

Ҳувайдо (тахаллуси; асл номи Хўжаназар Ғойибназар ўғли) (? — Ўш шаҳри — 1780/81, Фарғона вилояти Чимён қишлоғи) — шоир, тасаввуф шеъриятининг йирик вакили. Қўқон мадрасаларида ўқиган. Қишлоғида мактаб очиб, узоқ вақт мактабдорлик қилган, косиблик билан ҳам шуғулланган. Отаси Ғойибназар сўфи давоми…

Толибий (XVIII аср)

Толибий XVIII асрда яшаб ўтган ўзбек шоири. Унинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида маълумот кам. XVIII—ХIХ асрларда тузилган қўлёзма ҳамда босма баёзларда шоирнинг ишқий ғазалларидан намуналар жой олган. Бундан ташқари шоирнинг ихчамгина «Толибнома» ахлоқий-таълимий характердаги достони етиб келган. Унда Толибий давоми…

Сўфи Оллоёр (1644-1724)

Сўфи Оллоёр (1644, Каттақўрғон беклиги Минглар қишлоғи — 1724, Денов) — тариқат арбоби ва мутасаввуф шоир. Шайхлар мактаби ва Бухородаги жўйбор шайхлари даргоҳида таълим олган. Ўз даврининг барча асосий илмларини эгаллаган, араб ва форс тилларини ўрганган. Бухоро хони Абдулазизхон томонидан давоми…

Сайёдий (XVII аср)

Сайёдий, Сайёдий ўғли, Сайёдий ўғли Харобий (тахаллуслари; исми Саййид Муҳаммад) (17-асрнинг 2-ярми, Балх яқинидаги Хайробод қишлоғи) — шоир. Овчи (сайёд) оиласида туғилган, ўзи ҳам шу касб билан шуғулланган. Шоирнинг айрим шеърлари ҳамда «Тоҳир ва Зуҳра» достонигина етиб келган. Достонда халқ давоми…